03.10.2016 йилдаги 15-1606/10725-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 03.10.2016 йилдаги 15-1606/10725-сон
Кучга кириш санаси
03.10.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда — даъвогар) «Жамила» хусусий ишлаб чиқариш фирмаси (бундан буён матнда — жавобгар) ва Қува туман ҳокимлигига (бундан буён матнда — ҳокимлик) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3 120 000 сўм пеня ундиришни ва тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 27 июлдаги 40-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 27 июлдаги 40-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 500 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг кассация шикоятида жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли пеня ҳисобланганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи ўрганилмасдан пеня суммаси асоссиз равишда камайтирилганлиги баён қилиниб, суд қарорларини ўзгартириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 120 000 сўм пеня ундириш, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2015 йил 27 июлда даъвогар — (сотувчи), жавобгар — (харидор) ҳамда ҳокимлик — (иштирокчи) ўртасида Қува тумани, Мингчинор маҳалласида жойлашган 50-сонли мактаб биносини (бундан буён матнда — объект) «нол» харид қийматида сотиш бўйича 40-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 3.3, 3,5,3,9 ва 3.11-бандларига кўра, жавобгар инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ объектни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ҳамда хизмат кўрсатилишини назарда тутувчи инвестиция мажбуриятларини шартноманинг 2-иловасига ва тақдим этилган инвестиция киритиш режасига биноан бажариш, инвестиция объектида 27 та янги иш ўринларини яратиш (14 нафар коллеж битирувчиларини ишга қабул қилиш), мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини олиш пайтига қадар сотиб олаётган объект мулкини сақлаш, даъвогарга ҳисобот ойининг 1 санасидан кечиктирмасдан уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши тўғрисида ойлик, чораклик ҳисоботларни тақдим этиш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 2-иловасига кўра жавобгар 880 000 000 сўмлик инвестиция мажбуриятларини 2 йил ичида бажариши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда — ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ва одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан даъвогар ходимлари томонидан 2016 йил 7 апрель куни мониторинг ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш жараёнида жавобгар томонидан объектга тўлиқ инвестиция киритилмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 5.4-бандида шартноманинг 2-иловасида назарда тутилган муддатлар тугагандан кейин «харидор» томонидан уч ой мобайнида шартномада назарда тутилган кўринишларда ва хажмларда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда «сотувчи» шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, шартноманинг 5.3-бандида инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда «харидор» ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда «сотувчи»га пеня тўлаши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 384-моддасига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар 2015 йил 5 ноябрда жавобгарга 04/3300-14-сонли огоҳлантириш хати юбориб, 2015 йил ноябрь ойига қадар ойлик ахборот ва чораклик ҳисоботларни тақдим этишни, акс ҳолда шартнома бекор қилинишини маълум қилган. Лекин, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмасдан, шартнома шартлари жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 27 июлдаги 40-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари лозим даража бажарилмаганлиги учун суд даъвогарнинг жавобгардан шартноманинг 5.3-бандига асосан 3 120 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, ундирилиши сўралган пеня миқдорини ФКнинг 326-моддасига асосан 1 500 000 сўмгача камайтириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 326-моддаси биринчи қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорида ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлилиги, бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи эътиборга олиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал этишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги боис, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддаси биринчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос йўқ деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни, тўланган 7 000 сўм почта харажатини эса даъвогар зиммасида қолдиришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 3 октябрь.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-1606/10725-сон