21.09.2016 йилдаги 11-1608/9384-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 21.09.2016 йилдаги 11-1608/9384-сон
Кучга кириш санаси
21.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«OBI-RAVON» МЧЖ (бундан буён матнда — МЧЖ деб юритилади) таъсисчиси Джалалов Шуҳрат Зарипович хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчилари «STOCK-INVEST» МЧЖ ва «HERMES KAPITAL» МЧЖларни МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиси Ш. Джалалов кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, жавобгарлар ваколатларига кирган масалаларни ҳал этишда ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузиб келаётганликлари, МЧЖни бошқаришда иштирок эмаётганликлари баён этилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Зангиота туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2010 йил 4 февралда 2959-рақам билан рўйхатга олинган МЧЖ Низомига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ МЧЖнинг Низом жамғармаси 5 668 950 сўмни, таъсисчи «STOCK-INVEST» МЧЖнинг улуши 1 829 085 сўм ёки 32,27 фоизни, таъсисчи «HERMES KAPITAL» МЧЖнинг улуши 1 954 895 сўм ёки 34,48 фоизни, таъсисчи Джалалов Шуҳрат Зариповичнинг улуши 1 884 970 сўм, ёки 33,25 фоизни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ Низомининг 6.2-бандига кўра, жами улушлари МЧЖ Устав фондининг камида ўн фоизини ташкил этадиган МЧЖ иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан МЧЖнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини МЧЖдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда — Қонун деб юритилади) 8-моддасининг иккинчи қисмига кўра жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 9-моддасига кўра, жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари, жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт. Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлар ва жамиятлар фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 19-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, МЧЖ таъсисчиси Джалалов Шуҳрат Зарипович ўз даъво талабини, яъни МЧЖ таъсисчилари «STOCK-INVEST» МЧЖ ва «HERMES KAPITAL» МЧЖни МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариш учун уларнинг Қонун 9-моддаси ҳамда МЧЖ Низомининг 6.5-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда Низомда белгиланган айнан қайси мажбуриятни бажармаётганлигини, ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлигини ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан МЧЖнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлигини ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги нимада ифодаланганлигини тегишли далиллар билан исботламаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолда, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришда биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланиши лозим бўлган 1 302 400 сўм давлат божининг 976 800 сўми ва 7000 сўм почта харажатини МЧЖ таъсисчиси Джалалов Шуҳрат Зарипович зиммасида қолдиришни, шунингдек ундан қўшимча равишда 325 600 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1608/9384-сон