28.09.2016 йилдаги 11-1508/6041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 28.09.2016 йилдаги 11-1508/6041-сон
Кучга кириш санаси
28.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Паркент туман ҳокимининг 2015 йил 4 мартдаги 317-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво предметини ўзгартириб, Паркент туман ҳокимининг 2015 йил 4 мартдаги 317-сонли қарорининг 2, 3, 4-бандларини ҳақиқий эмас деб топишни ва 11 гектар ер майдонини унга қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Паркент туман ҳокимининг 2015 йил 4 мартдаги 317-сонли қарорининг 2, 3, 4-бандлари ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 7 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 15 июлдаги ажрими билан «Сардорбек Саркор» фермер хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво предметини ўзгартириб, Паркент туман ҳокимининг 2008 йил 2 ноябрдаги 560-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва 11 гектар ер майдонини унга қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Паркент туман ҳокимининг 2015 йил 4 мартдаги 317-сонли қарорининг 2, 3, 4-бандлари ҳақиқий эмас деб топилган ва 11 гектар ер майдони даъвогарга қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 27 октябрдаги ажрими билан Паркент туман ҳокимининг апелляция шикояти ва Тошкент вилоят прокурори ўринбосарининг апелляция протести бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2015 йил 23 декабрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Хусусий ажрим чиқарилиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 2 августдаги ажрими билан «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалигининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиб, ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор қилинмаган «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги вакили иштирокисиз апелляция инстанцияси суди ишни кўрганлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, ажримни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги Тошкент вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, қонуний кучга кирган апелляция инстанцияси судининг ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний кучга кирган апелляция инстанцияси судининг ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг Паркент туман ҳокимиятининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва Паркент туман ҳокимининг 2015 йил 12 сентябрдаги «Мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари тўғрисида»ги 1263-сонли қарорининг «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалигига тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида» 2016 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори асос сифатида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ мазкур ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 13 июлдаги ажрими билан бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 204-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган бундай қайта кўриш асослари рўйхати қатъийдир. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги 111-сонли қарорининг 3-бандида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 204-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларнинг йўқлиги сабабли, «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалигининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди. Чунки, апелляция инстанцияси судининг хўжалик иши бўйича иш юритишни тиклаш тўғрисида 2016 йил 20 июлдаги ажрими «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалигига почта алоқа хизмати орқали 2016 йил 25 июлда етказилган (и.в.262). Ушбу ажримда ишни кўриш 2016 йил 2 август куни соат 14-30 га тайинланганлиги белгиланган. Мазкур ажрим «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалигига почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, ундан вакил узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятига илова қилинган «Ўзбекистон почтаси» АЖ Паркент почта алоқа тармоғининг 2016 йил 16 августдаги 38-30-01/569-сонли маълумотномасида келтирилган важлари ҳам асоссиз. Чунки иш ҳужжатларида 2016 йил 20 июлдаги суд ажрими «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалигига 2016 йил 25 июлда етказилганлиги тўғрисидаги далил мавжуд. Қолаверса барча суд ҳужжатлари фермер хўжалигининг юридик манзилига, Паркент тумани, «Бойқозон» қўрғонига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати ажримни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган 7 000 сўм почта харажатларини «Nurmuhammad baraka» фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1508/6041-сон