Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2005 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралда бўлиб ўтган йиғилишидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 24 февралда ўтказилган бешинчи ялпи мажлисидаги «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш-фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» маърузаларининг асосий қоидаларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни бажаришга оид Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ҳаракат дастурининг 8.4, 9.1, 9.2, ва 9.3 бандларини амалга ошириш тўғрисида
Қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигини ошириш, қабул қилинаётган қонунлар сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, умумдавлат ва минтақавий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш, шу билан бирга Сенат, унинг Кенгаши ва қўмиталарининг назорат қилиш соҳасидаги ваколатларининг барча шакллари самарадорлигини ошириш, қонунлар ижроси устидан мониторинг олиб боришни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 106-II-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 10-сон, 401-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенат (Сенат Кенгаши) ва Сенат қўмиталари қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижро этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Сенат аъзоси томонидан парламент сўровини юбориш Тартиби тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 июнь,
199-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 365-модда; 2010 й., 10-сон, 401-модда,12-сон, 547-модда)