19.09.2016 йилдаги 12-1605/5322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.09.2016 йилдаги 12-1605/5322-сон
Кучга кириш санаси
19.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўйилмайди ва у ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«OZOD-FURQAT AVZALBEK» фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ шаклидаги «Марказий Осиё уруғлик компанияси» қўшма корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 47 980 808 сўм асосий қарз, 7 197 121 сўм пеня, жами 55 177 929 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш жараёнида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 40-моддаси талаби асосида судга ариза тақдим қилиб, даъво талаблари миқдорини камайтирган ҳолда жавобгардан 44 312 455 сўм асосий қарз, 6 646 868 сўм пеня, жами 50 959 323 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини камайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган, даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 397 069 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони асоссиз равишда қаноатлантирганлиги, суд жавобгарга низо юзасидан ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни тақдим қилиш учун имкон бермасдан, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имкони бўлмаганлигини важ қилиб, низони унинг иштирокисиз оддий режимда кўриб ҳал этганлиги, ҳал қилув қароридаги хулоса ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони тўлиқ рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг иш бўйича тақдим қилган ёзма фикрида биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасида ҳамда суд мажлисида даъвогар вакили томонидан келтирилган важлар инобатга олинмасдан, уларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан жавобгарнинг тизимида 2011 йилда ташкил этилган ва 2012 йилда тугатилган «Сайхун Работ Гулшани» фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига уй-жой қурилиши учун жавобгар томонидан ўтказиб берилган жами 24 915 386 сўм пул маблағи даъвогар ҳисобидан чегириб ташланганлигига эътибор қаратилмасдан, даъво қисман қаноатлантирилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, тарафлар ўртасидаги низо 2011-2013 йилларда тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққанлиги, 2012 йил 1 августдаги 36-сонли контрактация шартномасига кўра, жавобгар даъвогар олдида 25 652 972 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, 2013 йил ҳосили учун ортиқча тўланган 5 518 307 сўмни чегириб ташланса, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 20 134 665 сўмни ташкил қилиши, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 12-0603/40-сонли хўжалик иши юзасидан 2016 йил 8 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар жавобгардан 70 348 474 сўм қарздорлигини, шу боис жавобгар даъвогарга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 343-моддасига асосан ўзаро қарздорликни ҳисобга олиш тўғрисида ариза берганлиги, бироқ суд томонидан ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини таъкидлаб, шикоятни қаноатлантириб беришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили эса эътирозномада келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация шикоятида ҳамда ёзма фикрда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2013 йил 22 апрелда «Пахта хом ашёсини сотиб олиш ҳақида» 57-Б-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ, даъвогар (етказиб берувчи) 2013 йил пахта ҳосилидан жами 106,0 тонна пахта хом ашёсини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган харид нархи асосида мазкур шартномада шартлашилган муддатда даъвогар (харидор)га топшириш, ўз навбатида даъвогар маҳсулотни қабул қилиш ва шартномада белгиланган тартибда ва муддатда маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 4.4-бандида даъвогар маҳсулот қийматининг 10 фоизи бўйича якуний ҳисоб-китобларни 2013 йилнинг 31 августидан кечиктирмай, пахта толаси сотилгач амалга ошириши, ушбу муддатларда жавобгар томонидан тўлаб бериладиган қўшимча 5 фоизлик ҳақ ва техник чигит қийматининг 50 фоизини тўлаб бериши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажарганлиги, яъни 106,0 тонна пахта хом-ашёсини жавобгарга топширганлиги, жавобгарнинг 2013 йил ҳосилидан тўланмай қолган қарздорлиги 35 131 175,92 сўмни ташкил қилиши, шунингдек даъвогар Сирдарё вилоят «Пахта уруғчилиги» бирлашмасининг 2016 йил 22 февралдаги 24-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарга 147,1 тонна уруғлик пахта топширганлиги, аммо маҳсулот қийматининг 40 фоизлик қисми бўйича жавобгар 12 849 632 сўм тўловни амалга оширмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 47 980 808 сўм асосий қарз билан бирга шартноманинг 7.3-бандига асосан 7 197 121 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормалари талабларини бузиб, жавобгарнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширишга имкон бермасдан, видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлигини важ қилиб, низони оддий режимда жавобгар вакилининг иштирокисиз мазмунан ҳал қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 1261-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2016 йил 28 июндаги мажлисида суд тарафларга низони тинч йўл билан ҳал этиш чораларини кўриш, ўзаро ҳисоб-китобларга солиштирма далолатномаси тузиш орқали ойдинлик киритиш, шу билан бирга даъвогарга даъво талабига, жавобгарга эса эътирозига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим қилиш вазифасини юклаб, иш кўришда 2016 йил 1 июль куни соат 14:30 га қадар танаффус эълон қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакили 2016 йил 1 июль куни соат 14:30 да видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисида иштирок этиб, ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни тақдим қилиш орқали жавобгар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳар хўжалик судига келган, бу ҳолат суднинг 2016 йил 1 июлдаги мажлис баённомасида ҳам акс эттирилган, бироқ суд шу куни соат 1412дан 1632га қадар Сирдарё вилоят хўжалик судида электр таъминотида узилиш бўлганлиги сабабли Тошкент шаҳар хўжалик суди билан видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли низони жавобгар вакили иштирокисиз, оддий режимда ҳал этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарорининг 11-бандида ишда иштирок этувчи тарафлардан бири суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашадиган судга келган бўлиб, лекин ишни кўраётган суд низони видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли оддий режимда мазмунан ҳал қилган бўлса, бу ҳолат ишни тарафлардан бирининг иштирокисиз кўришда ифодаланган процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши ва суд ҳужжатини бекор қилишга асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи хақида хабардор қилинмаган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўйилмайди ва у ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун шубҳасиз асос бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарори 29-бандининг тўртинчи хатбошисида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда ҳал қилув қарори (қарор)ни бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи ёки апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 15.2-бандида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандида иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларга тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилиб, уларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширишини таъминлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини ундириш масаласини ҳам ҳал этиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 сентябрь.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-1605/5322-сон