Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018 30.03.2001 йилдаги 160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018
Ҳужжат 30.03.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ,ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ, СУВ ХЎЖАЛИГИ ДЕПАРТАМЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ, ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон ва 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги департаменти тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 16 августдаги 322-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 8-сон, 28-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига 3-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999й., 4-сон, 22-модда)га 1-илованинг 14-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда)га 2-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 1-сон, 2-модда)га 2-илова 2-бўлимининг 8-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошидаги «ва Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банднинг тўртинчи, бешинчи, саккизинчи, тўққизинчи хатбошиларидаги, 19-банднинг учинчи хатбошидаги, 27-банднинг биринчи хатбошидаги, 28-банддаги, 31-банднинг биринчи хатбошидаги ва 33-банддаги Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат бош инспекциясига, Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси, Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекциясига кўрсатмалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг вазирлик фаолиятига тегишли бошқа қонун ҳужжатларига, халқаро шартномаларга (битимларга) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўз зиммасига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги Низомлар асосида амалга оширувчи ўзига бўйсунувчи ҳудудий органлар орқали ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигида рақобатни ривожлантириш, ер, сув ва ўрмон ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турларини барқарор етиштиришни, қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантиришни, иш билан таъминлашни оширишни ва аҳоли фаровонлигини яхшилашни таъминловчи деҳқончилик, сувдан фойдаланиш ва агротехнологияларнинг илғор тизимларини чуқур ўрганиш ва жорий этишга асосланган ягона техника сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши, қишлоқда мулкчиликнинг ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини, ижара ва пудрат ички хўжалик муносабатларини ривожлантирилиши устидан мониторинг олиб бориш. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий қайта қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг иқтисодий мустақиллигини ривожлантириш. Ширкат ва фермер хўжаликларининг тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва тармоқни ривожлантириш учун давлат марказлаштирилган капитал қўйилмалари билан корхоналарнинг ўз маблағлари мақбул уйғунлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқончиликнинг янги тизимлари, юқори самарали агротехнологиялар, деҳқончилик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги техникасининг янги турлари жорий этилишини таъминлаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турлари ҳажмлари янада ошишини, маҳсулот экспорт қилишдан фойда олиш кўпайишини таъминловчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мониторинги тизимини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон ва ички бозорлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда экин майдонлари таркибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, селекция, уруғчилик ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш ишларини ташкил этиш, уларга риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслчилик ишларини ташкил этиш, ветеринария тизимини ва чорвачиликда бошқа сервис хизматларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурслари муҳофаза қилинишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, давлат сув кадастрини юритиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни ташкил этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди кенгайтирилишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, ўрмон тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида селекция, уруғчилик, наслчилик иши ва илғор агротехнологиялар соҳасида илмий-тадқиқот ва экспериментал ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги учун мутахассислар ўқитилиши, тайёрланиши ва қайта тайёрланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан Вазирликка юкланган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ҳақидаги, ширкат, деҳқон ва фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради, ушбу қонунлар бузилиши ҳолларини кўриб чиқади ва улар бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кўп укладлилигини ривожлантиришга ва қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда минтақаларда нархлар сунъий равишда оширилиши, бозорда монопол мавқе суиистеъмол қилиниши ва ноҳалол рақобат ҳолларини аниқлаш мақсадида келишилган дастурлар бўйича қишлоқ хўжалиги бозори конъюнктурасини тадқиқ этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олади (уларга барҳам беради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши мониторингини амалга оширади, улар фаолиятини молиявий ва иқтисодий жиҳатдан таҳлил этади, ширкат хўжаликларининг тафтиш комиссияларига методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа идоралар билан биргаликда қишлоқнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги қурилиш, саноат, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва уларнинг бирлашмаларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни мувофиқлаштиришда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни эркинлаштиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқади, аграр соҳада қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг амалга оширилишининг мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги тармоқлари фаолиятига тегишли барча масалалар бўйича қонун ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли лойиҳаларига таклифларни ишлаб чиқади, улар мониторингини амалга оширади. Хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўради, мутахассисларнинг жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида иқтисодий ўқишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат ва фермер хўжаликларининг тайёрлов ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш механизмини ишлаб чиқади, уларга амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи методологияси ва улар ташкил этилишини ишлаб чиқади, ўз тасарруфидаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнатни ташкил этиш ва ички хўжалик механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда аграр соҳада ер, ҳуқуқий, мулкий муносабатларни такомиллаштиришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қонунлари асосида чиқарилган ҳужжатлар талабларига мувофиқ ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар дастурлари мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички хўжалик муносабатлари шартномалари ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бўйича мониторинг ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволи мониторингини олиб боради, улар фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва Ҳукуматга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозори конъюнктурасини ўрганади, стратегияни белгилаб берувчи тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, саноат ишлаб чиқаришини хусусийлаштириш, акциялаштириш, самарали ривожлантириш, акциядорлик жамиятлари фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аҳолини иш билан таъминлашни кучайтириш учун янги қўшимча иш ўринлари барпо этиш юзасидан кичик ёрдамчи саноат корхоналари ва ҳунармандчиликни ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида пахтачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчиликни ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини, ўрмончилик ва чорвачиликни ривожлантириш стратегиясини белгилаб беради ва ягона сиёсатни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги стратегияни белгилаб беради ва ишларни такомиллаштиришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг янги замонавий технологияларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришда технологияга ва барча агротехника тадбирларига риоя қилиниши, айниқса минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланилиши, уруғлик материалдан илмий асосланган нормалар бўйича фойдаланилиши ва сув ресурслари тежаб сарфланиши устидан мониторинг олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқончиликда давлат карантин қоидалари бажарилишини, эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказилишини ва чорвачиликда молларни касалликлардан ҳимоя қилиш таъминланишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслчилик хўжаликларида селекция-наслчилик ишлари тўғри ташкил этилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади, илмий муассасалар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги молларини ўстириш ва боқиш усулларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради, озиқлантириш нормалари ва рационларини такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш учун техника ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, республиканинг кўп укладли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши шароитларида агросаноат комплексини машиналар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниялари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликдаги қўшма фаолиятни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашлаб экишнинг мақбул илмий асосланган схемаларини жорий этиш, экин майдонлари тузилмасини, қишлоқ хўжалиги экинлари навлари алмаштирилиши ва жойлаштирилишини тартибга солиш, тупроқни муҳофаза қилувчи ва нам сақловчи интенсив технологияларни ўзлаштириш, шу асосда қишлоқ хўжалигида ер унумдорлигини тиклашга эришишга доир тавсияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандалари тарқалиши прогнозларини ишлаб чиқади, ўсимликларни муҳофаза қилиш, зараркунандаларга қарши курашнинг биологик ва уйғунлаштирилган усулларини жорий этиш чора-тадбирларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар томонлама механизациялаш, замонавий техника ва технологияларни, машина ва механизмларнинг янги турларини жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги молларининг қимматли генофондини сақлаб қолиш тадбирларини ишлаб чиқади ва мониторингини амалга оширади, селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги молларини сунъий қочиришни яхшилаш усулларини ишлаб чиқаришга жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслчилик ишлари, молларни озиқлантириш ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларни, илғор усуллар ва илмий ишланмаларни жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги истиқболли навларини яратиш ва кўпайтириш бўйича ихтисослаштирилган элита ва уруғчилик хўжаликлари ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молларнинг зотлар бўйича таркиби ва пода таркиби яхшиланишига кўмаклашади, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий технологияларни жорий этади, ширкатлар, деҳқон, фермер хўжаликларида, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида зооветеринария пунктлари, сервис хизмати кўрсатиш станциялари (сунъий қочириш, наслчилик ишларини юритиш, молларни ҳисобга олиш, ҳар хил касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ва бошқалар) ташкил этилишига кўмаклашади, аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларини зотдор моллар билан таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, шунингдек янги техника, машиналар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда техника сиёсатини белгилаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги техникадан фойдаланишга доир норматив ҳужжатлар тайёрланишини ташкил этади, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш ҳамда янги техникадан фойдаланилиши устидан назорат ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги комплексини ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалигини ривожлантириш ва ерлар мелиорацияси стратегиясини ишлаб чиқади ҳамда сув хўжалиги объектлари фаолиятини мувофиқлаштиради, Ўзбекистон Республикаси минтақалари халқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини муҳофаза қилинишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал ва хўжаликлараро каналлар, коллекторлар, сув омборлари, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, электр энергия узатиш линиялари, алоқа, трансформатор кичик станциялари, автоматика, телемеханика воситалари ва Вазирлик балансида бўлган бошқа объектлар ва иншоотлардан фойдаланилишини таъминлайди, улардан фойдаланиш коэффициентини оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сув кадастрини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати давлат ҳисобини юритади, гидромелиоратив тармоқлар ва иншоотларни паспортлаштиради, сувдан махсус фойдаланишга рухсатномаларни келишади, ирригация тизимларидан сув олишга, уларда сув олиш ва сув ташлаб юбориш иншоотлари қурилишига, сув оқимларининг муҳандислик коммуникациялари билан кесишишига техник шартларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторингини амалга оширади ҳамда прогнозлаштиради, уларни яхшилашга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларини бошқаради ва республика ҳудудида сув оқимларини тартибга солади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидромелиоратив тизимлар, насос станциялари, энергетика ва алоқа объектларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, техник жиҳатдан мукаммал гидромелиоратив тизимларни жорий этиш асосида эскидан ҳайдаб келинаётган ерлар сифатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини кузатиш (тупроқнинг туз режими, ер ости сувлари режими ва уларнинг минераллашувини кузатиш, дренаж сувлар ва тузларни мелиорация қилинган ҳудуддан ташқарига чиқариш) ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларини қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғоришга ишлатиладиган ва дренаж сувларининг сифати устидан назорат ишларини амалга оширади ҳамда хўжаликларга суғориш муддатлари ва нормалари тўғрисида тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Амударё ва «Сирдарё» сув ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмалари билан биргаликда сув хўжалиги балансларини ва республика сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади, шу жумладан алоҳида дарёлар сув ҳавзалари, саноат районлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари билан биргаликда сувларнинг ҳолатини яхшилаш ва уларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, дарёлар ва сув омборларининг сув режимини яхшилаш ишларини ташкил этади, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан биргаликда сувни муҳофаза этиш зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқ полосаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тизимларида ва гидротехника иншоотларида янги техникани жорий этиш бўйича истиқболли ва жорий режаларни, тадбирларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг ҳолатини ўрганади ва уларда идоравий назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ шўрланиши картограммларини беради ва шўрланган ерларни ювишда хўжаликларга техник ёрдам кўрсатади, уларнинг самарадорлигини баҳолайди, суғоришнинг вақтинчалик режимларига ва куз-қиш даврида сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, коллектор-дренаж тармоқлари ва вертикал дренаж қудуқлари иши самарадорлиги тўғрисида ҳисоботлар тайёрлайди ҳамда уларнинг техник ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланишни бозор муносабатларига ўтказишга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланиш режаларини, халқ хўжалиги тармоқлари, сув манбалари, вилоятлар бўйича сув ресурсларини лимитлаштириш ва тақсимлаш режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда лимитларни барча сув истеъмолчиларига етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан фойдаланиш мониторингини олиб боради ва сув хўжалигини марказлаштирилган ҳолда бошқаришни такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимизнинг ва чет эл олимларининг илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этади, тегишли институтлар иштирокида семинарлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади, жойларда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш мониторингини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги қурилишини комплекс механизациялашни ривожлантиришда ягона техника сиёсатини ўтказиш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, техник-иқтисодий ҳужжатлар, техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ишланмалар, схемалар тайёрлаш ишларини ташкил этади, Вазирликнинг Илмий-техник кенгаши мажлисларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштиради, ягона техника сиёсатини юритиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, сув хўжалиги қурилишини комплекс механизациялашни ривожлантириш, бозор иқтисодиёти шароитларида суғориш ва дренаж тизимларидан фойдаланиш ишларини бажариш, ер қазиш, қурилиш ва мелиорация машиналаридан, кичик механизация воситаларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилиш бўйича инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади, капитал қўйилмалар лимитларини, пудрат ишлари ва саноат ишлаб чиқариши ҳажмларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, саноат, транспорт, фойдаланиш корхоналари ва тармоқдаги бошқа сув хўжалиги корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон тўғрисидаги қонунларга риоя этилишини, барча ўрмондан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган ўрмон ва овчилик хўжалигини юритишга доир норматив-техник ҳужжатлар ижросини идоравий назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ҳудудда қўриқхона ишларини ва миллий боғларни юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтиришга ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалигида ягона техника сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ҳудудда ўрмон фонди, фауна ва флоранинг давлат ҳисобини юритади ва уларни ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ҳудудда ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, миллий боғлар, алоҳида қўриқланадиган қўриқхоналарни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режалари (схемалари)ни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари амалга оширилишини, ўрмонлар тикланиши, парвариш қилиниши ва унумдорлиги оширилишини, иҳота ва эррозияга қарши дарахтзорлар барпо этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро алоқалар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида халқаро битимлар бажарилишининг мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни ривожланган мамлакатларда ўқитишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари халқаро дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг жорий этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот институтлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фан-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ишлари мувофиқлаштирилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл ва мамлакатимиз тажрибасини ўрганиш асосида замонавий технологияларни ишлаб чиқади ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этилишини ташкил этади (плёнка остига чигит экиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий муассасалар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ишлаб чиқаришга жорий этилишини, минерал ўғитлар ва пестицидлар, янги техника ва сувни тежовчи технологиялар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг уйғунлаштирилган тизими самарали қўлланилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий муассасалар билан биргаликда тупроқ унумдорлигини айниқса ўртача ва кучли шўрланган ерларда, тиклашни ва оширишни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни замонавий агротехнологияларга ўқитишни ташкил этади ва ўқитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар сиёсати соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида кадрлар сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз амалий фаолиятида Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, тасарруфидаги республика ташкилотлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари билан биргаликда бошқарув тизимида юз бераётган ўзгаришларни ва бозор ислоҳотлари шароитларидаги янги талабларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар билан ишлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик аппаратида ва тасарруфидаги ташкилотларда раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш ишларини амалга оширади, мутахассисларнинг касб даражасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги республика ташкилотларида, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармаларида кадрлар хизматлари билан ишлаш усулларини такомиллаштиришга амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги номенклатурасига кирувчи раҳбар кадрлар захирасини шакллантиради, уларнинг касб ва ишчанлик даражасини ўстириш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида вазирлик тасарруфидаги қишлоқ хўжалиги ўқув юртларида таълим соҳасида ягона сиёсатни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва шу асосда Вазирлик ўқув юртларига ўқишга қабул қилишнинг ҳар йилги буюртмалари портфелини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларининг иқтисодий, ҳуқуқий ва касб билимларини чуқурлаштириш ҳамда янги тафаккурни шакллантириш мақсадида уларнинг ўқишини ва малакасини оширишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонунлар бузилишига барҳам бериш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишиш учун ўзига тақдим этиладиган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлар ва техник нормаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан республика ҳудудига жаҳоннинг эпизоотик жиҳатдан носоғлом минтақаларидан чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари келтирилишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги барча тармоқларининг корхоналари ва ташкилотлари сув таъминоти шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация тизимларидан сув олиш, уларда сув олиш ва сув ташлаб юбориш иншоотлари қурилиши, сув оқимларининг муҳандислик коммуникациялари билан кесишиши юзасидан техник шартлар бериш, шунингдек уларни лойиҳалаштириш ва қуришда назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланувчи янги корхоналар қуриш ва эскиларини реконструкция қилишда мажбурий кучга эга бўлган сув ресурслари мавжудлиги тўғрисида хулосалар ҳамда розилик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида ўз ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир ишлар бўйича хўжалик судига мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар республиканинг сув ва ўрмон ресурсларидан фойдаланувчилар реестрини шакллантириш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатларига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини юритиш, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича норматив ва методик ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида, белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича хорижий мамлакатларнинг давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юкланган инспекция вазифалари ва функцияларини бажариш мақсадида вазирликнинг тегишли мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъект ҳудудига кириш, шунингдек зарур ҳужжатлар ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисида жойлардаги давлат ҳокимият органларидаги ва давлат бошқаруви органларидаги ахборот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўсқинликсиз танишиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва кўрсатмалари вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан, ер ва сувдан фойдаланиш турларидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирнинг сув хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи биринчи ўринбосари айни вақтда Сув хўжалиги департаменти бошлиғи, Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита) раиси ва Давлатлараро сув хўжалиги комиссияси аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги департаменти бошлиғининг ўринбосари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазир ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда тасдиқланган тузилмага ходимларнинг штатда белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимларини, унинг ҳудудий органлари раҳбарларини, шунингдек тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг биринчи раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ва вазирлик аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш чораларини қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, унинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланадиган тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг низомлари (уставлари)ни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ва унинг ҳудудий органларининг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Вазир ёхуд унинг ўринбосарлари жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазир (ҳайъат раиси), лавозимига кўра унинг таркибига кирувчи вазир ўринбосарларидан, шунингдек марказий аппаратнинг бошқа юқори малакали раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат 15 кишидан иборат бўлади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда ҳайъат раиси пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги жаҳон тажрибаси ва «ноу-хау»ни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари бошқа эксперт ёки маслаҳат органлари ташкил этиш ҳуқуқига эгадирлар, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда вазир ёки ҳудудий орган бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зарурат бўлганда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва туманларда ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик ирригация ва дренаж тизимлари бўйича тегишли таркибий бўлинмалар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий органлар (бошқармалар) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вилоят бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қишлоқ ва сув хўжалиги туман бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек туманлараро сув хўжалиги бўлинмалари раҳбарлари Вазирлик билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва корхоналарнинг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан олинган даромадлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ва унинг бўлинмаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган ҳамда Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан ажратмалари (ихтиёрий тартибда), шунингдек тузилган шартномалар асосида ширкатлар (қишлоқ хўжалиги кооперативлари)нинг ажратмалари жамғарманинг маблағлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг маблағлари илмий-қидирув, маърифий, матбаа ва ноширлик ишларига йўналтирилади. Хорижий делегацияларни қабул қилиш билан боғлиқ вакиллик харажатлари, Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари таъминотига сарф-харажатлар ҳам жамғарма ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом

1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда бошқа илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, республика илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари томонидан агросаноат комплекси соҳасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириб борувчи орган вазифасини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий ўқув юртлари билан биргаликда олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга, хос бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Марказнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимиз ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлароқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда республика агросаноат комплексининг энг муҳим муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Уларнинг натижаларини қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган, лалми ерларнинг ва ўрмон ерларининг, тоғли, чўл ҳудудлари ва яйловларнинг унумдорлигини ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш, ҳосилини сақлаш ва қайта ишлашнинг, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг самарали технологияларини асослаш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўза, ғалла ва бошқа экинлар селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш, селекция ютуқларини синаб кўриш ва муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик ва наслчилик ишларининг илмий муаммоларини, ветеринария, ветеринария санитарияси ва акарологиянинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, даволаш-профилактика тадбирларининг илмий асосланган тизимларини яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган усуллари соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш, кам заҳарли гербицидларни, пестицидларни, ўстириш кўмакчиларини ҳамда атроф муҳит ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулот олиш учун хавфсиз бўлган бошқа юқори самарали бирикмаларни қидириб топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар соҳасида шартнома муносабатларини ташкил этиш, тугалланган ишланмаларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш учун илмий ходимлар ва мутахассисларнинг манфаатдорлигини рағбатлантирувчи ҳамда масъулиятини оширувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Марказнинг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илмий тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммоларини ишлаб чиқиш, юқори самарали, ижтимоий йўналтирилган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, хўжалик ичидаги муносабатлар механизмини такомиллаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор агротехнологияларни, юқори унум билан ишлайдиган ва мустаҳкам қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмларининг янги турларини яратиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг, айниқса ўртача ва кучли шўрланган ерларда тупроқнинг унумдорлигини тиклаш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш ва ижодий қўллаш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тасарруфидаги ташкилотлар илмий ходимларининг чет эл илмий муассасаларида малака оширишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари ва номзодлари) тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ҳамда хорижда қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институтлар ва олимларнинг илмий асарларини нашр этиш, илмий билимларни оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги бўйича илмий тадқиқотларни ва инновация лойиҳаларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз муассасалари кучи билан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига доир фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва тасарруфидаги бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплексининг муҳим долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, йиғилишлар, симпозиумлар уюштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар ва бошқа бирлашмалар ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика агросаноат комплексини ривожлантиришнинг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг топшириқларига, вазирликлар ва идоралар сўровларига биноан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг йирик илмий, илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказади, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларни муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ахборотларнинг амалий банкини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фан ва техника ютуқларини жорий этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа идоралари билан биргаликда деҳқончилик ва чорвачиликнинг, тупроқ унумдорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги серҳосил навларини минтақалаштириш бўйича ресурсларни ва энергияни тежовчи замонавий технологияларнинг илмий асосланган тизими дастурини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ташкилотлари томонидан бажарилган илмий ва техник ишланмаларнинг деҳқончилик, чорвачилик, ирригация, мелиорация ва ўрмон хўжалигига жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигининг фан ютуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошириш, жорий этиш хизматини яхшилаш, илмий муассасалар, қишлоқ хўжалиги ҳамда сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик ҳисоби муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг уруғчилик хўжаликларини бошоқли дон экинларининг, ғўза, шоли, сабзавот, ем-хашак ва бошқа экинларнинг энг сара ва сара уруғлари билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молларнинг янги зотларини яратиш бўйича наслчилик ишларини яхшилашга доир тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ва конструкторлик ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ер тузиш, мелиорация ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларни белгиланган тартибда ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Марказ фаолиятига раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ ўзига қарашли бўлинмаларнинг мустақиллигини ҳар томонлама таъминлаб ўз ишини коллегиаллик, яккабошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни уйғунлаштириш асосида ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор бошчилик қилади. Марказнинг бош директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалигида илмий-техника ва технология сиёсати масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказда бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимлари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказда илмий-техник кенгаш ва ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ ҳайъатининг қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказнинг бош илмий котиби мақомига кўра бош директорнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ ўз олдида турган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва олий ўқув юртларидан Марказнинг фаолияти учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эгадир. Зарурат бўлганда Марказ бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказнинг бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга умумий раҳбарликни амалга оширади, жорий масалаларни ҳал этади, Марказдаги ишларнинг аҳволи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги олдида шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник кенгаш, Марказ ҳайъати ва унинг аппарати ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотлар дастурларини тасдиқлайди, энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий асарлар нашр этилиши режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарб илмий ва илмий-техник муаммоларни ҳал этиш, шунингдек ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва вақтинчалик илмий ва маслаҳат жамоаларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ молиявий ресурсларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказ марказий аппарати, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг штат жадвалини, ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлайди, зарурат бўлганда штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ аппарати ходимларини, ўзига қарашли институтлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ барча таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ва аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп йиллик меҳнати, ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлганлиги, алоҳида муҳим вазифаларни бажарганлиги учун марказий аппарат ходимларининг айрим тоифалари, ўзига қарашли институтлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари лавозим маошларига устамалар белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва ўзига қарашли институтлар, корхоналарнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини давлат мукофотлари билан мукофотлашга ва фахрий унвонлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади, ходимларни Марказнинг фахрий ёрлиқлари, қимматли совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Марказнинг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказ таркибига Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлимлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, экспериментал заводлар, хўжаликлар, кутубхоналар ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказ, унинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари, мустақил илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари тўғрисидаги низомлар Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланади. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига берилган илмий-тадқиқот муассасаларининг филиаллари ва тажриба хўжаликлари ўз ишлаб чиқариш ва молиявий мустақилликларини сақлаб қоладилар, бўлимлар олдида илмий-методик жиҳатдан ҳисоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Марказнинг илмий-техник кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Марказда Илмий-техник кенгаш ташкил этилади, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири унинг раиси, Марказ бош директори раис ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш таркибига лавозимига кўра бош директор ўринбосарлари ва Марказ бош илмий котиби, Фан ва техника давлат қўмитаси раиси, Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Агросаноат комплекси раҳбари котибиятининг мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек етакчи олимлар ва мутахассислар киради. Илмий-техник кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Илмий-техник кенгаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда аграр илм-фан ривожланишининг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди. Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг агросаноат комплексини ривожлантириш муаммоларига оид илмий-тематик режалари Марказнинг илмий-техник кенгаши билан келишилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика агросаноат комплексидаги инновациялар тўғрисидаги ахборотни эшитади ҳамда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни фаоллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Марказнинг ҳайъати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Марказда 11 аъзодан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Марказнинг бош директори, унинг ўринбосарлари ва бош илмий котиб лавозимларига кўра ҳайъат аъзолари ҳисобланадилар. Ҳайъат аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказ ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар режаларини ҳамда фан ва техника ютуқларини жорий этиш режаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузаларни ва ахборотларни эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштиради ва уларнинг илмий даражасини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр илм-фаннинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмиталар, комиссиялар таркибини тасдиқлайди ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда илмий-тадқиқот, илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналар ташкил этади, ушбу муассасалар, корхоналар тўғрисидаги низомларни ва уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек ташкил этиладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналишини ва ихтисослашувини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг фан ва техникани ривожлантириш йўналишлари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тизимида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича режаларни муҳокама қилади ва ушбу ишларга раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ бўлимлари ва илмий муассасаларнинг илм-фанга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий муассасалар ва корхоналарнинг халқаро алоқалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институтларнинг тақдимномаси ва Марказ бўлимларининг тавсияси бўйича илмий муассасалар илмий кенгашлари таркибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини Олий аттестация комиссияси тасдиқлаши учун тақдим этади ҳамда ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалиётда фойдаланилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг барча муассасалари ва мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош директорнинг республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги буйруқларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказ ҳайъати унинг мажлисида ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳайъат қарорлари очиқ овоз берган ҳолда кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳайъат қарорлари Марказ бош директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Марказнинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Марказнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари ва бошқа муассасаларда) олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ўз фаолиятини Марказ ижро этувчи аппарати бўлимларининг услубий раҳбарлигида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Марказнинг бош директори томонидан йирик олимлар, одатда, фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган илмий муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмалари (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, шуъбаси, лабораторияси) мудирлари директор томонидан контракт асосида, одатда, танловдан ўтган фан докторлари ёки фан номзодлари орасидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳузурида белгиланган тартибда саноат корхоналари, конструкторлик, технология ва лойиҳалаш бюролари, ҳисоблаш марказлари, экспериментал хўжаликлар, шунингдек кооперативлар, кичик ва қўшма корхоналар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари) ва Марказнинг барча ишлаб чиқариш тузилмалари мазкур Низом ва Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланадиган намунавий уставлар асосида фаолият кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Марказнинг мол-мулки ва фаолиятининг иқтисодий асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Марказнинг тасарруфидаги асосий фондлар ва бошқа мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Марказ фаолиятининг иқтисодий асосини ишлаб чиқариш фондлари ҳамда тезкор бошқариш учун унга давлат томонидан берилган бошқа мол-мулк, институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий муассасаларнинг, шунингдек Марказ тизимига қўшиб олинган ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш фондлари ва мол-мулки ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Марказ ва унинг муассасалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар Марказни ва унинг илмий муассасаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Марказнинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари ва ташкилотлари ўз хўжалик, тадбиркорлик, илмий ва инновация фаолиятини ушбу фаолиятдан олинадиган маблағлар ва даромадлар ҳисобига амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Марказнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари жорий ва бошқа ишларни бажариш учун асосий фондлардан ва унинг ихтиёридаги айланма маблағлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Марказ ўз маблағлари (бюджет маблағларидан ташқари) ва ўз муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг бир қисми, шунингдек бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобига махсус молиявий ва инновация жамғармалари (бюджет ташкилотларини ривожлантириш, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инновация ва бошқа жамғармалар) ташкил этиши мумкин. Маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Марказ ўзига ажратилган бюджет маблағларини марказий аппарат, ўзига қарашли илмий муассасалар ва ташкилотлар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, уларнинг харажатлар сметасини, штат жадвалларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва миқдорларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Марказ фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш ҳамда халқ боғларини бошқариш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда йўриқномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бевосита бўйсунувчи корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон қонунчилигига ва ўрмон ҳамда овчилик хўжалигини юритиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида қўриқхона ишларини юритиш ва миллий табиий ҳамда халқ боғларини бошқариш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалигида ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона техника сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини давлат томонидан ҳисобга олиб бориш ҳамда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирларида, жарликларда ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерлари чўлга айланишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ердан қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги ҳудудларда қўриқхона ишларини ва овчилик хўжалигини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва етиштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар (ўрмон хўжаликлари, шифобахш ўтлар етиштиришга ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари)нинг эркинлигини ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларни хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб этиш, ўрмон хўжалиги соҳасида қўшма корхоналар ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари учун малакали кадрлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, халқ боғлари ишларини олиб бориш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади, ўз ваколатларини бевосита ва ўзининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек ўзига қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар орқали амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси орқали ўрмон хўжалиги тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфидаги ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, халқ боғлари, дахлсиз ўрмон хўжаликлари (заказниклар)ни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режа (схема)ларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмоннинг сувларни асраш, иҳоталаш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома шартлари асосида иқота дарахтзорлари барпо этиш ва тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда дарахтзорлар барпо этиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, республика ўрмон фонди ерларида ўрмонларни қўриқлашга раҳбарлик қилади, ўрмон патологиясини назорат қилишни ва ўрмон зараркунандалари ҳамда касалликларини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзор ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва уларга дарахтлар экиш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонларни иҳота тоифаларига киритиш, шунингдек ўрмонларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, дарахт кесиш қоидалари бўйича асосий қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ҳамда ўрмон фондига эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланилишини, ўрмонни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилинишини текширади, ўрмон фондига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини, ҳайвонот дунёсидан фойдаланилишини идоравий назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқхоналар, миллий, табиий, халқ боғлари томонидан уларда ўрнатилган режимга риоя этилишини идоравий назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахтлар ва бутасимон навлар уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун кўчатлар ўстиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техник ва овқатбоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молларни ўтлатиш нормаси, уларни яйловларда жойлаштириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операцияларини амалга оширади ва ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан уларнинг ўтказилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлиги оширилишини таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасини яратади, ўрмон хўжалиги соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли давлат қўриқхоналари, халқ боғлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда маблағ ажратади, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли корхоналарда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини ташкил этади, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарманинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича тегишли органларга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг хатлари (аризалари, шикоятлари) кўриб чиқилишини ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг тегишли вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан келишган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, шунингдек илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик ва қўриқхона ишлари, миллий табиий, халқ боғлари, дахлсиз ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга шартнома асосида жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол ўтлатишдан, ўрмон қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун зарарни ундиришдан тушадиган маблағларни ўз ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим ичида тармоқ ўрмон хўжаликлари бўйича харажатларнинг йиллик бюджет сметаларини ва штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги юритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўрмон назорати ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юрадилар ва табель қуролига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўрмон назорати ходимлари тақдирлашни, маънавий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосарлари ўртасида вазифаларни Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг Бош бошқарма фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиши, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Бош бошқарма тизими корхоналари, ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сув хўжалиги департаменти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори билан ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Департаментга юза сувларни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда республика қишлоқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолисини сув билан таъминлашга доир зарур тадбирларни амалга ошириш юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сув хўжалиги департаменти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва буйруқларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги департаменти амалдаги қонун ҳужжатларининг сув хўжалиги тизимидаги корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларда бажарилишини таъминлайди, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув хўжалиги департаменти бюджетдан ажратмалар, тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Сув хўжалиги департаментининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика халқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолисини сув билан таъминлаш учун зарур ишларни ишлаб чиқиш ва бажариш, сув хўжалигида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, ерларни мелиорациялашни ривожлантириш ва сув хўжалиги объектлари комплексини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни барқарор кўпайтириш мақсадида ишга шай ҳолатда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларини муҳофаза қилиш, ҳисобга олиш ва бошқариш, халқ хўжалиги тармоқлари ва сув истеъмолчилари бўйича сувдан фойдаланиш лимитларини белгилаш, фан-техника тараққиётини жорий этиш асосида сувдан оқилона фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувдан фойдаланиш»бўлими бўйича давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини ривожлантиришга доир ишларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш, давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ва бошқа бозор тузилмаларига айлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикани мелиорация ва сув хўжалиги соҳасида ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожлантиришни жадаллаштириш, суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тармоқни балансли ва мутаносиб ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш даражасини янада ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техника ва инвестиция сиёсатини амалга ошириш, янги техника, технологиялар ва материалларни ишлаб чиқиш ва қўллашни ташкил этиш, маҳсулотлар ва ишлар сифатининг жаҳон андозалари талаблари даражасида бўлишини таъминлаш, фан билан ишлаб чиқаришнинг алоқасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек республика ҳамда бошқа ҳудудий бошқарув органлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик асосида тармоқлараро вазифаларни самарали ҳал қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув хўжалиги департаменти Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда вазирлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда, маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ирригация, мелиорация ва сув хўжалиги эҳтиёжларига ажратиладиган капитал қўйилмаларни тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув хўжалиги департаменти ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан комплекс фойдаланиш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни, республика ҳудудидаги барча сув ресурсларини бошқаришни, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юза манбалардан сув олиш лимитларини ва барча истеъмолчилар томонидан сувдан фойдаланиш лимитларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, шунингдек ичимлик ва маиший, даволаш ҳамда маданий-соғломлаштириш сувлари манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча сув истеъмолчилари томонидан сувдан лимит бўйича фойдаланишга риоя этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лимит бўйича сув олинишини, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан оқилона фойдаланишни назорат қилади, айбдорларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун сув ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳоллари тўғрисидаги материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув (ер)дан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва бошқа корхона ва ташкилотларга сувдан фойдаланиш бўйича тасдиқланган лимитлар ва режаларга мувофиқ ўз вақтида ва узлуксиз сув берилишини, шунингдек сувни тежайдиган технологияларни ва суғориш техникасини жорий этиш асосида сувдан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлараро тармоқларда сувни ҳисобга олишга, мелиоратив тармоқлар ва иншоотларни сувни ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга раҳбарлик қилади, сувни ҳисобга олиш воситаларини метрология жиҳатидан таъминлаш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги балансларини ҳамда айрим дарёлар ҳавзалари, саноат туманлари ва умуман республика учун сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларининг мавжудлиги тўғрисида хулосалар ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича мажбурий кучга эга бўлган розиликлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланишга рухсатномалар беришни ва сув чиқариш иншоотларини рўйхатга олишни ҳамда, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча сув манбаларидаги сув ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш иншоотлари қуриш учун майдонларни лойиҳалаш ва танлашни назорат қилади ҳамда сув объектларидан олинадиган ва уларга қайтариладиган сувни ҳисобга олиш чора-тадбирларини назарда тутади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли органлар билан биргаликда сув объектларининг техник ҳолатини яхшилаш ва қуриб қолишини бартараф этиш, сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш тадбирларини амалга оширади, кичик дарёлар ва сув омборларининг сув режимини яхшилаш ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалигидан бошқа мақсадлардаги корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуришда тегишли органлар билан биргаликда балиқларни, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини талаб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналарида табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг аҳволи ва бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фойдаланиш фаолияти соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектлари сув омборлари, ирригация-мелиорация тармоқлари ва иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, электр энергия узатиш, алоқа линиялари ва ёрдамчи трансформатор станцияларидан, сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари балансидаги бошқа объектлардан фойдаланишни, янги автоматика ва телемеханика воситаларини такомиллаштириш ва жорий этишни, ўрнатилган жиҳозлардан самарали фойдаланиш тадбирларини, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларини таъминлашга ва улардан фойдаланишга ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектлари комплексини, хўжаликлараро ирригация ва мелиорация тармоқлари ва гидротехника иншоотларини, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув ресурсларининг ташкилий ва технология жиҳатидан исроф бўлишини қисқартириш мақсадида, таъмирлаш ва ишлайдиган ҳолатда сақлашни, шунингдек хўжаликлар ичидаги мелиорация тармоқлари ва иншоотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар билан шартномалар бўйича техник хизмат кўрсатишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, уларни сарфлаш нормаларига риоя этиш ишларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳар йили ҳисобга олишни ва мониторингини олиб боришни, янги ерларни ўзлаштириш ва илгаридан суғориб келинган ерларни реконструкция қилиш, коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта барпо этиш самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаб беришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация тизимларини паспортлаштириш, давлат сув кадастрини мунтазам равишда юритиш ва шу асосда мелиорация тизимларининг техник даражасини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ишларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация-мелиорация тармоқлари ва иншоотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича зарур тадбирларни ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш тадбирларини бажаришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари, насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларидаги ишлаётган автоматлаштириш ва телемеханизация воситаларини замонавийлаштириш ҳамда уларнинг янгиларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминлаш-фойдаланиш базасини янада ривожлантиришни, уни замонавий механизмлар, асбоб-ускуналар ва воситалар билан жиҳозлашни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) капитал қурилиш ва лойиҳалаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали инвестиция сиёсатини ўтказади ҳамда тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларини ҳамда корхоналарнинг ўз маблағларини мақбул равишда уйғунлаштиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидромелиоратив тизимларни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида илгаридан ҳайдаб келинган ерлар сифатини яхшилаш ҳамда янги ерларни ички контур бўйича ўзлаштириш, техник жиҳатдан мукаммал мелиоратив тизимларни ва иншоотларни, илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни, механизацияни жорий этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ишларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги, саноат-хўжалик мақсадидаги объектлар қурилиши, уларни техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади, бунда жаҳон стандартлари даражасига эришишни назарда тутади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудидаги, маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, барча сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар асосида бошқа вазирликлар ва идораларга, корхоналар ва ташкилотларга лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент тизимига кирувчи пудрат, лойиҳа-қидирув, саноат, транспорт корхоналари ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилиши норматив муддатларда режалаштирилишини ва уларнинг ташкил этилишини, капитал қўйилмалардан оқилона фойдаланилишини ва улар самарадорлиги оширилишини, қурилиш қиймати пасайтирилишини, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлар ўз вақтида ишга туширилиши ва ўзлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунинг негизида саноат маҳсулотлари ва қурилишнинг юксак сифатини таъминлаш учун тармоқ қурилиш базаси ривожлантирилиши, мустаҳкамланиши ва замонавийлаштирилишини ҳамда илғор қурилиш индустрияси барпо этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) прогнозлаштириш, иқтисодиёт, молия ва бошқарув тузилмаси соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаларини, истиқболли ва йиллик прогнозларни, мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантириш схемасини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамлаш ва ихтисослаштириш, ички ва тармоқлараро кооперациялаш асосида замонавий ишлаб чиқариш тузилмасини ривожлантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун ажратиладиган капитал қўйилмалар ва бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан тасарруфидаги корхоналарнинг иқтисодий аҳволини таҳлил этишни, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини, тежамкорлик режимига риоя қилинишини, тизимда ҳисоб ва ҳисобот тўғри юритилиши ва ишончлилигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг рентабеллигини ошириш ва фойдасини энг кўп даражада кўпайтириш, асосий фондлардан, айланма маблағлардан ва банк кредитларидан самарали фойдаланилиши, қўшимча қувватлар ва резервлар аниқланиши ва улардан фойдаланилиши, илмий-техника тараққиёти асосида меҳнат унумдорлигини ошириш тадбирлари бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларни тугатиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирликка киритади, бевосита ўзига бўйсунувчи бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уставлари ва низомларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро алоқалар самарадорлигини оширишга, қўшма корхоналар ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, олис ва яқин хорижий мамлакатлар билан иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришга, мелиорация, қурилиш, ер қазиш техникаси ва бошқа техника, асбоб-ускуналар, материаллар, буюмлар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишга чет эл инвестициялари жалб этилишини ташкил этади, Вазирлик мутахассисларининг чет элда ишлашини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада сув хўжалиги тармоғини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар билан техник-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва илмий-техник алоқаларни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади, хорижий ҳамкорлар орасида миллий мелиоратив ва сув хўжалиги фан ва техникаси ютуқларини тарғиб этиш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида, халқаро битимлар, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон томонининг мажбуриятлари бажарилиши билан боғлиқ халқаро тадбирлар (симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар, мутахассисларнинг танишув сафарлари) ўтказилишини ташкил этади, тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи билан сув хўжалиги муаммолари бўйича хорижий ҳамкорлар билан олиб бориладиган барча музокараларда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фан-техника тараққиётини жадаллаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимиз ва чет эл фани ва техникаси ютуқлари, илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги техника ва технологияларни барпо этиш ва ўзлаштириш муддатларини қисқартириш, илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари дастурларини бажариш асосида тармоқни ривожлантиришнинг юқори илмий-техник даражасини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технология ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент корхоналари, бирлашмалари, муассасалари ва ташкилотларида стандартлаштириш ва метрология, ихтирочилик ва рационализацияни, патент-лицензия ишларини ривожлантиришни ташкил этади, юқори самарали технологиялар жорий этилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳам чет элда, ҳам республика ҳудудида лицензиялар, материаллар, муҳандислик хизматларини амалга ошириш ва сотиб олиш бўйича Департамент бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига методологик ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда илмий ва илмий-техник ахборот нашр этади ҳамда Департамент бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини, шунингдек вазирликнинг тегишли бошқа бўлинмалари ва корхоналарини улар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) пудрат фаолияти, саноат, транспорт ва моддий-техника таъминоти соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар моддий-техника таъминоти ва ишлаб чиқариш фаолияти мутаносиблигини, ҳудудий органларнинг воситачилигини, ярмаркалар ва кимошди савдолари ўтказилишини таъминлайди, ортиқча ва фойдаланилмаётган ресурсларни сотиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида сув хўжалиги, саноат-хўжалик объектлари ва бошқа объектлар, шохобчалар ва иншоотларни тузатиш ва қуриш ишларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналари эҳтиёжлари учун, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларга сотиш учун қурилиш индустрияси, металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, буюмлар, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишини ва аҳолига хизматлар кўрсатилишини, насос-куч, электр техникаси асбоб-ускуналари ва буюмлари, қурилиш, ер қазиш техникаси ҳамда бошқа техника ва механизмлар тузатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида юкларни автомобиль, темир йўл транспортида ва транспортнинг бошқа турларида ташишни, лицензия мавжуд бўлган тақдирда эса белгиланган тартибда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик корхоналари ва ташкилотларига маҳсулотлар, товарлар етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш ишларини ташкил этишда, шунингдек уларни моддий-техника ресурслари билан таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда Вазирликнинг ўз ресурсларидан чет элдаги объектларни ўз вақтида бутлаш мақсадида техника ва «вақтинча келтириш» тартибидаги бошқа мол-мулкларни етказиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнилғи-мойлаш материаллари, ёқилғини тежаш, ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун иккиламчи ресурсларни жалб этиш ишларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув хўжалиги департаменти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига, ишлаб чиқариш санитариясига ва йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиниши, тасарруфидаги корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сув хўжалиги департаменти номидан иш кўрувчи унинг бошлиғи Марказий Осиё давлатлари Сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади ҳамда Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссияда ва сув хўжалиги масалалари бўйича бошқа халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сув хўжалиги департаменти Вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда республикада хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган барча сув хўжалиги лойиҳаларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришда илмий асосланган ягона техника сиёсатини белгилаш, қурилиш ва реконструкциянинг энг мураккаб ва муҳим объектлари бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш учун Департамент раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Илмий-техник кенгаши ташкил этилади. Илмий-техник кенгаш таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сув хўжалиги департаменти чет элда сув хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун тегишли бўлинмалар ташкил этиш бўйича Вазирликка таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сув хўжалиги департаментига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги кенгашининг раиси ҳамда Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғининг ўринбосари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш, ерлар мелиорацияси, ирригация-мелиорация қурилиши масалалари, Департамент фаолиятининг бошқа муҳим йўналишлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатида мунтазам равишда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Департамент фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Бошдавинспекция» деб юритилади) контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш бўйича томонлар ўртасидаги низоли масалаларни ҳал қилиш бўйича идоралараро орган ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавдонинспекция»га юкланган назорат функциялари ва вазифалар бундан мустасно). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун давлат стандартлари, техник шартларни ишлаб чиқади ва уларга риоя этилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Бошдавинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Бошдавинспекция» ўз фаолиятини ҳам бевосита, ҳам вилоятлар, туманлар (ҳудудий) давлат инспекциялари орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар «Бошдавинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар тузишнинг тўғрилиги ҳамда контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар бўйича томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажаришлари устидан давлат назоратини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар бажарилишини назорат қилиш, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, томонлар ўртасида шартнома мажбуриятларини бажариш чоғида харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва миқдорини баҳолашда, уларга ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши юзасидан пайдо бўладиган низоли масалаларни судгача ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактация шартномаларини ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, уларнинг бажарилишини таҳлил ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун стандартлар ва техник шартларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар ва бошқа хил ноқулай шароитлар оқибатида ёхуд тегишли асослашлар мавжуд бўлганда тайёрловчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш мақсадида хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда шартнома муносабатларини яхшилаш ва такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларни белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмонлашиши ва уларнинг нобуд бўлиши сабабларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошдавинспекция» ваколатига киритилган масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишмовчиликлар ва низоли масалалар пайдо бўлган ҳолларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари стандартлари, техник шартлари, сифатига, жўнатилаётган маҳсулотларга ўз вақтида ҳақ тўланишига ва шартнома мажбуриятларини бажаришда бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Бошдавинспекция» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва корпорациялардан, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлардан, контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш, назорат қилувчи органлар томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек хом ашё турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида белгиланган тартибда маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича стандартлар талаблари ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминламаётган ишлаб чиқаришлар ва цехларнинг ишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек стандартлар талаблари, техник шартларга жавоб бермайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишни тақиқлаб қўйиш, уларни қайта ишлаш ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятларида назарда тутилган стандартлар талабларидан, техник шартлардан чекинган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарган ва сотган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган иқтисодий жазоларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятлари шартлари, техник шартлар талабларидан чекинган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улар сотилган даврда натура ва қиймат ифодасида прогнозлар ёки буюртма-нарядлар бажарилиши ҳисоботларидан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ёзма кўрсатмага мувофиқ шартнома мажбуриятлари шартлари талабларидан чекинган ҳолда тайёрланган маҳсулотни сотишдан амалда олинган фойданинг 80 фоизини республика бюджети даромадига, қолган 20 фоизини «Бошдавинспекция»нинг ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобига тўлашга мажбурдирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паст сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, транспортда ташиш, етказиб бериш ва сотиш ишида стандарт талабларини, шартнома мажбуриятларига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини бузишда айбдор бўлганларни огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазолар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик жамиятлари ёки ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари олдига контрактация шартномаларини ташкил этиш, маҳсулот тайёрлаш ва шартномаларни бажаришда давлат интизоми бузилишида айбдор бўлган раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом билан берилган ваколатлар доирасида бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Бошдавинспекция»га юкланган мажбуриятларни бажариш учун унинг мутахассислари (давлат инспекторлари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишини, аванслар ўз вақтида берилиши ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қабул қилиниши, транспортда ташилиши, жойлаштирилиши, сотилишини текшириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилардан тушаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назорат тартибида қайта ўлчаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар, илмий-тадқиқот ташкилотларининг мутахассисларини биргаликда текшириш ўтказиш ва маҳсулотлар сифатини текшириш учун шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур текширишлар ўтказиш учун намуналар (пробалар) олиш, белгиланган тартибда тегишли хулосалар бериш ҳуқуқига эгадирлар. Лаборатория текширишлари ва такрорий текширишлар ўтказиш харажатлари маҳсулот тайёрловчи корхоналар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида шартнома мажбуриятлари томонлари ўртасидаги низоли масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш бўйича ташкил этиладиган комиссиялар ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва муассасаларига, тайёрлов ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари стандартлари, техник шартлар, тайёрлаш, сотиш шартлари, транспортда ташиш, сақлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини муайян муддатда бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат инспекторининг ўз ваколатлари доирасида бериладиган кўрсатмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Бошдавинспекция» бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда ҳайъат томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий давлат инспекциялари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда «Бошдавинспекция» бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Бошдавинспекция» бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошдавинспекция» ишига яккабошчилик принципи асосида раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларига мувофиқ давлат инспекциялари ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, «Бошдавинспекция»га юкланган функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек, уларга сарфланадиган харажатлар сметаси доирасида ҳудудий давлат инспекцияларининг штат жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошдавинспекция» ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича барча муассасалар ва ташкилотларда ишончномасиз иштирок этади ва «Бошдавинспекция» ихтиёрига ажратилган маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий давлат инспекциялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошлиқ ўринбосарининг, «Бошдавинспекция» бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқларининг, ҳудудий давлат инспекцияларининг вазифаларини белгилайди, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Бошдавинспекция» бошлиғи ва унинг ўринбосари «Бошдавинспекция» ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ҳайъатлар мажлисларида, кенгашларда белгиланган тартибда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Бошдавинспекция»нинг мансабдор шахслари ўз зиммаларига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ва тижорат сири ошкор этилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Бошдавинспекция» аппарати ва унинг ҳудудий давлат инспекциялари таъминоти республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Бошдавинспекция» юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Бошдавинспекция» ўз банк ҳисоб рақамига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Бошдавинспекция» фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 6-сон, 35-модда;2003 й., 12-сон, 98-модда;14-сон, 116-модда; 17-18-сон, 143-модда, 156-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 14-сон, 103-модда; 15-16-сон, 114-модда; 32-33-сон, 247-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2017 й., 30-сон, 734-модда, 32-сон, 814-модда, 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)