31.03.2016 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан 2012 — 2015 йиллар ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаларни кўриш билан боғлиқ суд амалиётини умумлаштириш натижалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик судининг 2016 йилга мўлжалланган иш режасининг учинчи бўлимининг 9-бандига асосан 2012 — 2015 йиллар ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаларни кўриш билан боғлиқ хўжалик судлари томонидан тақдим этилган (775 та) хўжалик ишлари ва улар юзасидан ўтказилган умумлаштиришлар ўрганиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тоифадаги ишлар хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ҳамда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризадан воз кечилганда, иш бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 6-бандига асосан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2012 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан «Sifco international» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг даъвоси қаноатлантирилиб, даъвогар ва «Parvoz plyus fayz» МЧЖ ўртасида тузилган лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига 294 421 566 сўм ундирилган ва лизинг объекти даъвогарга қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик муҳокамаси тарафи бўлган «Parvoz plyus fayz» МЧЖ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2012 йил 30 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Parvoz plyus fayz» МЧЖнинг аризасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ҳакамлик суди жавобгарни тегишли тартибда ҳакамлик муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилмаганлиги важ қилиб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш жараёнида «Parvoz plyus fayz» МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасидан воз кечишини ва аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 40-моддасининг биринчи қисмига кўра даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига биноан, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, «Parvoz plyus fayz» МЧЖнинг аризасидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаганлиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаганлиги сабабли суд аризадан воз кечишни қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 86-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса хўжалик суди иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ушбу нормага асосланиб, иш бўйича иш юритишни тугатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик суди ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ҳакамлик судлари Ассоциацияси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2014 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори билан «Pod klyuch» МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)нинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, «Arktika» шуъба корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан МЧЖ фойдасига 8 000 000 сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик муҳокамаси тарафи бўлган жавобгар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2014 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга ҳакамлик суди томонидан шартнома шартлари ўрганилмаганлиги, шартнома тарафлари ўз мажбуриятини бажарган ёки бажармаганлигига тегишли баҳо берилмаганлиги, бу эса низо юзасидан ноқонуний қарор қабул қилинишига олиб келганлиги сабабли Қонуннинг 10-моддасига биноан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш лозимлиги важ қилиб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 155-3-моддасининг бешинчи қисми ва Қонун 47-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарорининг 10-бандида судлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда хўжалик суди ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг важларига хўжалик суди томонидан баҳо берилиши ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текшириши ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилинишига ХПКнинг 155-4-моддаси ва Қонун 47-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суднинг ажрими билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан суднинг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳакамлик битимида низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим. Ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик битими ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Dio Tritron» МЧЖ ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2013 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «Invest Treyding Plyus» МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)нинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, «Ўткир газчи» ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан МЧЖ фойдасига 1 996 15 000 сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик муҳокамаси тарафи бўлган жавобгар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2013 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга ҳакамлик суди жавобгарга ҳакамлик муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида хабарнома юбормаганлиги, тарафлар ўртасида ҳакамлик битими тузилмаганлиги боис, ҳакамлик судининг низони ҳал этишга ваколати бўлмаганлигини важ қилиб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарори 15.1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида, шунингдек агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, битим Қонуннинг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2003 йил 31 октябрда тузилган биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги бош битимнинг 8.2-бандида юзага келадиган барча низолар ҳақамлик ёки бошқа судда ҳал этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яъни, низо «Dio Tritron» МЧЖ ҳузуридаги ҳакамлик судида кўриб чиқилиши ҳақида тарафлар ўртасида ҳакамлик битими мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, хўжалик судининг ажрими билан жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар хўжалик судининг иш юритувида ХПК 155-1-моддасининг иккинчи қисми ва 155-2-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, ХПК 115-моддасининг иккинчи қисмига асосан бу ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «Nafis Nusha Barokat» МЧЖ жавобгар «Omad teks» МЧЖдан 45 654 000 сўм асосий қарз, 22 827 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан Ўзбекистон халқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат Фонди ҳузуридаги Сирдарё вилоят ҳакамлик судига мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик судининг 2014 йил 24 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «Omad teks» МЧЖдан «Nafis Nusha Barokat» МЧЖ фойдасига 45 654 000 сўм асосий қарз ва 2 282 700 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли «Nafis Nusha Barokat» МЧЖ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2014 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Ариза иш юритишга қабул қилиниб, 12-1507/12208-сонли хўжалик иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида «Omad teks» МЧЖ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2014 йил 24 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Мазкур ариза ҳам иш юритишга қабул қилиниб, 12-1507/13410-сонли хўжалик иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарори 12-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин манфаатдор шахс томонидан шу иш доирасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисида ариза ХПКнинг 155-7-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган бўлса, у иш юритишга қабул қилинади ва дастлабки ариза билан бирга кўриб чиқилади. Агар хўжалик судининг иш юритувида ХПК 155-1-моддасининг иккинчи қисми ва 155-2-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, ХПК 115-моддасининг иккинчи қисмига асосан бу ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, хўжалик судининг 2015 йил 5 октябрдаги ажрими билан иккала хўжалик иши бирлаштирилиб, иш 12-1507/13410-сон билан юритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 8 октябрдаги ажрими билан «Omad teks» МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилиб, ҳакамлик суди жавобгарни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилмаган ҳолда ишни кўриб чиқганлиги сабабли, ХПК 155-4-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг мазкур ажрими билан «Nafis Nusha Barokat» МЧЖнинг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги муносабати билан рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ихтиёрий бажарилганлиги, бундай ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва инвестиция муаммоларини ўрганиш маркази ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2015 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарори билан «Avto Iveko-Servis» хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг даъвоси қаноатлантирилиб, «8-сонли Автосарой» АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан даъвогар фойдасига 20 795 300 сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2015 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган. Аризада жавобгар томонидан ҳал қилув қарори ихтиёрий бажарилмаганлиги важ қилиб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, ишни суд мажлисида кўришга тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида ҳақамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилганлигини маълум қилиб, бу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни судга тақдим қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарорининг 23-бандига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги аниқланса ва ижро варақасини беришни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ажрим ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижро этилмаган қисми бўйича чиқарилади. Бунда ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қисман ижро этилганлигини тасдиқловчи далиллар судга манфаатдор шахс томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу нормага таяниб суд асосли равишда даъвогарнинг хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 31 март