11.07.2016 йилдаги 13-1606/4318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг Қарори, 11.07.2016 йилдаги 13-1606/4318-сон
Кучга кириш санаси
11.07.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Боғбон Исроилжон файзи» фермер хўжалиги (бундан буён матнда — даъвогар) Жиззах вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Агрокимёсаноат» МЧЖдан (бундан буён матнда — жавобгар) 48 700 000 сўм асосий қарз, 19 406 800 сўм пеня, 8 805 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 48 700 000 сўм асосий қарз ва 1 940 680 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда низо биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда кўриб ҳал этилганлиги, хусусан, жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаганлиги, даъвогар низони судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилмаганлиги, даъвогар томонидан сифатсиз маҳсулот етказиб берилганлиги, тарафлардаги шартномалар нусхалари бир-биридан фарқ қилиши, жавобгар томонидан тўлов қисман амалга оширилганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили илтимоснома билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан етказиб берилган маҳаллий пиёз уруғининг сифатини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлашни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили эса илтимосномани рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати прокурорнинг илтимоснома муҳокамасини судга ҳавола қилиш ҳақидаги фикрини тинглаб, илтимосномани муҳокама қилиб, ҳал қилув қарорининг қонунийлигига баҳо бериш учун ишда тўпланган далиллар етарли эканлиги сабабли иш бўйича экспертиза тайинлашга эҳтиёж мавжуд эмаслигини инобатга олиб, илтимосномани рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини эса қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2015 йил 15 декабрда 7-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 1000 тонна умумий қиймати 58 700 000 сўмлик пиёз уруғи маҳсулотини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотни қабул қилиш ҳамда шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига кўра, даъвогар 2015 йил 21 декабрдаги 7-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1000 тонна умумий қиймати 58 700 000 сўмлик пиёз уруғини етказиб берган, маҳсулотни жавобгарнинг вакили А. Джалолов 2015 йил 20 декабрдаги 24-сонли ишончнома асосида қабул қилиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 2.1-бандига кўра жавобгар маҳсулотни тўловсиз қабул қилиб олган бўлса, у ҳолда маҳсулот қийматини маҳсулот қабул қилиб олингандан сўнг 10 кун ичида тўлаши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан 2016 йил 12 февралдаги 29-сонли тўлов топшириқномаси билан 10 000 000 сўм пул маблағини даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериб, 48 700 000 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогарнинг талабномалари ижросиз қолдирилганлиги учун даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда — ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди мавжуд қарздорлик ишдаги ҳужжатлар, яъни ишончнома, 2015 йил 21 декабрдаги 7-сонли ҳисобварақ-фактура ҳамда қарз мавжудлиги ҳақида 2016 йил 4 январда расмийлаштирилган ўзаро солиштирма далолатнома билан тасдиқланганлиги сабабли даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида хулосага келган, аммо жавобгар томонидан 2016 йил 5 апрелдаги 80-сонли тўлов топшириқномаси билан 12 000 000 сўм пул маблағи даъвогарга тўлаб берилганлигини инобатга олмаган, ваҳоланки, 2016 йил 15 апрель ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида мавжуд қарзи 36 700 000 сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 3.3-бандида маҳсулот учун тўлов шартлари бузилса, тўлов кечиктирилган кунлар учун кунлик 0,4 фоиз пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг миқдори кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлилиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд қилинганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвонинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 1 940 680 сўмга қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан тўловни амалга ошириш асоссиз равишда рад этилганлиги учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан 8 805 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида ундиришни сўраганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвонинг жарима ундириш талабини асосли равишда рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 95-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, биринчи инстанция суди давлат божи бўйича харажатларни тақсимлашда хатога йўл қўйган ва даъвонинг асоссизлиги учун рад этилган 8 805 000 сўм жарима ундириш талаби бўйича давлат божи харажатларини ҳам жавобгар зиммасига юклаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаганлиги борасидаги эътирози билан келиша олмайди, боиси ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажримини жавобгарнинг қишлоқ хўжалиги экинларини бошқариш бўлими ходими Ж. Абдураупов 2016 йил 2 апрелда қабул қилиб олганлиги почта хабарномаси ва ҳудудий алоқа бўлимининг 8-шакл дафтаридан олинган кўчирма билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жавобгарнинг даъвогарда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура жавобгардагидан фарқ қилиши, бундан ташқари етказиб берилган маҳсулот қиймати ва сифати борасида келтирган важлари ҳам ўринсиз. Сабаби, кассация шикоятига илова қилинган жавобгар вакиллари томонидан 2016 йил 12 мартда расмийлаштирилган далолатномада жавобгар ҳақиқатда 58 700 000 сўмлик пиёз уруғини қабул қилиб, тегишли ер майдонига экканлиги қайд қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 180-сонли қарорининг 17-бандида неустойка миқдори хўжалик суди томонидан асосли равишда ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши мумкин бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланиши, 4.6-бандида эса агар апелляция ва кассация шикоятлари берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 126 601 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни ва ундан қўшимча равишда ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини ундиришни, ортиқча тўланган 65 678 сўм давлат божини жавобгарга маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-1606/4318-сон