Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «САВДО СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 24 ДЕКАБРДАГИ 561-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Юнусобод» спорт-соғломлаштириш комплекси Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси таъсис йиғилиши томонидан тугатилганлиги (1997 йил 1 декабрдаги баённома), унинг негизида «Юнусобод-теннис» давлат теннис клуби ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбексавдо» акциядорлик компаниясининг муассислари — «Гўшт-сут савдо» давлат-акциядорлик бирлашмаси, «Савдо нашриёти» республика экспериментал савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Савдо тараққиёти» республика бирлашмаси ва «Наврўз» савдо-ишлаб чиқариш комплексининг компания таркибига «Юнусобод-теннис» теннис клубининг кириши ҳамда «Савдо тараққиёти» республика бирлашмасининг ёпиқ теннис кортини унинг балансига бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
3. «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси «Юнусобод-теннис» теннис клубининг моддий-техника базасини янада ривожлантиришга, халқаро, республика ва шаҳар теннис турнирларини юксак даражада тайёрлаш ва ўтказишга, моддий-техника базани ривожлантириш ва турнирларни ўтказиш бўйича харажатларни қоплашга корхоналар, ташкилотларнинг ҳомийлик ёрдамини ташкил этишга кўмаклашсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорига 1-иловага «Ўзбексавдо» акциядорлик компаниясининг тузилмаси «Юнусобод-теннис» теннис клуби билан тўлдирилган ҳолда ўзгартириш киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 июнь,
299-сон