13.07.2016 йилдаги 11-1635/4190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг Қарори, 13.07.2016 йилдаги 11-1635/4190-сон
Кучга кириш санаси
13.07.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) — товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси Тошкент вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 115 795 600 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида апелляция инстанцияси суди қарорининг асослантирувчи қисмида ҳавола этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги 12/149-сонли қўшма қарори Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотганлиги, суд иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни ҳам аниқламаганлиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида биринчи инстанция суди ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиққанлиги ва ишни кўришни кейинга қолдириш, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини аниқламаганлиги, суд Солиқ кодекси 114-моддасининг қайси қисмига асосан молиявий жарима қўллаш талаб қилинганлигига аниқлик киритмасдан, ўз ташаббуси билан даъвонинг асосини ўзгартириб, жиддий процессуал хатога йўл қўйиб, Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан молиявий жарима қўллаганлиги, жавобгар терговма-тергов юрганлиги, ДСИ ходими ажрим нусхасини жавобгарга топширилганлиги ҳақида имзо қўйдириб олиши натижасида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни текширишда қўшимча ҳисобланган солиқлар тўлиқ тўланганлиги, жавобгарнинг молиявий жаримани тўлашга имкони етарли эмаслиги, молиявий жарима қўлланиладиган бўлса, иқтисодий ночор аҳволга келиб қолиши мумкинлиги, корхона банкрот бўлиб, ишчилар ишсиз қолиши мумкинлигида ифодаланган далиллар судга тақдим этилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация протести ва шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришни, кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 2 декабрдаги 283-х/с-сонли буйруғига асосан «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖда солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган ва унинг натижаси бўйича 2015 йил 30 декабрда далолатнома расмийлаштирилган. Текширишга асос бўлган ҳужжатлар тилхат асосида «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ раҳбарига топширилган. Текширишда унинг тартиби ва қоидалари бузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖда 2012 — 2014 йилларда ва 2015 йилнинг ноябрь ойига қадар жами 578 978 200 сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш материаллари Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциясида 2016 йил 20 январда кўриб чиқилиб, унинг натижаси бўйича 2016 йил 22 январда қарор қабул қилинган ва «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖга нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан жами 115 795 600 сўм молиявий жарима ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖга нисбатан шу сумма миқдорида молиявий жарима қўллашни хўжалик судидан сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, арз қилинган талабни қаноатлантирган. Суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади. Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, улар суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, ишдаги далиллар «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖда 578 978 200 сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилганлиги ва тушум камайтириб кўрсатилганлигидан далолат беради. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2016 йил 3 июндаги ҳукми айнан шу шахслар томонидан юқорида қайд этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги масаласи хўжалик суди учун мажбурийдир. Бунда давлат солиқ хизмати органи текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини исботлашдан озод этилади. Бу тўғрисида Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорининг 20-бандида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ мансабдор шахсларининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги оғирлаштирувчи ҳолат бўлиб, бунда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топилиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд эмас. Шу боис, жавобгарнинг кассация шикоятида енгиллаштирувчи ҳолатлар деб келтирган важлари инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик процессуал кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ биринчи инстанция суди томонидан ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинган. Ушбу ҳолат алоқа бўлимининг 2016 йил 23 мартдаги маълумотномаси, суд ажримига қўйилган «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ раҳбари К. Нармухамедовнинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланади (и.в. 85, 87). Бундай ҳолда ишни кўришни кейинга қолдириш учун асос мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Хўжалик процессуал кодекси 130-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинганлигини инобатга олиб, мазкур ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида мазмунан кўриб чиққан ва ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан аризада арз қилинган талаблар муҳокама этилиб, «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 115 795 600 сўм молиявий жарима тўғри қўлланилган. Чунки, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ва бу ҳолатни бошқача талқин қилиб бўлмайди. Бу тўғрисида Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорининг 38-бандида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида келтирилган важ ва прокурорнинг фикри асослидир. Чунки, апелляция инстанцияси суди қарорининг асослантирувчи қисмида ҳавола этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги 12/149-сонли қўшма қарори Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарори билан ўз кучини йўқотганлигига аҳамият берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришни, кассация протестини қаноатлантиришни, тўланган 7 000 сўм почта харажатларини «Toshkent viloyat qishloq qurilish servis» МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1635/4190-сон