Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 28.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. Ушбу чора-тадбирларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда — Тизим) босқичма-босқич ишлаб чиқиш ва жорий этиш, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматлари ягона порталига (кейинги ўринларда — Ягона портал) интеграциялашган Интернет тармоғидаги Тизим орқали кечаю-кундуз ўтказиш ва ҳисобга қўйиш таъминлансин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг янги тартибини муваффақиятли жорий этишни таъминлаш мақсадида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қуйидагиларни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси:

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом;

Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом;

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда рўйхатга олувчи ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамкорлик қилиш тартиби.

2016 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, ССП,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдорвазирлик ва идоралар

2.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси:

муҳр ва штамп эскизлари, фотокарточка, паспорт нусхаси, рўйхатга олиш (рухсат бериш) тартиб-таомилларидан ўтиш карточкаси, якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тасдиқловчи маълумотномаси, мумкин бўлган фирма номи банд қилиб қўйилганлигини тасдиқловчи ноёб логин ва пароль, ҳозирги замон талабларига жавоб бермайдиган бошқа ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни рўйхатга олувчи органга тақдим этиш бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига қўйилган талабларни бекор қилиш;

хорижий инвестицияларга эга корхоналарни ва чет эл капитали иштирокидаги бошқа корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказишда таъсис ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш, юридик шахс рўйхатдан ўтган жой бўйича савдо реестридан хорижий таъсисчи ҳақида кўчирмани ёки ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни рўйхатга олувчи органга тақдим этиш бўйича талабларни бекор қилиш;

товарларни олиб кириш (импорт қилиш) билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар томонидан амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб ўрнатиш;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Интернет тармоғи орқали амалга оширилганда, давлат божлари ставкасини амалдагига нисбатан икки баравар пасайтириш.

2016 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, ССП,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдорвазирлик ва идоралар

II. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича ташкилий ва тайёргарлик тадбирлари

3.

Маълумотлар базаларини, биллинг модулини ва Тизимнинг дастурий таъминотини яратиш учун ишлаб чиқувчини аниқлаш.

Келишув бўйича аввал тузилган шартноманинг суммасини ўзгартирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарорини амалга ошириш доирасида «Ягона дарча» марказларида ариза берувчилар билан ўзаро муносабатларни ҳамда давлат божлари ва йиғимлари суммасини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизими»ни бошқариш тизими яратилиши учун масъул бўлган ижрочини Тизимни ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — тизим интегратори) этиб белгилаш.

2016 йил

ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

ССП

4.

Қоғоздаги ҳужжатлар ва маълумотларнинг электрон шаклга (рақамли формат) ўтказилишини таъминлаш, кейинчалик бу ҳужжатларни тизим интеграторига бериш ва улардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича намунали тармоқ графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларини, уларга ўзгартишларни (қўшимчаларни) ва, энг аввало, ишлаб турган тадбиркорлик субъектларига берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни босқичма-босқич электрон шаклга ўтказган ҳолда намунали тармоқ графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил

ноябрь

ССП, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДСҚ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тизим интегратори

Рўйхатга олинган таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартишлар (қўшимчалар) ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида берилган гувоҳномаларнинг тегишли рўйхатга олувчи органлар электрон рақамли имзоси билан белгиланган тартибда имзоланган электрон файлларини Тизим амалда жорий этиладиган санагача тизим интеграторига бериш.

2016 йил

декабрь

Давлат хизматларини кўрсатувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга рўйхатга олинган таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартишлар (қўшимчалар) ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида берилган гувоҳномаларнинг электрон файлларидаги зарур маълумотлардан ягона нуқта орқали фойдаланиш имкониятини бериш, бунда ахборот хавфсизлигини ва маълумотлардан чексиз, кечаю кундуз фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

2017 йилнинг

I чораги

5.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида Тизимни бошқариш, техник жиҳатдан самарали ишлатиш ва қўллаб-қувватлашни долзарб ҳолатда таъминлаш бўйича гуруҳ ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида Тизимни бошқариш, техник жиҳатдан самарали ишлатиш ва қўллаб-қувватлашни долзарб ҳолатда таъминлаш бўйича гуруҳ ташкил этиш тўғрисида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, гуруҳ вазифалари ва функцияларини белгилаш, шу жумладан рўйхатга олувчи органларни алоқа воситалари ва АКТ билан техник қўллаб-қувватлаш.

2017 йилнинг

I чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

ССП

6.

Тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар муддатлари ва (ёки) миқдорларини бузганлик учун пеня ёзилишини истисно этиш мақсадида тадбиркорлик субъектинингасосий фаолият тури коди ва (ёки) ходимларнинг чекланган ўртача йиллик сони ўзгарганлиги у тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар муддатлари ва (ёки) миқдорларининг ўзгаришига олиб келиши сабабли буҳақда молиявий, солиқ, статистик ёки бошқа ҳисобот тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда Интернет тармоғи орқали хабардор қилиш тартибини такомиллаштириш.

Молиявий, солиқ, статистик ёки бошқа ҳисоботлар тадбиркорлик субъекти тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар муддатлари ва (ёки) миқдорларининг ўзгаришига олиб келиши сабабли ушбу ҳисоботлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда тадбиркорлик субъектини Ягона порталда «Тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали ёки у бўлмаган тақдирда почта алоқаси орқали хабардор қилиш механизмини такомиллаштириш.

2017 йилнинг

I чораги

ДСҚ,

Давлат статистика қўмитаси,

ССП

7.

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари ягона реестридаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларининг жорий этилаётган ноёб идентификаторига мувофиқлаштириш учун жисмоний шахслар бўлган солиқ тўловчиларнинг аввал берилган идентификация рақамлари (СТИР) тартибини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация рақамидан (шахсий кодидан):

тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификатори;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) сифатида фойдаланиладиган тартиб ўрнатиш.

Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва юридик шахслар учун ноёб идентификатор сифатида аввал белгиланган тартибга кўра бериладиган СТИРдан фойдаланилади.

Ахборот ресурслари ва дастурий-аппарат комплексларидаги жисмоний шахслар бўлган солиқ тўловчиларнинг аввал белгиланган тартиб бўйича берилган идентификация рақамлари (СТИР) маълумотларини жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақамига ўзгартириш орқали ахборот ресурслари ва дастурий-аппарат комплексларини жорий этилаётган ноёб идентификаторга босқичма-босқич мувофиқлаштириш юзасидан техник чоралар кўриш.

2016 2018 йиллар

ДСҚ,

тегишли вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 майдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартибига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2018 йилнинг

II чораги

ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Давлат персоналлаштириш маркази

8.

Ноёб идентификаторга эга тадбиркорлик субъектларининг (юридик шахсларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ягона давлат реестрини шакллантириш ва Электрон шакл тизимига интеграциялаш.

Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестрларида мавжуд бўлган, рўйхатга олувчи органлар томонидан қоғозда юритиладиган маълумотларини электрон шаклга ўтказиш.

Кейинчалик бирлаштириш ва электрон шаклда шакллантириш учун тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрида тегишли маълумотларни электрон шаклда тизим интеграторига ўтказиш.

2016 йилнинг

IV чораги

давомида

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ДСҚ, ССП, тизим интегратори

III. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизимининг тегишли маълумотлар базаларини яратиш

9.

Электрон шаклда яратилиши ва Тизим билан интеграция қилиниши лозим бўлган идоравий ахборот ресурсларининг маълумотларини (ахборот тузилиши ва турини) ҳамда маълумотлар базаларининг ягона форматларини аниқлаш ва жорий этиш.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда тегишли манфаатдор органлар ва идоралар ўртасида алмашиш учун ахборотнинг (маълумотларнинг) тартибли тузилган тўпламини яратиш мақсадида идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидаги ахборотлар, шунингдек, алмашиладиган электрон файлларнинг тузилиши ва тури бўйичаягона (мажбурий) стандартни белгилаш.

Идоравий ахборот тизимларини, ресурслар ва маълумотлар базаларини такомиллаштиришни, шунингдек, уларнинг Тизим билан ўзаро интеграциясини таъминлаш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга тегишли ахборот йўллаш.

2016 йил

ноябрь

ССП, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тизим интегратори, вазирлик ва идоралар

10.

Ариза берувчиларни Тизимда таснифлаш учун мақбул бўлган маълумотлар билан таъминлайдиган маълумотномалар ва классификаторларни Тизимга жойлаштириш (янгиларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш, шунингдек, тегишли техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотни кодлаш орқали).

Маълумотларнинг ягона форматлари асосида ахборот тузилиши ва тури асосида янги идоравий ахборот ресурслари ҳамда маълумотлар базаларини уларнинг ўзаро ва Тизим ўртасида интеграциясини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқиш, мавжудларини такомиллаштириш орқали Тизимнинг умумий маълумотномасини яратиш, бу маълумотномада қуйидагиларни назарда тутиш:

идоралараро ахборот ҳамкорлиги ва маълумотлар алмашинувига доир стандартга мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Тизимда маълумотлар ва ахборотни автоматик янгилаш;

ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун уларни тайёрлашда ариза берувчилар томонидан танланадиган маълумотларни Тизимда кодлаш.

2016 йилнинг

IV чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тизим интегратори, Давлат статистика қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,

ДСҚ, ССП, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

11.

Рўйхатга олувчи ва бошқа ваколатли органларнинг, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ҳисобга қўювчи давлат органларининг электрон маълумотлар базасини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатиданўтказиш ва ҳисобга қўйиш,лицензиялар ҳамда рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар бериш билан шуғулланадиганрўйхатдан ўтказувчи ҳамда бошқа ваколатли органларнингдавлат рўйхатига олишдаги ваколатлари, функция ва вазифалари батафсил тавсифланганрўйхати келтирилган электрон маълумотлар базасини яратиш.

2016 йилнинг

IV чораги

Адлия вазирлиги, ССП, тизим интегратори

12.

Паспорт маълумотлари мавжуд бўлган идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ахборот (паспорт кўчирма нусхаси ва фотосурат) тақдим этишга доир талабларни истисно этиш мақсадида жисмоний шахслар марказий маълумот базаларининг ва «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимининг Тизим билан интеграциясини таъминлаш.Бунда якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий маълумотлари аҳоли реестри ахборот тизимида тўғри киритилганлиги автоматик тасдиқлангандан кейин Тизимнинг паспорт маълумотларига эга тегишли маълумотлар базасида рўйхатга олиниши назарда тутилади, ахборот хавфсизлиги ва ваколатли органларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ўз ваколати доирасида зарур маълумотлардан фойдаланиш имконияти ҳисобга олинади.

2016 йилнинг

IV чораги

Давлат персоналлаштириш маркази, ИИВ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

ССП,

тизим интегратори

13.

Тижорат ташкилотларининг барча ташкилий-ҳуқуқий шакллари учун намунавий таъсис ҳужжатларининг интерактив маълумотлар базасини электрон шаклда яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Таъсис ҳужжатларини интерактив расмийлаштириш имкониятини таъминлаш мақсадида тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг барча намунавий шаклларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тилида ва рус тилида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил

ноябрь

ССП, Адлия вазирлиги, тизим интегратори

Таъсис ҳужжатларининг намунавий шакллари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

2016 йилнинг

IV чораги

Адлия вазирлиги

14.

Давлат божларининг, йиғимларининг ставкалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уларни ундирувчи рўйхатга олувчи органларнинг ҳисобварақлари тўғрисида ахборотларни ўзида жамлаганэлектрон шаклдагиидоравий ахборот ресурсини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учунтўланадиган давлат божлари ва йиғимлари ставкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, шунингдек, уни Тизимга жойлаштириш, улар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилганда ўз вақтида янгилаб бориш.

2016 йилнинг

III чораги

давлат божлари ва йиғимларини ундирувчи вазирлик ва идоралар, Молия вазирлиги, ДСҚ, ССП, тизим интегратори

Давлат божлари ва йиғимларини Интернет тармоғи орқали тўлаш имкониятини таъминлаш, шу жумладан тушаётган маблағларни тегишли бюджетлар ва фондларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тақсимлаш ва ҳисобга олиш жараёнини автоматлаштириш.

Тизимни бошқариш, техник жиҳатдан самарали ишлатиш ва долзарб ҳолатда сақлашни таъминловчи гуруҳ ишини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, Тизим биллинги модулини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига келишилган таклифларни киритиш.

2016 йилнинг

IV чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Марказий банк, ДСҚ

15.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини Тизим билан интеграциялаш.

Рўйхатга олувчи орган ва статистика органи ўртасида маълумотлар алмашинуви, шунингдек,тадбиркорлик субъектларини статистика органларида ҳисобга қўйиш механизмини такомиллаштириш учун тегишли регистрнинг Тизим билан интеграциясини таъминлаш.

2016 йилнинг

IV чораги

Давлат статистика қўмитаси, ССП, тизим интегратори

16.

Солиқ тўловчиларнинг ягона давлат реестрини такомиллаштириш ва Тизим билан интеграциялаш.

Тадбиркорлик субъектларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш жараёнини автоматлаштириш, солиқ тўловчиларнинг берилган идентификация рақамлари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш учун тегишли реестрнинг Тизим билан интеграциясини таъминлаш.

2016 йилнинг

IV чораги

ДСҚ, ССП, тизим интегратори

17.

Географик объектлар номлари давлат реестри маълумотлар базасини Тизимга жойлаштириш.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, проспектлар, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, скверлар), уларга ўхшаш объектларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган номларини ариза берувчилар танлаши ва акс эттириши учун шароит яратиш мақсадида Географик объектлар номлари давлат реестрида мавжуд маълумотларни шакллантириш ва тизим интеграторига берилишини таъминлаш.

2016 йилнинг

IV чораги

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

ССП, тизим интегратори

Кейинчалик Тизимда тегишли маълумотларни янгилаб бориш ва долзарб ҳолатда сақлаш.

доимий равишда

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

18.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш ягона давлат реестрини Тизим билан интеграциялаш.

Янги ташкил этилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги ахборотлар алмашинувини таъминлаш учун Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш ягона давлат реестрининг электрон шаклини яратиш ва уни Тизим билан интеграциялаш.

2017 йилнинг

I чораги

Давлат рақобат қўмитаси,

ССП, тизим интегратори

19.

Хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қўшиб юбориш ва қўшиб олиш учун берилган дастлабки розилик тўғрисидаги идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатга олишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги мавжудлигини (мавжуд эмаслигини) автоматик тарзда текшириш имконини берадиган маълумотлар базасини яратиш ва тизим билан интеграциялаш.

2017 йилнинг

I чораги

Давлат рақобат қўмитаси,

ССП, тизим интегратори

20.

Банк ҳисобварақларини очиш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлган идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Ҳисобварақлар очиқ учун зарур ҳужжатларда (давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, тижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатлари) мавжуд маълумотлардан тижорат банкларига электрон рақамли имзо ёрдамида (ариза берувчининг иштирокисиз) ўз ваколати доирасида фойдаланиш имконини берадиган электрон маълумотлар базасини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

2017 йилнинг

I чораги

Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, ССП, тизим интегратори

21.

Устав фондида таъсисчилар улуши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Қуйидаги ҳолларни автоматик тарзда аниқлаш учун тегишли ахборотларниўзида мужассамлаштирган маълумотлар базасини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун хорижий инвестициялар улуши миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ келмаслиги;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг таъсисчилари орасида хорижий юридик шахснинг йўқлиги;

бозорларнинг устав фондига қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда таъсисчилар маблағлари киритилиши таъминланмаганлиги.

2017 йилнинг

I чораги

Адлия вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, ССП, тизим интегратори

22.

Устав фондини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва муддатларда устав фонди шаклланганлигини, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотлар бўйича аниқланадиган таъсисчиларнинг қарздорлиги борлигини кузатиш имконини берувчи электрон маълумотлар базасини яратиш ва Тизим билан бирлаштириш.

2017 йилнинг

I чораги

ДСҚ, Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

ССП, тизим интегратори

23.

«Узкарт», «Upay» банклараро чакана савдо тизимини ва бошқа электрон тўлов тизимларини Тизим билан интеграциялаш.

Амалдаги тегишли электрон тўлов тизимларининг Тизим биллинг модули билан интеграциясини таъминлаш, бунда:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божлари ва йиғимларини Интернет тармоғи орқали тўлаш;

тадбиркорлик субъектларини ва рўйхатга олувчи органларни ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати ҳақида Тизим орқали реал вақт режимида хабардор қилиш;

хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, процессинг марказлари ва банклар учун ариза берувчилар тўловларни амалга оширишда уларни идентификациялаш имкониятини назарда тутиш.

2016 йилнинг

IV чораги

2017 йилнинг

I чораги

Банклар ассоциацияси,

ССП, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар,

тизим интегратори

24.

Штемпель-ўймакорлик корхоналарига тайёрланган муҳрлар ва штамплар ҳақидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритиш имконини берувчи ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан бирлаштириш.

Штемпель-ўймакорлик корхоналарига тайёрланган муҳрлар ва штамплар ҳақидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритиш учун мазкур реестрдан чекланган шаклда фойдаланиш имкониятини берувчи электрон маълумотлар базасини яратиш.

Қуйидагиларни таъминлаш:

2017 йилнинг

I чораги

ЎзМАА, ССП,

тизим интегратори

қоғоз шаклда юритиладиган, муҳрлар ва штампларни ҳисобга олиш дафтарчаларида мавжуд маълумотларни рўйхатга олувчи органлар томонидан электрон форматга ўтказиш;

2016 йилнинг

IV чораги

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ССП, тизим интегратори

ваколатли органларга тегишли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини берган ҳолда маълумотларни умумлаштириш ва Тизимнинг маълумотлар базасига интеграциялаш ҳамда кейинчалик рўйхатга олувчи органлар томонидан муҳрлар ва штамплар дафтарчасини юритишни бекор қилиш.

Полиграфия фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг лицензия битимига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил

январь

ЎзМАА

25.

Ташкилотнинг устав фондига хорижий таъсисчи томонидан киритилган интеллектуал мулк ҳиссасини баҳолаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Ариза берувчилар ва баҳолаш ташкилотига корхонанинг (ташкилотнинг) устав фондига хорижий таъсисчи томонидан киритилган интеллектуал мулкни баҳолаш тўғрисида белгиланган тартибда тайёрланган ҳисоботни тақдим этиш имконини берувчи электрон маълумотлар базасини яратиш.

Баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг лицензия битимига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йилнинг

I чораги

Давлат рақобат қўмитаси, ССП, тизим интегратори

26.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириладиган, юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида хабарлар чоп этилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган идоравий ахборот ресурсининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Кредиторларни бемалол таништириш учун юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида ахборот келтирилган маълумотлар базасини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Қуйидагиларни таъминлаш:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг махсус бўлимига юридик шахслар томонидан тегишли эълонлар жойлаштирилишига қараб уларни автоматик тарзда бепул янгилаш имкониятини;

босма оммавий ахборот воситаларида тегишли маълумотларни мажбурий эълон қилиш тартибини бекор қилишни.

2017 йилнинг

I чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП, тизим интегратори

27.

Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш ва Тизимга киритиш.

Республиканинг бориш қийин бўлган ва тоғли туманлари ҳақидаги ахборотлар келтирилган маълумотлар базасини яратиш ва ушбу туманларда тадбиркорлик субъектлари очишда тўланадиган давлат божлари миқдорларини аниқлаш имкониятини таъминлаш учун уни Тизимга жойлаштириш.

2017 йил

февраль

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

ССП, тизим интегратори

28.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар иштирокида хорижда ташкил этилган ташкилотлар реестрининг электрон шаклини яратиш ва Тизим билан интеграциялаш.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан қоғоз шаклида юритиладиган тегишли реестрлардаги маълумотларни электрон форматга ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар иштирокида хорижда ташкил этилган ташкилотлар ҳисобини юритиш учун тегишли маълумотларни алмашиш имкониятини таъминлаб, ягона реестр яратиш ва Тизим билан интеграциялаш учун маълумотларни ягона ахборот ресурсига жамлаш.

2017 йилнинг

I чораги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ССП, тизим интегратори

29.

Тизимнинг дастурий-аппарат мажмуини ва маълумотлар базасини тегишли сервер ускунасига ўрнатиш, кейинчалик уларни ташкил этил?диган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларига («Дата-центр»га) жойлаштириш.

Тизимнинг дастурий-аппарат мажмуини ва маълумотлар базасини тегишли сервер ускунасига ўрнатиш, шу жумладан Тизим маълумотлари захирасини яратиш ҳамда Тизимни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўтказиб бериш учун кейинчалик уларни ташкил этиладиган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларига («Дата-центр»га) жойлаштириш.

2017 йилнинг

I чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

ССП, тизим интегратори,

Молия вазирлиги

IV. Жорий этилаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини кенг ёритиш, манфаатдор вазирликлар ва идоралар масъул ходимларининг малакасини ошириш

30.

Республика ва ҳудудий теле- ва радиоканалларда, босма ОАВда семинарлар, давра суҳбатлари, шунингдек, махсус мақолалар ва кўрсатувлар туркумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг янги тартибини кенг ёритиш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш, шунингдек,мақолалар, теле- ва радиоэшиттиришлар туркумини ташкил этиш бўйича тегишли жадваллар ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Ишлаб чиқиш — 2017 йил февраль;

амалга ошириш

— 2017 йил апрель

ССП, Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

31.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини таништириш учун Тизим билан ишлаш қоидалари ҳақида услубий қўлланма чоп этиш.

Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини, шунингдек, Тизимдан фойдаланиш қоидаларини тушунтириб берувчи ўқув қўлланмалари, услубий кўрсатмалар чоп этиш.

Ўқув қўлланмаларини Ягона порталга ва рўйхатга олувчи органларнинг Интернет тармоғидаги веб-сайтларига ҳамма фойдаланиши учун жойлаштириш.

2017 йилнинг

I чораги

Адлия вазирлиги, ССП,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

32.

Масъул ходимларни Тизим билан ишлашга ўқитиш ва малакасини ошириш.

Тизимга жойлаштирилган ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда Тизим билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида биринчи навбатда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходимлари учун тегишли курслар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, баҳолаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини Тизим билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларга ўқитиш юзасидан амалий семинарлар ўтказиш.

2017 йил январдан бошлаб мунтазам равишда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

ССП, вазирлик ва идоралар, тизим интегратори

 LexUZ шарҳи

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, комиссия раиси

М.И. Атаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

С.М. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати шўъбаси мудири

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Х.М. Мирзахидов

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Г.К. Саидова

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

М.М. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Р.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

У.И. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

А.В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

А.А. Ахмедбаев

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

З.А. Дусанов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Б.Р. Парпиев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б.Э.Тураев

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси

Д.А. Хидоятов

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

С.А. Арабов

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Б.И. Закиров

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

А.С. Султанов

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раиси

Ф.И. Саломов

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

К.О. Азимов

«Ўзавтосаноат» АК раисининг ўринбосари

С.С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Т.Н. Гуськова

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

А.Н. Файзуллаев

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Ким Нам Сок

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари АКТ бўйича консультант

Н.С. Тўраходжаев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори

И.Р. Махкамов

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори

Ф.Т. Умарходжаев

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи

Ш.Х. Шерматов

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори

Т.З. Тешабаев

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори

Ш.Х. Хабибуллаев

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори

З.М. Рахматуллаев

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори

келишув бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати вакили

А.Э. Шайхов

Савдо-саноат палатаси раиси

И.З. Абдуллаев

Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари ассоциацияси ижрочи директори

Ш.М. Садиков

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича АТД мудири, комиссия котиби.

 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси