13.09.2016 йилдаги 20-1504/17276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 13.09.2016 йилдаги 20-1504/17276-сон
Кучга кириш санаси
13.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Volume Service» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасидан (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) 263 532 440 сўм гранит қиймати, 47 132 596,39 сўм банкка тўланган фоиз кўринишидаги зарар ҳамда адвокатга тўланган 10 000 000 сўм маблағни зарар сифатида ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ишга Бухоро вилоят молия бошқармаси ва Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 3 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 12 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2016 йил 29 февралдаги ажрими билан ишга «Бухоро Урумчи» МЧЖ ва «Шуҳрат қурилиш транс сервис» ХК жавобгарлар, Бухоро вилоят божхона бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2016 йил 12 апрелдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўрган биринчи инстанция судининг 2016 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгарлар «Бухоро Урумчи» МЧЖ ва «Шуҳрат қурилиш транс сервис» ХКдан даъвогарга солидар тартибда 47 132 596 сўм банкка тўланган фоиз кўринишидаги ҳақиқий зарар, 10 000 000 сўм адвокат учун харажат кўринишидаги зарар ҳамда олдиндан тўланган 1 603 325 сўм давлат божи, жами 58 735 921 сўм ундирилган, даъвонинг қолган қисми ва Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини тўла бекор қилишни ҳамда янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, 2014 йил 4 сентябрда «Koʼchmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Бухоро вилояти филиали томонидан аукцион савдоси ўтказилган бўлиб, мазкур аукцион савдосига сотувчи бошқарма томонидан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2012 йил 8 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан хатланган Бухоро шаҳри, Б. Нақшбанд кўчаси ёқасида жойлашган қурилиши тугалланмаган «А», «Б» ва «В» блоклардан иборат «Орзу» кўп қаватли уй-жой комплекси ва ушбу ҳудуддаги 19 дона плитка ПК 59*12 русумли бетон плиталар, 49690 кг арматура (Д-16, Д-20), 144 метр полиэтилен қувур Д-150 (Д-160х6,2) 66 метр полиэтилен қувур Д-300 (Д-315 х 12,1), 2350 кв.м гранит (размер 130 х 60 х 1,8 см), 450 та угольник 63 ст3 ҳамда 2 дона «Лифт» (марка ЛТК-630) мажмуа сифатида қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукцион савдоси натижалари бўйича даъвогар аукцион ғолиби деб топилиб, савдога қўйилган мажмуа 3 318 000 000 сўмга сотиб олинган ҳамда 2014 йил 4 сентябрда 006-сонли «Koʼchmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Бухоро вилояти филиали томонидан аукцион савдосининг ғолиблик баённомаси (шартнома) тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мажмуа учун даъвогар томонидан «Koʼchmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Бухоро вилояти филиалига 2014 йил 28 августдаги 70-сонли ва 2014 йил 9 сентябрдаги 72-сонли тўлов топшириқномаларига асосан жами 3 318 000 000 сўм тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма томонидан умумий қиймати 263 532 440 сўмлик гранит товаридан ташқари барча товарлар даъвогарга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бошқармадан 263 532 440 сўм гранит қиймати, 47 132 596,39 сўм банкка тўланган фоиз кўринишидаги зарар ҳамда адвокатга тўланган 10 000 000 сўм маблағни зарар сифатида ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди «Бухоро Урумчи» МЧЖ ва «Шуҳрат қурилиш транс сервис» ХКдан даъвогарга солидар тартибда 47 132 596 сўм банкка тўланган фоизни ундириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган. Чунки даъвогарнинг «InfinBANK» ХАТБ билан кредит шартномаси тузганлиги, олинган кредит маблағи учун фоиз тўлаганлигида бошқарманинг жавобгарлиги мавжуд эмас. Даъвогар кредит шартномасида белгиланган тарибда банкка фоизлар тўлаб берган ва ушбу фоизларни бошқармадан зарар сифатида ундириб олиш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди «Бухоро Урумчи» МЧЖ ва «Шуҳрат қурилиш транс сервис» ХКдан даъвогарга солидар тартибда 10 000 000 сўм зарарни ундириш ҳақида ҳам асоссиз тўхтамга келган. Чунки даъвогар «YUREKS» адвокатлик бюроси билан 2015 йил 15 октябрда 20/2015-сонли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан кўрсатиладиган хизмат ҳақининг миқдори 10 000 000 сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати даъвогарнинг 10 000 000 сўм зарарни бошқармадан ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки ушбу сумма даъвогарнинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган харажати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек биринчи инстанция суди даъвонинг 263 532 440 сўм гранит қийматини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асоссиз тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Чунки даъвогар томонидан гранит қиймати учун тўловлар тўлиқ тўлаб берилган бўлса-да, унга ушбу товар белгиланган тартибда топширилмаган. Ушбу ҳолат Бухоро вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 25 мартдаги 20-1406/17486-сонли қарори билан ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандига кўра, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қисман қаноатлантиришни, бошқармадан даъвогар фойдасига 263 532 440 сўм гранит қиймати ва адвокатга тўланган 10 000 000 сўм зарарни ундиришни, даъвонинг 47 132 596,39 сўм банкка тўланган фоиз кўринишидаги зарарни ундириш талабини рад этишни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 1 367 662 сўм давлат божи харажатларини, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 7 000 сўм почта харажатлари ва 683 831 сўм давлат божини бошқармадан даъвогар фойдасига ундиришни, биринчи инстанция учун 235 663 сўм давлат божини ва кассация инстанцияси учун 117 831,5 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, бошқармадан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 60 000 сўм суд харажатларини Олий хўжалик судига ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 13 сентябрь.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-1504/17276-сон