Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ,ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ, СУВ ХЎЖАЛИГИ ДЕПАРТАМЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ, ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги департаменти тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 16 августдаги 322-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 8-сон, 28-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига 3-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999й., 4-сон, 22-модда)га 1-илованинг 14-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда)га 2-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 1-сон, 2-модда)га 2-илова 2-бўлимининг 8-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низомда:
2-банднинг биринчи хатбошидаги «ва Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банднинг тўртинчи, бешинчи, саккизинчи, тўққизинчи хатбошиларидаги, 19-банднинг учинчи хатбошидаги, 27-банднинг биринчи хатбошидаги, 28-банддаги, 31-банднинг биринчи хатбошидаги ва 33-банддаги Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат бош инспекциясига, Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси, Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекциясига кўрсатмалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 30 март,
160-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига киради.
2. Марказ қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда бошқа илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади.
3. Марказ уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, республика илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари томонидан агросаноат комплекси соҳасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириб борувчи орган вазифасини бажаради.
4. Марказ ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий ўқув юртлари билан биргаликда олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга, хос бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
II. Марказнинг асосий вазифалари
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ватанимиз ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлароқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда республика агросаноат комплексининг энг муҳим муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Уларнинг натижаларини қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
суғориладиган, лалми ерларнинг ва ўрмон ерларининг, тоғли, чўл ҳудудлари ва яйловларнинг унумдорлигини ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш, ҳосилини сақлаш ва қайта ишлашнинг, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг самарали технологияларини асослаш ва жорий этиш;
ғўза, ғалла ва бошқа экинлар селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш, селекция ютуқларини синаб кўриш ва муҳофаза қилиш;
чорвачилик ва наслчилик ишларининг илмий муаммоларини, ветеринария, ветеринария санитарияси ва акарологиянинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, даволаш-профилактика тадбирларининг илмий асосланган тизимларини яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган усуллари соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш, кам заҳарли гербицидларни, пестицидларни, ўстириш кўмакчиларини ҳамда атроф муҳит ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулот олиш учун хавфсиз бўлган бошқа юқори самарали бирикмаларни қидириб топиш;
илмий тадқиқотлар соҳасида шартнома муносабатларини ташкил этиш, тугалланган ишланмаларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш учун илмий ходимлар ва мутахассисларнинг манфаатдорлигини рағбатлантирувчи ҳамда масъулиятини оширувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
III. Марказнинг функциялари
8. Илмий тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида:
қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммоларини ишлаб чиқиш, юқори самарали, ижтимоий йўналтирилган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, хўжалик ичидаги муносабатлар механизмини такомиллаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
илғор агротехнологияларни, юқори унум билан ишлайдиган ва мустаҳкам қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмларининг янги турларини яратиш ва жорий этиш;
тупроқнинг, айниқса ўртача ва кучли шўрланган ерларда тупроқнинг унумдорлигини тиклаш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш;
қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш ва ижодий қўллаш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тасарруфидаги ташкилотлар илмий ходимларининг чет эл илмий муассасаларида малака оширишини ташкил этиш;
юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари ва номзодлари) тайёрлаш;
республикада ҳамда хорижда қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш;
институтлар ва олимларнинг илмий асарларини нашр этиш, илмий билимларни оммалаштириш;
республикада қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги бўйича илмий тадқиқотларни ва инновация лойиҳаларини мувофиқлаштиради;
ўз муассасалари кучи билан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига доир фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва тасарруфидаги бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;
агросаноат комплексининг муҳим долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, йиғилишлар, симпозиумлар уюштиради;
фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар ва бошқа бирлашмалар ташкил қилади;
республика агросаноат комплексини ривожлантиришнинг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг топшириқларига, вазирликлар ва идоралар сўровларига биноан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг йирик илмий, илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказади, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларни муҳокама қилади;
илмий ахборотларнинг амалий банкини ташкил қилади.
Марказ хар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот топширади.
9. Фан ва техника ютуқларини жорий этиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа идоралари билан биргаликда деҳқончилик ва чорвачиликнинг, тупроқ унумдорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги серҳосил навларини минтақалаштириш бўйича ресурсларни ва энергияни тежовчи замонавий технологияларнинг илмий асосланган тизими дастурини тузади;
Марказ ташкилотлари томонидан бажарилган илмий ва техник ишланмаларнинг деҳқончилик, чорвачилик, ирригация, мелиорация ва ўрмон хўжалигига жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини амалга оширади;
қишлоқ хўжалигининг фан ютуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошириш, жорий этиш хизматини яхшилаш, илмий муассасалар, қишлоқ хўжалиги ҳамда сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик ҳисоби муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
республиканинг уруғчилик хўжаликларини бошоқли дон экинларининг, ғўза, шоли, сабзавот, ем-хашак ва бошқа экинларнинг энг сара ва сара уруғлари билан таъминлайди;
молларнинг янги зотларини яратиш бўйича наслчилик ишларини яхшилашга доир тадбирларни амалга оширади;
лойиҳалаш ва конструкторлик ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ер тузиш, мелиорация ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди;
фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларни белгиланган тартибда ташкил қилади.
IV. Марказ фаолиятига раҳбарлик қилиш
10. Марказ ўзига қарашли бўлинмаларнинг мустақиллигини ҳар томонлама таъминлаб ўз ишини коллегиаллик, яккабошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни уйғунлаштириш асосида ташкил этади.
11. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор бошчилик қилади. Марказнинг бош директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалигида илмий-техника ва технология сиёсати масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари ҳисобланади.
12. Марказда бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимлари жорий этилади.
13. Марказда илмий-техник кенгаш ва ҳайъат ташкил этилади.
14. Марказ ҳайъатининг қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
15. Марказнинг бош илмий котиби мақомига кўра бош директорнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Марказ ўз олдида турган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва олий ўқув юртларидан Марказнинг фаолияти учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эгадир. Зарурат бўлганда Марказ бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар қабул қилади.
17. Марказнинг бош директори:
Марказга умумий раҳбарликни амалга оширади, жорий масалаларни ҳал этади, Марказдаги ишларнинг аҳволи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги олдида шахсан жавоб беради;
давлат органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
илмий-техник кенгаш, Марказ ҳайъати ва унинг аппарати ишларини ташкил этади;
тадқиқотлар дастурларини тасдиқлайди, энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
илмий асарлар нашр этилиши режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларига раҳбарлик қилади;
долзарб илмий ва илмий-техник муаммоларни ҳал этиш, шунингдек ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва вақтинчалик илмий ва маслаҳат жамоаларини ташкил этади;
Марказ молиявий ресурсларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказ марказий аппарати, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг штат жадвалини, ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлайди, зарурат бўлганда штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади;
Марказ аппарати ходимларини, ўзига қарашли институтлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Марказ барча таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ва аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди;
кўп йиллик меҳнати, ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлганлиги, алоҳида муҳим вазифаларни бажарганлиги учун марказий аппарат ходимларининг айрим тоифалари, ўзига қарашли институтлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари лавозим маошларига устамалар белгилайди;
марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва ўзига қарашли институтлар, корхоналарнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини давлат мукофотлари билан мукофотлашга ва фахрий унвонлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади, ходимларни Марказнинг фахрий ёрлиқлари, қимматли совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирлайди.
V. Марказнинг таркиби
18. Марказ таркибига Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлимлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, экспериментал заводлар, хўжаликлар, кутубхоналар ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.
19. Марказ, унинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари, мустақил илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.
20. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари тўғрисидаги низомлар Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланади. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига берилган илмий-тадқиқот муассасаларининг филиаллари ва тажриба хўжаликлари ўз ишлаб чиқариш ва молиявий мустақилликларини сақлаб қоладилар, бўлимлар олдида илмий-методик жиҳатдан ҳисоб берадилар.
VI. Марказнинг илмий-техник кенгаши
21. Марказда Илмий-техник кенгаш ташкил этилади, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири унинг раиси, Марказ бош директори раис ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш таркибига лавозимига кўра бош директор ўринбосарлари ва Марказ бош илмий котиби, Фан ва техника давлат қўмитаси раиси, Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Агросаноат комплекси раҳбари котибиятининг мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек етакчи олимлар ва мутахассислар киради. Илмий-техник кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Илмий-техник кенгаш:
Ўзбекистонда аграр илм-фан ривожланишининг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди. Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг агросаноат комплексини ривожлантириш муаммоларига оид илмий-тематик режалари Марказнинг илмий-техник кенгаши билан келишилади;
республика агросаноат комплексидаги инновациялар тўғрисидаги ахборотни эшитади ҳамда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни фаоллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқади.
VII. Марказнинг ҳайъати
23. Марказда 11 аъзодан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Марказнинг бош директори, унинг ўринбосарлари ва бош илмий котиб лавозимларига кўра ҳайъат аъзолари ҳисобланадилар. Ҳайъат аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
24. Марказ ҳайъати:
илмий тадқиқотлар режаларини ҳамда фан ва техника ютуқларини жорий этиш режаларини тасдиқлайди;
Марказнинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузаларни ва ахборотларни эшитади;
фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштиради ва уларнинг илмий даражасини назорат қилади;
аграр илм-фаннинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмиталар, комиссиялар таркибини тасдиқлайди ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда илмий-тадқиқот, илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналар ташкил этади, ушбу муассасалар, корхоналар тўғрисидаги низомларни ва уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек ташкил этиладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналишини ва ихтисослашувини белгилайди;
илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил этади;
Марказнинг фан ва техникани ривожлантириш йўналишлари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Марказ тизимида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича режаларни муҳокама қилади ва ушбу ишларга раҳбарлик қилади;
Марказ бўлимлари ва илмий муассасаларнинг илм-фанга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
илмий муассасалар ва корхоналарнинг халқаро алоқалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
институтларнинг тақдимномаси ва Марказ бўлимларининг тавсияси бўйича илмий муассасалар илмий кенгашлари таркибини тасдиқлайди;
диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини Олий аттестация комиссияси тасдиқлаши учун тақдим этади ҳамда ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалиётда фойдаланилишига кўмаклашади;
Марказнинг барча муассасалари ва мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
бош директорнинг республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги буйруқларини тасдиқлайди.
25. Марказ ҳайъати унинг мажлисида ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
26. Ҳайъат қарорлари очиқ овоз берган ҳолда кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
27. Ҳайъат қарорлари Марказ бош директори томонидан тасдиқланади.
VIII. Марказнинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари)
28. Марказнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари ва бошқа муассасаларда) олиб борилади.
29. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ўз фаолиятини Марказ ижро этувчи аппарати бўлимларининг услубий раҳбарлигида амалга оширадилар.
30. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Марказнинг бош директори томонидан йирик олимлар, одатда, фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланадилар.
31. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган илмий муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
32. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмалари (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, шуъбаси, лабораторияси) мудирлари директор томонидан контракт асосида, одатда, танловдан ўтган фан докторлари ёки фан номзодлари орасидан тайинланадилар.
33. Илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳузурида белгиланган тартибда саноат корхоналари, конструкторлик, технология ва лойиҳалаш бюролари, ҳисоблаш марказлари, экспериментал хўжаликлар, шунингдек кооперативлар, кичик ва қўшма корхоналар ташкил этилиши мумкин.
34. Илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари) ва Марказнинг барча ишлаб чиқариш тузилмалари мазкур Низом ва Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланадиган намунавий уставлар асосида фаолият кўрсатадилар.
IX. Марказнинг мол-мулки ва фаолиятининг иқтисодий асослари
35. Марказнинг тасарруфидаги асосий фондлар ва бошқа мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.
36. Марказ фаолиятининг иқтисодий асосини ишлаб чиқариш фондлари ҳамда тезкор бошқариш учун унга давлат томонидан берилган бошқа мол-мулк, институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий муассасаларнинг, шунингдек Марказ тизимига қўшиб олинган ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш фондлари ва мол-мулки ташкил этади.
37. Марказ ва унинг муассасалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашишлари мумкин.
38. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар Марказни ва унинг илмий муассасаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
39. Марказнинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари ва ташкилотлари ўз хўжалик, тадбиркорлик, илмий ва инновация фаолиятини ушбу фаолиятдан олинадиган маблағлар ва даромадлар ҳисобига амалга оширадилар.
40. Марказнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари жорий ва бошқа ишларни бажариш учун асосий фондлардан ва унинг ихтиёридаги айланма маблағлардан фойдаланадилар.
41. Марказ ўз маблағлари (бюджет маблағларидан ташқари) ва ўз муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг бир қисми, шунингдек бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобига махсус молиявий ва инновация жамғармалари (бюджет ташкилотларини ривожлантириш, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инновация ва бошқа жамғармалар) ташкил этиши мумкин. Маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ белгиланади.
42. Марказ ўзига ажратилган бюджет маблағларини марказий аппарат, ўзига қарашли илмий муассасалар ва ташкилотлар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, уларнинг харажатлар сметасини, штат жадвалларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва миқдорларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
43. Марказ фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади.
2. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш ҳамда халқ боғларини бошқариш учун жавоб беради.
3. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда йўриқномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бевосита бўйсунувчи корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари
5. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
ўрмон қонунчилигига ва ўрмон ҳамда овчилик хўжалигини юритиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида қўриқхона ишларини юритиш ва миллий табиий ҳамда халқ боғларини бошқариш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрмон хўжалигида ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона техника сиёсатини олиб бориш;
ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини давлат томонидан ҳисобга олиб бориш ҳамда ўрганиш;
ўрмон хўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
республикада ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирларида, жарликларда ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил қилиш;
қишлоқ хўжалиги ерлари чўлга айланишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириш;
ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ердан қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;
тасарруфидаги ҳудудларда қўриқхона ишларини ва овчилик хўжалигини юритиш;
овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва етиштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;
хўжалик юритувчи субъектлар (ўрмон хўжаликлари, шифобахш ўтлар етиштиришга ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари)нинг эркинлигини ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларни хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтказиш;
хорижий инвестицияларни жалб этиш, ўрмон хўжалиги соҳасида қўшма корхоналар ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари учун малакали кадрлар тайёрлаш.
6. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, халқ боғлари ишларини олиб бориш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади, ўз ваколатларини бевосита ва ўзининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек ўзига қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар орқали амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси орқали ўрмон хўжалиги тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
III. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг функциялари
8. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфидаги ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, халқ боғлари, дахлсиз ўрмон хўжаликлари (заказниклар)ни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режа (схема)ларини ишлаб чиқади;
ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;
ўрмоннинг сувларни асраш, иҳоталаш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома шартлари асосида иқота дарахтзорлари барпо этиш ва тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда дарахтзорлар барпо этиш ишларини амалга оширади;
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, республика ўрмон фонди ерларида ўрмонларни қўриқлашга раҳбарлик қилади, ўрмон патологиясини назорат қилишни ва ўрмон зараркунандалари ҳамда касалликларини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашишни амалга оширади;
сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзор ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва уларга дарахтлар экиш тадбирларини амалга оширади;
ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритади;
ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
ўрмонларни иҳота тоифаларига киритиш, шунингдек ўрмонларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда киритади;
ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, дарахт кесиш қоидалари бўйича асосий қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
республика ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ҳамда ўрмон фондига эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланилишини, ўрмонни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилинишини текширади, ўрмон фондига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;
ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини, ҳайвонот дунёсидан фойдаланилишини идоравий назорат қилади;
қўриқхоналар, миллий, табиий, халқ боғлари томонидан уларда ўрнатилган режимга риоя этилишини идоравий назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахтлар ва бутасимон навлар уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун кўчатлар ўстиришни таъминлайди;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;
ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техник ва овқатбоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этади;
молларни ўтлатиш нормаси, уларни яйловларда жойлаштириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;
ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашади;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширади ва ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан уларнинг ўтказилишига кўмаклашади;
боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлиги оширилишини таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;
кадрлар захирасини яратади, ўрмон хўжалиги соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишини таъминлайди;
ўзига қарашли давлат қўриқхоналари, халқ боғлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда маблағ ажратади, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;
ўзига қарашли корхоналарда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини ташкил этади, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;
Бош бошқарманинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича тегишли органларга тақдим этади;
фуқароларнинг хатлари (аризалари, шикоятлари) кўриб чиқилишини ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
IV. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ҳуқуқлари
9. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
республиканинг тегишли вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан келишган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, шунингдек илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик ва қўриқхона ишлари, миллий табиий, халқ боғлари, дахлсиз ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга шартнома асосида жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
мол ўтлатишдан, ўрмон қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун зарарни ундиришдан тушадиган маблағларни ўз ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказиш;
тизим ичида тармоқ ўрмон хўжаликлари бўйича харажатларнинг йиллик бюджет сметаларини ва штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги юритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш.
10. Ўрмон назорати ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юрадилар ва табель қуролига эга бўладилар.
11. Ўрмон назорати ходимлари тақдирлашни, маънавий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
V. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
12. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосарлари ўртасида вазифаларни Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тақсимлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг Бош бошқарма фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиши, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.
14. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Бош бошқарма тизими корхоналари, ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини текширади.
15. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
16. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1. Сув хўжалиги департаменти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори билан ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Департаментга юза сувларни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда республика қишлоқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолисини сув билан таъминлашга доир зарур тадбирларни амалга ошириш юкланади.
2. Сув хўжалиги департаменти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва буйруқларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Сув хўжалиги департаменти амалдаги қонун ҳужжатларининг сув хўжалиги тизимидаги корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларда бажарилишини таъминлайди, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига киритади.
3. Сув хўжалиги департаменти бюджетдан ажратмалар, тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
4. Қуйидагилар Сув хўжалиги департаментининг асосий вазифалари ҳисобланади:
республика халқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолисини сув билан таъминлаш учун зарур ишларни ишлаб чиқиш ва бажариш, сув хўжалигида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, ерларни мелиорациялашни ривожлантириш ва сув хўжалиги объектлари комплексини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни барқарор кўпайтириш мақсадида ишга шай ҳолатда тутиш;
сув ресурсларини муҳофаза қилиш, ҳисобга олиш ва бошқариш, халқ хўжалиги тармоқлари ва сув истеъмолчилари бўйича сувдан фойдаланиш лимитларини белгилаш, фан-техника тараққиётини жорий этиш асосида сувдан оқилона фойдаланиш;
«Сувдан фойдаланиш»бўлими бўйича давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш;
сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини ривожлантиришга доир ишларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш, давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ва бошқа бозор тузилмаларига айлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;
республикани мелиорация ва сув хўжалиги соҳасида ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожлантиришни жадаллаштириш, суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тармоқни балансли ва мутаносиб ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш даражасини янада ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш;
илмий-техника ва инвестиция сиёсатини амалга ошириш, янги техника, технологиялар ва материалларни ишлаб чиқиш ва қўллашни ташкил этиш, маҳсулотлар ва ишлар сифатининг жаҳон андозалари талаблари даражасида бўлишини таъминлаш, фан билан ишлаб чиқаришнинг алоқасини мустаҳкамлаш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек республика ҳамда бошқа ҳудудий бошқарув органлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик асосида тармоқлараро вазифаларни самарали ҳал қилиш.
5. Сув хўжалиги департаменти Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда вазирлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда, маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ирригация, мелиорация ва сув хўжалиги эҳтиёжларига ажратиладиган капитал қўйилмаларни тақсимлайди.
6. Сув хўжалиги департаменти ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан комплекс фойдаланиш соҳасида
сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни, республика ҳудудидаги барча сув ресурсларини бошқаришни, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишни таъминлайди;
юза манбалардан сув олиш лимитларини ва барча истеъмолчилар томонидан сувдан фойдаланиш лимитларини белгилайди;
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, шунингдек ичимлик ва маиший, даволаш ҳамда маданий-соғломлаштириш сувлари манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилайди;
барча сув истеъмолчилари томонидан сувдан лимит бўйича фойдаланишга риоя этилишини таъминлайди.
Шу мақсадда:
лимит бўйича сув олинишини, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан оқилона фойдаланишни назорат қилади, айбдорларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун сув ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳоллари тўғрисидаги материалларни тайёрлайди;
сув (ер)дан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва бошқа корхона ва ташкилотларга сувдан фойдаланиш бўйича тасдиқланган лимитлар ва режаларга мувофиқ ўз вақтида ва узлуксиз сув берилишини, шунингдек сувни тежайдиган технологияларни ва суғориш техникасини жорий этиш асосида сувдан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
хўжаликлараро тармоқларда сувни ҳисобга олишга, мелиоратив тармоқлар ва иншоотларни сувни ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга раҳбарлик қилади, сувни ҳисобга олиш воситаларини метрология жиҳатидан таъминлаш ишларини амалга оширади;
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги балансларини ҳамда айрим дарёлар ҳавзалари, саноат туманлари ва умуман республика учун сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
сув ресурсларининг мавжудлиги тўғрисида хулосалар ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича мажбурий кучга эга бўлган розиликлар беради;
сувдан фойдаланишга рухсатномалар беришни ва сув чиқариш иншоотларини рўйхатга олишни ҳамда, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча сув манбаларидаги сув ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олишни таъминлайди;
сув олиш иншоотлари қуриш учун майдонларни лойиҳалаш ва танлашни назорат қилади ҳамда сув объектларидан олинадиган ва уларга қайтариладиган сувни ҳисобга олиш чора-тадбирларини назарда тутади;
тегишли органлар билан биргаликда сув объектларининг техник ҳолатини яхшилаш ва қуриб қолишини бартараф этиш, сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш тадбирларини амалга оширади, кичик дарёлар ва сув омборларининг сув режимини яхшилаш ишларини ташкил қилади;
сув хўжалигидан бошқа мақсадлардаги корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуришда тегишли органлар билан биргаликда балиқларни, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини талаб қилади;
сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналарида табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг аҳволи ва бажарилишини назорат қилади.
б) фойдаланиш фаолияти соҳасида:
сув хўжалиги объектлари сув омборлари, ирригация-мелиорация тармоқлари ва иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, электр энергия узатиш, алоқа линиялари ва ёрдамчи трансформатор станцияларидан, сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари балансидаги бошқа объектлардан фойдаланишни, янги автоматика ва телемеханика воситаларини такомиллаштириш ва жорий этишни, ўрнатилган жиҳозлардан самарали фойдаланиш тадбирларини, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишни;
сув хўжалиги объектларини таъминлашга ва улардан фойдаланишга ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлайди;
сув хўжалиги объектлари комплексини, хўжаликлараро ирригация ва мелиорация тармоқлари ва гидротехника иншоотларини, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув ресурсларининг ташкилий ва технология жиҳатидан исроф бўлишини қисқартириш мақсадида, таъмирлаш ва ишлайдиган ҳолатда сақлашни, шунингдек хўжаликлар ичидаги мелиорация тармоқлари ва иншоотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар билан шартномалар бўйича техник хизмат кўрсатишни;
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, уларни сарфлаш нормаларига риоя этиш ишларини;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳар йили ҳисобга олишни ва мониторингини олиб боришни, янги ерларни ўзлаштириш ва илгаридан суғориб келинган ерларни реконструкция қилиш, коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта барпо этиш самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаб беришни;
мелиорация тизимларини паспортлаштириш, давлат сув кадастрини мунтазам равишда юритиш ва шу асосда мелиорация тизимларининг техник даражасини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ишларини;
ирригация-мелиорация тармоқлари ва иншоотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича зарур тадбирларни ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш тадбирларини бажаришни;
гидротехника иншоотлари, насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларидаги ишлаётган автоматлаштириш ва телемеханизация воситаларини замонавийлаштириш ҳамда уларнинг янгиларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни;
таъминлаш-фойдаланиш базасини янада ривожлантиришни, уни замонавий механизмлар, асбоб-ускуналар ва воситалар билан жиҳозлашни ташкил этади.
в) капитал қурилиш ва лойиҳалаш соҳасида:
самарали инвестиция сиёсатини ўтказади ҳамда тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларини ҳамда корхоналарнинг ўз маблағларини мақбул равишда уйғунлаштиришни таъминлайди;
гидромелиоратив тизимларни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида илгаридан ҳайдаб келинган ерлар сифатини яхшилаш ҳамда янги ерларни ички контур бўйича ўзлаштириш, техник жиҳатдан мукаммал мелиоратив тизимларни ва иншоотларни, илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни, механизацияни жорий этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ишларини;
сув хўжалиги, саноат-хўжалик мақсадидаги объектлар қурилиши, уларни техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади, бунда жаҳон стандартлари даражасига эришишни назарда тутади;
республика ҳудудидаги, маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, барча сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
шартномалар асосида бошқа вазирликлар ва идораларга, корхоналар ва ташкилотларга лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Департамент тизимига кирувчи пудрат, лойиҳа-қидирув, саноат, транспорт корхоналари ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
объектлар қурилиши норматив муддатларда режалаштирилишини ва уларнинг ташкил этилишини, капитал қўйилмалардан оқилона фойдаланилишини ва улар самарадорлиги оширилишини, қурилиш қиймати пасайтирилишини, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлар ўз вақтида ишга туширилиши ва ўзлаштирилишини;
шунинг негизида саноат маҳсулотлари ва қурилишнинг юксак сифатини таъминлаш учун тармоқ қурилиш базаси ривожлантирилиши, мустаҳкамланиши ва замонавийлаштирилишини ҳамда илғор қурилиш индустрияси барпо этилишини таъминлайди.
г) прогнозлаштириш, иқтисодиёт, молия ва бошқарув тузилмаси соҳасида:
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаларини, истиқболли ва йиллик прогнозларни, мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантириш схемасини ишлаб чиқади;
жамлаш ва ихтисослаштириш, ички ва тармоқлараро кооперациялаш асосида замонавий ишлаб чиқариш тузилмасини ривожлантиришни;
фойдаланиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун ажратиладиган капитал қўйилмалар ва бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан тасарруфидаги корхоналарнинг иқтисодий аҳволини таҳлил этишни, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини, тежамкорлик режимига риоя қилинишини, тизимда ҳисоб ва ҳисобот тўғри юритилиши ва ишончлилигини таъминлайди;
тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг рентабеллигини ошириш ва фойдасини энг кўп даражада кўпайтириш, асосий фондлардан, айланма маблағлардан ва банк кредитларидан самарали фойдаланилиши, қўшимча қувватлар ва резервлар аниқланиши ва улардан фойдаланилиши, илмий-техника тараққиёти асосида меҳнат унумдорлигини ошириш тадбирлари бажарилишини таъминлайди;
Бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларни тугатиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирликка киритади, бевосита ўзига бўйсунувчи бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уставлари ва низомларини тасдиқлайди.
д) ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:
халқаро алоқалар самарадорлигини оширишга, қўшма корхоналар ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, олис ва яқин хорижий мамлакатлар билан иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришда қатнашади;
мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришга, мелиорация, қурилиш, ер қазиш техникаси ва бошқа техника, асбоб-ускуналар, материаллар, буюмлар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишга чет эл инвестициялари жалб этилишини ташкил этади, Вазирлик мутахассисларининг чет элда ишлашини ташкил этади;
республикада сув хўжалиги тармоғини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар билан техник-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва илмий-техник алоқаларни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади, хорижий ҳамкорлар орасида миллий мелиоратив ва сув хўжалиги фан ва техникаси ютуқларини тарғиб этиш ишларини олиб боради;
республикада сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида, халқаро битимлар, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон томонининг мажбуриятлари бажарилиши билан боғлиқ халқаро тадбирлар (симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар, мутахассисларнинг танишув сафарлари) ўтказилишини ташкил этади, тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи билан сув хўжалиги муаммолари бўйича хорижий ҳамкорлар билан олиб бориладиган барча музокараларда қатнашади.
е) фан-техника тараққиётини жадаллаштириш соҳасида:
ватанимиз ва чет эл фани ва техникаси ютуқлари, илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги техника ва технологияларни барпо этиш ва ўзлаштириш муддатларини қисқартириш, илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари дастурларини бажариш асосида тармоқни ривожлантиришнинг юқори илмий-техник даражасини таъминлайди;
илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технология ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширади;
Департамент корхоналари, бирлашмалари, муассасалари ва ташкилотларида стандартлаштириш ва метрология, ихтирочилик ва рационализацияни, патент-лицензия ишларини ривожлантиришни ташкил этади, юқори самарали технологиялар жорий этилишини ташкил қилади;
ҳам чет элда, ҳам республика ҳудудида лицензиялар, материаллар, муҳандислик хизматларини амалга ошириш ва сотиб олиш бўйича Департамент бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига методологик ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
белгиланган тартибда илмий ва илмий-техник ахборот нашр этади ҳамда Департамент бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини, шунингдек вазирликнинг тегишли бошқа бўлинмалари ва корхоналарини улар билан таъминлайди;
ж) пудрат фаолияти, саноат, транспорт ва моддий-техника таъминоти соҳасида:
корхоналар ва ташкилотлар моддий-техника таъминоти ва ишлаб чиқариш фаолияти мутаносиблигини, ҳудудий органларнинг воситачилигини, ярмаркалар ва кимошди савдолари ўтказилишини таъминлайди, ортиқча ва фойдаланилмаётган ресурсларни сотиш чора-тадбирларини кўради;
республика ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида сув хўжалиги, саноат-хўжалик объектлари ва бошқа объектлар, шохобчалар ва иншоотларни тузатиш ва қуриш ишларини бажаради;
сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналари эҳтиёжлари учун, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларга сотиш учун қурилиш индустрияси, металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, буюмлар, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишини ва аҳолига хизматлар кўрсатилишини, насос-куч, электр техникаси асбоб-ускуналари ва буюмлари, қурилиш, ер қазиш техникаси ҳамда бошқа техника ва механизмлар тузатилишини таъминлайди;
республика ҳудудида юкларни автомобиль, темир йўл транспортида ва транспортнинг бошқа турларида ташишни, лицензия мавжуд бўлган тақдирда эса белгиланган тартибда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни ташкил этади;
Вазирлик корхоналари ва ташкилотларига маҳсулотлар, товарлар етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш ишларини ташкил этишда, шунингдек уларни моддий-техника ресурслари билан таъминлашга кўмаклашади;
Вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда Вазирликнинг ўз ресурсларидан чет элдаги объектларни ўз вақтида бутлаш мақсадида техника ва «вақтинча келтириш» тартибидаги бошқа мол-мулкларни етказиб беради;
ёнилғи-мойлаш материаллари, ёқилғини тежаш, ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун иккиламчи ресурсларни жалб этиш ишларини ташкил этади.
7. Сув хўжалиги департаменти:
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига, ишлаб чиқариш санитариясига ва йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиниши, тасарруфидаги корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш устидан назоратни амалга оширади.
8. Сув хўжалиги департаменти номидан иш кўрувчи унинг бошлиғи Марказий Осиё давлатлари Сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади ҳамда Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссияда ва сув хўжалиги масалалари бўйича бошқа халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалайди.
9. Сув хўжалиги департаменти Вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда республикада хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган барча сув хўжалиги лойиҳаларини мувофиқлаштиради.
10. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришда илмий асосланган ягона техника сиёсатини белгилаш, қурилиш ва реконструкциянинг энг мураккаб ва муҳим объектлари бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш учун Департамент раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Илмий-техник кенгаши ташкил этилади. Илмий-техник кенгаш таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом вазир томонидан тасдиқланади.
11. Сув хўжалиги департаменти чет элда сув хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун тегишли бўлинмалар ташкил этиш бўйича Вазирликка таклифлар киритади.
12. Сув хўжалиги департаментига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Департамент бошлиғи айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги кенгашининг раиси ҳамда Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита раиси ҳисобланади.
Департамент бошлиғининг ўринбосари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланади.
13. Сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш, ерлар мелиорацияси, ирригация-мелиорация қурилиши масалалари, Департамент фаолиятининг бошқа муҳим йўналишлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатида мунтазам равишда кўриб чиқилади.
14. Департамент фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 6-сон, 35-модда;2003 й., 12-сон, 98-модда;14-сон, 116-модда; 17-18-сон, 143-модда, 156-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 14-сон, 103-модда; 15-16-сон, 114-модда; 32-33-сон, 247-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2017 й., 30-сон, 734-модда, 32-сон, 814-модда, 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)