09.08.2016 йилдаги 22-1502/267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатининг қарори, 09.08.2016 йилдаги 22-1502/267-сон
Кучга кириш санаси
09.08.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органи ва бошқа орган томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда давлат божи ундирилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят адлия бошқармаси «Shovot humo servis» хусусий корхонаси (бундан буён матнда корхона деб юритилади) манфаатини кўзлаб Хоразм вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Шовот туман ҳокимлигининг (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) 2014 йил 31 майдаги 611-сонли қарорининг 3-бандини ҳамда шу куни корхона билан тузилган 56-сонли лицензия битимининг 2.7-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида ҳокимлик томонидан низо бартараф этилган бўлса-да, вилоят адлия бошқармаси асоссиз равишда мавжуд бўлмаган низо бўйича хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги ва жавобгардан асоссиз равишда давлат божи ундирилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳокимликнинг 2013 йил ва 2014 йилнинг 9 ойи мобайнидаги фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганда, ҳокимлик томонидан тадбиркорлик субъектларига улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, уларни қайта расмийлаштириш юзасидан қарорлар қабул қилишда ҳамда лицензия битимларини тузишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2014 йил 18 ноябрда маълумотнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимликнинг 2014 йил 31 майдаги 611-сонли қарорининг 3-бандида корхона қайта ташкил этилган, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензияловчи органга мурожаат қилиш шартлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳокимлик ва корхона ўртасида 2014 йил 31 майда тузилган 56-сонли лицензия битимининг 2.7-бандида лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тугатиш) ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензияни лицензияловчи органга қайтариши шартлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандида юридик шахс бўлмиш лицензиат қайта тузилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шартлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ҳокимликка 2014 йил 20 ноябрда 1-7-171/8-сонли тақдимнома юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимликнинг 2014 йил 29 ноябрдаги 103-сонли йиғилиш баёнига кўра, тақдимномада қайд этилган тадбиркорлик субъектларига улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш ҳамда уларни қайта расмийлаштириш юзасидан чиқарилган қарорлар ҳамда лицензия битимлари белгиланган 2014 йил 1 декабрга қадар қонунчиликка мувофиқлаштирилма-ганлиги сабабли Хоразм вилоят адлия бошқармаси жамият манфаатини кўзлаб хўжалик судига даъво аризаси берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди низо бартараф этилганлигини инобатга олган бўлса-да, бироқ ҳокимликдан давлат божи ундириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимликнинг 2014 йил 22 декабрдаги 1419-сонли қарорига асосан 2014 йил 31 майдаги 611-сонли қарорининг 3-бандига ўзгартириш киритилиб, унга кўра жамият қайта ташкил этилган, номи ёки жойлашаган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда «бир ҳафта муддатда» деган сўзлар «бир ой муддатда» деган сўзлар билан ўзгартирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳокимлик ва корхона ўртасида 2014 йил 22 декабрдаги 56/1-сонли келишув битими тузилиб, 2014 йил 31 майдаги 56-сонли лицензия битими 2.4-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган муддат бир ой деб ўзгартирилган, 2.7-банд эса бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин, ҳокимлик томонидан бу ҳақда Хоразм вилоят адлия бошқармасига 2015 йил 21 январдаги 3-93-сонли хат орқали хабар берилган. Кўриниб турибдики, ҳокимлик томонидан тақдимномада белгиланган 2014 йил 1 декабрга қадар эмас, балки суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида 2015 йил 16 январдаги ажрими чиқарилганидан кейин Хоразм вилоят адлия бошқармасига тегишли хабар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарори 29-бандининг иккинчи хатбошисида таъкидланганидек, давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органи ва бошқа орган томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда давлат божи ундирилмайди. Шундай экан, бундай вазиятда давлат божи ундирилмаслиги лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг ҳокимликдан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига 2 368 000 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, тақдимномани белгиланган муддатда кўриб чиқмасдан, низони судгача етказганлигини инобатга олиб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 000 сўм почта харажатларини ва суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини ҳокимликдан Олий хўжалик судига ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-1502/267-сон