1-ИЛОВА
|
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
Сарф- харажатлар (млн сўм) |
Молиялаштириш манбалари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
|
I.Кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш | ||||||
|
1. |
«Ҳарбий хизматни ўтаган, ички ишлар, божхона органларида хизмат қилган шахслар ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил март |
Вилоят Мудофаа ишлари, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Божхона, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш, Молия бошқармалари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Иқтисодиёт, Адлия бошқармалари, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Мазкур Қонун лойиҳаси ҳарбий хизматни, ички ишлар, божхона идораларида хизматни ўтаган шахслар учун пенсия таъминотини асослари ва механизмларини белгилаб беради. Ушбу соҳа бўйича 1990 йил |
|
2. |
Ўзбекистон Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил май |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Адлия, Молия, Соғлиқни сақлаш, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими, Иқтисодиёт бошқармалари, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, манфаатдор идоралар ва жамоат ташкилотлари |
- |
- |
Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг асосий принцип ва механизмлари, шунингдек ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари; аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш турлари ва шакллари; аҳолига ижтимоий хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа масъул идора ва хизматларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари. |
|
3. |
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил |
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди, вилоят прокуратураси, Ички ишлар, Адлия бошқармалари, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасида кекса авлодга нисбатан жиноят қонунчилиги нормаларини янада либераллаштириш мақсадида Жиноят кодексининг 50-моддасига озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддатини 3/4 дан (75%) 2/3 гача (67,7%) камайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш таклиф этилади. |
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «100 ёшга тўлган шахсларнинг пенсияларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама белгилаш ҳақида»ги Фармони лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил март |
Вилоят Молия бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Адлия бошқармаси |
- |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 100 ёшга тўлган пенсионерларга эътиборни янада кучайтириш, уларни моддий қўллаб-қувватлашни назарда тутади. |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил II чорак |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Молия, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш ва Адлия бошқармалари, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қарор лойиҳаси ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини кучайтириш чоралари, уларга кўрсатиладиган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматлар турларини кенгайтириш ва улар сифатини оширишни назарда тутади. |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларни пенсия ва нафақа тўғри тайинланиши ва тўланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган қарздорликдан озод қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил март |
Вилоят Молия бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Адлия бошқармаси |
- |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси пенсионерларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, меҳр-мурувват кўрсатишни назарда тутади. |
|
7. |
Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2017 йилларда пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил II чорак |
Вилоят Молия бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси, Адлия, Давлат солиқ, Ички ишлар, Архив иши бошқармалари, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: кексалар учун пенсия тайинлашнинг энг қулай тизимини жорий этиш. Бундай тизим пенсия жамғармасининг амалдаги ахборот тизими негизида пенсия тайинлаш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари ўртасида маълумотларни электрон тарзида айирбошлашнинг интеграциялашган тизимини яратиш йўли билан турли хил маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг қоғоз шаклида олинишини истисно этади. |
|
8. |
Вазирлар Маҳкамасининг «Қариялар учун ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг индивидуал дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Соғликни сақлаш, Молия бошқармалари, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: кексаларга ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона тартибини тасдиқлаш; ёлғиз кексаларга хонаки хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, уларнинг талаб-эҳтиёжлари, имкониятлари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал дастур асосида ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш. |
|
II. Кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш | ||||||
|
9. |
Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги шарафига вилоят фуқаролари1941 — 1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини эсдалик юбилей медали билан мукофотланганларни тақдирлашни ташкил қилиш. |
2015 йил |
Вилоят ҳокимлиги, |
- |
- |
Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига уруш ва меҳнат фронти фахрийларини тантанали вазиятда эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш. |
|
10. |
II Жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини вилоятда кенг байрам қилинишига бағишланган тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2015 йил |
Вилоят ҳокимлиги, манфаатдор бошқармалар ва идоралар, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими |
- |
- |
Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини мамлакатда кенг кўламда байрам қилинишини ташкил этиш ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини шарафлаш. |
|
11. |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш, уларда қуйидагилар назарда тутиш: Ўзбекистон Республикаси Фармонига мувофиқ, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрамига мўлжаллаб бир йўла мукофот пули тўлаш орқали уларни моддий рағбатлантириш; 1941 — 1945 йиллардаги урушнинг ҳар бир қатнашчисини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган аналогли ва рақамли телевидение сигналларини қабул қиладиган телевизорлар билан бепул таъминлаш; 1941 — 1945 йиллардаги урушнинг ҳар бир қатнашчисини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мобиль телефон аппарати билан бепул таъминлаш; 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ойлик абонент тўлови ундирмасдан ҳар ойда 60 минут миқдорида чиқувчи маҳаллий ва шаҳарлараро қўнғироқлар учун бепул лимит бериш. |
2015 йил апрель-май 2015 йил май ойигача 2015 йил май ойигача 2015 йил мобайнида |
Вилоят Молия, Мудофаа ишлари, Ички ишлар бошқармалари, Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси, «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиали Навоий участкаси, Мобил алоқа операторларининг вилоят филиаллари,шаҳар ва туман ҳокимликлари |
85,0 25,0 115,0 11,5 10,0 |
Бюджет маблағлари Касаба уюшмалари маблағи Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи |
Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги арафасида 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш ҳамда уларни кенг миқёсда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш. 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларининг ижтимоий маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг фаровонлиги ва муносиб турмушини таъминлаш, жамият ҳаётида ва ёш авлодни тарбиялашда бундан буён ҳам кенг кўламда иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш. Вилоятдаги 121 нафар 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига қулайликлар яратилади. |
|
12. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига белгиланган ҳар ойлик компенсация тўловларини тегишли равишда 50,0 % ва 25,0 % гача кўпайтириш (амалдаги 45,0 % ва 18,0 % ўрнига). |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга ошириш йил мобайнида |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, вилоят Молия бошқармаси |
189,0 |
Бюджет маблағи |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти ветеранларига энг қулай турмуш шароитларини яра-тиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш. |
|
13. |
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бир йилда бир марта темир йўл транспортида бепул юриш, шунингдек ҳаво транспорти йўлкираси қийматининг 50,0 %ни чегириш (бориш ва қайтиш). |
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга ошириш доимий равишда |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Навоий темир йўл бекати, «Навоий» халқаро аэропорти, Молия бошқармаси |
10,0 |
Бюджет маблағлари |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
14. |
Қуйидагиларни: энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтирган, санитария-гигиена жиҳатидан энг зарур товарларни рўйхатга киритган ҳолда энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтиришни; ажратиладиган бюджет маблағларини икки баробар кўпайтиришни назарда тутган ҳолда бериладиган маҳсулотлар тўпламини қайта кўриб чиқиш йўли билан ёлғиз қарияларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек юқоридаги тадбирлар белгиланган тартибда амалга тадбиқ қилингандан сўнг вилоятда бу борадаги ишларни ташкил қилиш. |
Таклифлар тайёрлаш 2015 йил март Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга ошириш доимий равишда |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Молия, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, шаҳар, туман ҳокимликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими |
189,2 |
Бюджет маблағи |
Ёлғиз қарияларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни, шунингдек уларнинг физиологик ҳолати ва санитария нормаларини ҳисобга олган ҳолда ёлғиз қарияларга бериладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдор ва сифат таркибини танқидий ўрганиш, қайта кўриб чиқиш ва яхшилаш. |
|
15. |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015 — 2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унда қуйидагилар назарда тутилади: «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси, маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар, ҳомийлар ва саховатпешаларнинг фаол иштирокида ҳар бир маҳаллада камида бир нафар фахрийни (ҳаммаси бўлиб бир йилда 300 кишига яқин) қамраб олган ҳолда 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларининг, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг квартиралари ва уйларини вилоят бўйича ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларни ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва |
Ишлаб чиқиш -2015 йил март, амалга ошириш 2015 — 2017 йиллар мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Эшонқулов), вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари, манфаатдор бошқарма ва идоралар, нодавлат ташкилотлар ва ҳомийлар |
1500,0 улардан 2015 йилда |
«Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, бошқа нодавлат ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари |
1941 — 1945 йилларда уруш ва меҳнат фахрийларининг уй-жой маиший шароитларини яхшилаш, улар истиқомат қиладиган маҳаллаларда фахрийларнинг хоҳиш-истакларига нисбатан барчанинг эътиборли ва сезгир муносабатда бўлиш муҳитини яратиш. |
|
16. |
Кексалар учун «Navoi.uz» веб-сайтида қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Кексаларни эъзозлаш йили» бўлимини ишга тушириш: кексалар учун мавжуд бўлган имтиёзлар, пенсия тўғрисидаги ва бошқа қонунлар,янгиликлар, маслаҳатлар, фойдали ахборотлар тўғрисидаги барча муҳим маълумотларни жойлаштириш орқали кексаларни янгиликлардан хабардорлигини ошириш. |
2015 йил II чорак |
Вилоят компьютерлаштириш маркази ДУК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ва бошқа алоқадор муассасалар |
- |
- |
Вилоят компьютерлаштириш маркази ДУК ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси ҳамкорлигида веб-сайтда махсус бўлим яратилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳамда алоқадор муассасалар зарур маълумотларни вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига мунтазам тақдим этиб борадилар. |
|
17. |
Замонавий ахборот коммуникация технологияларининг имкониятлари, улардан самарали фойдаланиш йўллари, интернет тармоғидаги турли веб-сайтлардан фойдаланиш бўйича кексаларнинг кўникмаларини ошириш. |
2015 йил II-III чорак |
Вилоят Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси, «Ўзбектелеком» АК вилоят филиали, «А. Қодирий» номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази, вилоятдаги ОАВлар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими |
- |
- |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассислари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг битирувчи амалиётчилари томонидан «А. Қодирий» номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази, ҳудудлардаги Ахборот-ресурс марказлари ҳамда туман (шаҳар) марказларида ўқув курслари ташкил этилади. Тингловчи-кекса авлод вакиллари вилоят ОАВ ҳамда МФЙлари томонидан ўқув курси тўғрисида хабардор этилади. |
|
18. |
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга моддий ёрдам беришнинг қўшимча чора-тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан: касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан 420 нафар кекса кишиларга ижтимоий ёрдам бериш (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва шу кабилар); уруш ва меҳнат фронти фахрийларига, ёлғиз кексаларга, пенсионерлар ва ногиронларга «Қизил Ярим Ой» жамияти вилоят бўлими томонидан уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш йўли билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Мусурманов, Раззоқов), вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Иш берувчи муассаса ва ташкилотлар «Қизил Ярим Ой» жамияти вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
26,0 шу жумладан: 5,0 10,0 11,0 |
Касаба уюшмалари маблағи Иш берувчилар маблағи «Қизил Ярим Ой» жамияти маблағи |
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни моддий қўллаб-қувватлаш ва тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш. |
|
19. |
Нурота «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйида яшовчи ногиронларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш: 130 нафар ногиронларни ётоқ чойшаб тўпламлари, шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак, шу жумладан қишки кийим-кечак билан таъминлаш; тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритган ҳолда улар учун маданий-кўнгилочар кечаларни ташкил қилиш. |
йил мобайнида |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармаси, «Соғлом авлод учун» хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси |
45,0 3,0 |
Бажарувчиларнинг маблағи Касаба уюшмалари маблағи |
Бажарувчиларнинг қарорлари. «Мурувват» интернат уйидаги аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига ҳомийларнинг хайрия ёрдамини жалб этиш. |
|
20. |
Қуйидагиларга: кекса кишиларга, биринчи навбатда ёлғиз ва ногирон кишиларга ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламларини кенгайтиришга; кекса ёшдаги ногирон одамларнинг уюшган ҳолда дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга давлат грантлари бериш ва давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш орқали белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирок этишини ташкил қилиш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов, Мусурманов), вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Экологик ҳаракатнинг вилоят вакили ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи |
Катта авлод кишиларига ғамхўрлик қилиш ва уларга эътибор бериш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш вазифаларини ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш. | |
|
21. |
«Нуроний» жамғармаси вилоят ва шаҳар, туман бўлимлари биноларини таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида |
Ҳомийлар маблағлари ҳисобига |
«Нуроний» жамғармаси вилоят ва шаҳар, туман бўлимлари фаолияти самарадорлигини ошириш. |
|
III. Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш | ||||||
|
22. |
Кексаларда сурункали, шу жумладан яширин кечувчи ва илгари аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида: 7 — 9 нафар тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда ҚВП ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар иштирокида кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш; туманларнинг узоқ ва бориш қийин ҳудудларида жойлашган ҚВПларга бириктирилган 5,0 минг нафар кексаларни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан қамраб олиш; сурункали касалликка чалинган кексаларнинг даврий диспансер кўригини (касаллик кечишига кўра ҳар йили 2—6 марта) амалга ошириш; 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини чуқурлаш-тирилган тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари бўйича шахсий маълумотлар базасини яратиш, соғломлаштириш ва санаторий-курорт шароитида даволанишини ташкил этиш. |
йил мобайнида 2015 йил август йил мобайнида йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
Ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида 40,0 0,29 Ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари Бюджет маблағлари Бюджет маблағлари Бюджет маблағлари |
Кексаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, сурункали касалликларни эрта аниқлаш. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, пенсионерларни, ногиронларни, ёлғиз кексаларни, айниқса чекка ва бориш қийин қишлоқ туманларидаги кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан тўлиқ қамраб олиш ва кейинчалик уларни амбулатория ёки стационар шароитида соғломлаштириш. |
|
23. |
Кексаларни тиббий кўрикдан ва текширувлардан ўтказиш натижалари асосида: республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари клиникалари ходимлари иштирокида 10 та маҳорат дарслари ўтказган ҳолда 300 нафар кекса фуқароларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш; тиббиёт муассасалари амалиётига диагностика ва даволашнинг янги усулларини жорий этган ҳолда 400 нафар кекса фуқароларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
589,2 50,0 |
Бюджет маблағлари Бюджет маблағлари |
Кексаларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт муассасалари амалиётига янги замонавий даволаш ва диагностика усулларини татбиқ этиш. |
|
24. |
Кексалар учун юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида: йирик бўғимлар касалликлари бор кексалар катарактаси касаллигига чалинган 35 нафар беморга ва глаукома касаллигига чалинган 15 нафар беморга кўзни сақлаб қолувчи операциялар бажариш йўли билан тиббий ёрдам кўрсатиш; пешоб тош касаллиги, простата бези аденомаси ва саратон касаллигига чалинган 85 нафар беморда кам инвазивли урологик операцияларни амалга ошириш; ЛОР тизими касалликларини эрта аниқлаш мақсадида эндоскопик ва отомикроскопик текширув усулларини амалга ошириш, синусит касаллигига чалинган бемордакам инвазивли эндоскопик операцияларни бажариш бўйича йўлланма бериш; юрак-қон томир касалликларига чалинган, юрак-қон артерияларини стентлаш, аорто-коронар шунтлаш операцияларини амалга ошириш учун беморларга йўлланма бериш; қандли диабетнинг асорати сифатида юзага келган қон томирлари касалликлари бор 10 нафар беморда юқори технологияли операцияларни амалга ошириш учун йўлланма бериш. |
йил мобайнида |
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
70,0 29,0 34,0 |
Бюджет маблағлари |
Кекса ёшдаги фуқароларга республиканинг етук ихтисослаш-тирилган тиббиёт марказлари, клиникаларида ихтисослаш-тирилган ва вилоят тиббиёт марказларида тиббий ёрдам кўрсатиш. |
|
25. |
Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёни асосида, шахсларнинг айрим гуруҳларини амбулатория шароитида даволаниши учун дори воситалари билан имтиёзли (бепул) таъминлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини, шунингдек ёлғиз пенсионерларни манзилли рўйхатлар асосида ҚВПлар ва оилавий поликлиникалар томонидан тарқатиладиган махсус дори-дармон йиғмалари (аптечкалар, оғриқсизлантирувчи воситалар, спазмолитиклар, гипотензив препаратлар ва бошқалар) билан бепул таъминлаш; ёлғиз пенсионерлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари учун бепул ажратиладиган дори-дармонларнинг тасдиқланган рўйхатига қўшимча равишда юрак-қон томир, урологик, меъда-ичак тизими, кўз касалликлари ва бошқаларни даволаш учун қўлланиладиган препаратлар (амброксол, спиронолактон, глимеперид ва шу кабиларни) киритилгандан сўнг, уларни тарқатиш. |
2015 йил май 2015 йил май |
Навоий «Дори-дармон» АЖ, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими Соғлиқни сақлаш, Молия бошқармалари |
4,3 32,0 |
Бажарувчилар маблағлари Бюджет маблағлари |
Кексалар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг бирламчи зарур дори воситалари билан таъминланганлигини яхшилаш. |
|
26. |
Кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реабилитация техника воситалари билан таъминлан-ганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан қуйидагилар йўли билан: 240 нафар эҳтиёжманд ногиронларни протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш учун ажратилаётган маблағлар миқдорини икки баробар ошириш (оёқ ва қўл протезлари, корсетлар, ортопедик пойабзал ва бошқалар) ва 184 та реабилитациянинг техник воситалари: қўлтиқтаёқлар, ҳассалар, аравачалар, эшитув аппаратлари ажратиш; 30 нафар кексалар ва ногиронлар учун қўшимча равишда ёрдамчи ва реабилитация техник воситаларини бепул бериш; кексалар учун қўшимча равишда реабилитация техника воситаларини бепул ажратиш учун асос бўлган касалликлар рўйхатини кенгайтириш (таянч-ҳаракат, асаб, қон айланиш органлари, суяк-мушак тизимлари касалликлари ва бошқалар) юзасидан таклифлар тайёрлаш. |
йил мобайнида 2015 йил III чорак 2015 йил III чорак 2015 йил IV чорак |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Молия, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари Вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси «Соғлом авлод учун» хайрия фонди вилоят ҳудудий Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Молия, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, бошқа манфаатдор идоралар |
61,6 21,4 6,7 |
Бюджет маблағлари Касаба уюшмалари маблағлари «Соғлом авлод учун» хайрия фонди маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарорлари. Ногирон шахсларни протез-ортопедия воситалари, реабилитация техника ва ёрдамчи воситалари билан бепул таъминлаш йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш. Ногиронларни жамиятга қайтариш мақсадида реабилитация тадбирларининг самарадорлигини ошириш. |
|
27. |
Айниқса кексалар, ногиронлар, аёллар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаларини, шу жумладан: туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини, шаҳар поликлиникаларини; онкология муассасасини; вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш. |
йил мобайнида |
Вилоят Соғлиқни сақлаш, Молия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари |
7,25 млн АҚШ доллари, шу жумладан: 3,3 млн АҚШ доллари 1,6 млн АҚШ доллари 2,35 млн АҚШ доллари |
Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари, Япониянинг JICA халқаро ташкилоти, Германия тараққиёт банкининг кредит маблағлари |
Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, шаҳар поликлиникалари, онкология муассасаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
|
28. |
Қуйидагиларни бепул соғломлаштиришни ташкил этиш: 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронтининг 640 нафар фахрийларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг идоравий мансуб санатория-соғломлаштириш муассасаларида; 1000 дан ортиқ кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг санаторийларида; 90 нафар ишловчи кексаларни (бепул), 150 нафар кекса меҳнат фахрийларини (жамоа шартномалари орқали |
йил мобайнида йил мобайнида йил мобайнида |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Соғлиқни сақлаш, Молия бошқармалари, манфаатдор идоралар |
360,0 600,0 183,0 |
Бюджети маблағлари Бюджет и маблағлари Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари |
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул асосда ҳар йили диспансеризация кўригидан ўтказишни, даволаш ва соғломлаштиришни ташкил этиш. Ёлғиз кексалар, ногиронлар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари, ядро полигонларида хизмат қилган шахслар ва бошқа пенсионерларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш. Тузилган жамоа шартномаларига мувофиқ касаба уюшмалари ташкилотларининг қарорлари ва иш берувчиларнинг қарорлари. |
|
29. |
Бепул эмлаш йўли билан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кекса кишилар орасида юқумли касалликлар профилактикасини олиб бориш, кекса кишилар, биринчи навбатда Нурота «Мурувват» ногиронлар уйи контингенти орасида мавсумли гриппга қарши 130 нафар кишини; «В» гепатитига қарши эмлаш марказлашган тақсимот асосида амалга ошириш. |
2015 йил III-IV чораклар |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
5,6 |
Ҳомийлар маблағлари |
Кекса кишилар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламлари орасида юқумли касалликларни камайтириш. |
|
30. |
Турли ёш гуруҳларида (60 — 70 ёш, 70 — 80 ёш, 80 — 90 ёш, 90 — 100 ёш ва 100 ёшдан катта) овқатланиш, соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзи юритиш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш юзасидан комплекс тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. Аҳолини, шу жумладан кекса ёшдаги шахсларни бойитилган ун ва йодланган туз билан таъминлаш йўли билан овқатланишни яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси бўйича дастурни амалга оширишни давом эттириш. |
йил мобайнида |
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ, «Қизилтепа ун заводи» АЖ, истеъмол тузи ишлаб чиқарувчи корхоналари |
230,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Микронутриентлар етишмовчилиги билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва даражасини пасайтириш, аҳолида, айниқса кексаларда соғлом овқатланиш маданияти ва кўникмасини шакллантириш. |
|
31. |
Вилоятнинг йирик шаҳарларида кексаларнинг мослашувчан жадвал бўйича вақтинча (бир ҳафтада 5 суткагача ёхуд фақат кундуз куни) бўлишини назарда тутувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тижорат асосида кексалар учун юқори қулайликдаги хусусий пансионатлар ва дам олиш уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
2015 йил апрель |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Иқтисодиёт бош бошқармалари, Молия бошқармаси, тижорат банклари, хўжалик субъектлари, шаҳар ҳокимликлари |
- |
- |
Нодавлат пансионатлар ва дам олиш уйлари фаолиятини ривожлантириш орқали кексаларнинг дам олишлари учун қулайликлар яратиш. |
|
32. |
Вилоят онкология диспансери базасида паллиатив даволаш (хоспис)нинг махсус бўлимини ташкил этиш йўли билан кекса ва қари беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш. |
2015 — 2017 йиллар |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси |
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари |
Юқумли бўлмаган сурункали касалликларнинг терминал босқичидаги ва касаллик кечишининг нохуш прогнози қўйилган кексаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини такомиллаштириш. |
|
33. |
НКМК ДК га қарашли Кармана тумани ҳудудида жойлашган «Металлург» санаторийсининг даволаш бўлимини кенгайтириш ва реконструкция қилиш. |
йил мобайнида |
НКМК ДК |
2 000,0 |
Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан |
Корхонанинг ишчи ва кекса нафақадаги ходимларини соғломлаштириш учун қулай шароит яратиш. |
|
34. |
«Навоийазот» АЖ нинг: тиббий санитария қисмини моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш, шу жумладан: кўз жарроҳлиги микроскопи; факоэмульсификатор; биохимик анализатор; гемотологик анализатор. соғломлаштириш санаторийсининг ёзги сув ҳавзаси ва ҳаммомини капитал таъмирлаш, омборхона қурилишини якунига етказиш, шунингдек соғломлаштириш тренажёрлари билан таъминлаш. |
йил мобайнида |
«Навоийазот» АЖ |
150,0 минг АҚШ доллари 100,0 |
Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан |
Корхонанинг ишчи ва кекса нафақадаги ходимларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ошириш. Корхонанинг ишчи ва кекса нафақадаги ходимларини соғломлаштириш учун қулай шароит яратиш. |
|
IV. Мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш | ||||||
|
35. |
Халқаро кексалар кунида кекса кишиларни қутлаш бўйича комплекс маданий-маърифий ва хайрия тадбирларини ташкил этиш, шу жумладан: мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасаларида кекса фуқароларни қутлашга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказиш; кексаларнинг кинотеатрлар, музейлар, концерт томошалари, бошқа маданий-маърифий тадбирларга бепул боришини ташкил этиш; 2015 йил 26 сентябрда кекса кишилар дам оладиган гузарлар, истироҳат боғлари ва бошқа жойларни ободонлаштириш бўйича хайрия ҳашари ўтказиш, бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги тушган маблағларни, шунингдек «Наврўз» ва «Мустақиллик куни» байрамлари арафасида ҳар йили ўтказиладиган ҳашарлардан тушадиган маблағларнинг |
2015 йил 26 сентябрь — 1 октябрь |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов, Мусурманов), «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари, муассасалар, корхоналар, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бошқалар |
Харажатлар сметасига мувофиқ |
Бажарувчилар маблағлари Бажарувчилар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийларнинг маблағлари Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг кекса авлоднинг яхши маданий дам олишини ва дам олиш жойларини ободонлаштиришни ташкил этиш бўйича қарорлари. |
|
36. |
Иш берувчилар билан жамоа шартномалари тузиш орқали қуйидагиларни ташкил этиш: 330 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш; юбилей саналари муносабати билан 330 нафар пенсияга чиқиш арафасидаги ва пенсия ёшидаги шахсларга қимматбаҳо совғалар топшириш; 1700 нафар ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш. |
йил мобайнида |
Иш берувчилар ва касаба уюшмаси ташкилотлари |
120,0 23,5 200,0 |
Иш берувчилар маблағлари (273,0) Касаба уюшмалари маблағлари (70,5) |
Жамоа шартномалари доирасида иш берувчиларнинг қарорлари. Иш берувчиларнинг кекса авлодга манзилли ижтимоий ёрдам бериши ва уларни моддий қўллаб-қувватлашини кенгай-тириш. |
|
37. |
Кексаларнинг уй-жой маиший шароитларини яхшилашда уларга ёрдам бериш, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ва ногиронларининг туғилган кунларини тантанали нишонлаш учун шаҳар, туманларда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг кучи билан «Нуронийлар эъзозимизда» патронаж ёшлар ҳаракатини ташкил этиш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, НДКИ, НДПИ, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Адлия бошқармаси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими |
10,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари. Оила ва жамиятда улуғ ёшдаги одамларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, ёш авлодда ота-оналарни ва ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш. Уй-жой ва маиший шарт-шароитларни яхшилашда кекса кишиларнинг эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ва қондириш. |
|
38. |
Таълим муассасаларида "Кексалар – оила чироғи" мавзусига бағишланган ўқув соатлари, семинарлар ва факультатив курсларни ташкил этиш. «Кексаларимизнинг бир куни»,«Кексаларимиз ўгитлари», «Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи ва вазифалари», «Кексаларнинг ижтимоий муҳофазаси» мавзуларида буклетларни нашр этиш. |
Тасдиқлан-ган ўқув дастурлари асосида 2015 йил март, июнь, сентябрь |
Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси (Бобомуродова),«Оила» илмий-амалий маркази, НДКИ, НДПИ, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими |
Харажатлар сметасига мувофиқ |
Бажарувчилар маблағлари |
Ҳар бир кекса кишига ва ота-оналарга мурувват кўрсатиш, уларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш. |
|
39. |
Қуйидагилар: «Кексаси бор хонадон – файзли хонадон» ва «Кексалар дуосини олайлик» мавзуларида тадбирлар ўтказиш; кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг лойиҳалари ва дастурларини танлов асосида грант билан қўллаб-қувватлаш орқали катта авлодга мансуб шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштиро-кини кенгайтириш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Мусурманов) «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари, манфаатдор бошқармалар ва идоралар, жамоат ташкилотлари |
0,2 |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағлари |
Ишчи гуруҳ ташкил этиш ва тадбирларнинг қўшма режасини тайёрлаш. «Кексаларни эъзозлаш йили» дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш ва фаоллаштириш. Кексаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга но-давлат, нотижорат ташкилотларни кенг жалб этиш. |
|
40. |
Қуйидаги жамоат тадбирларини ташкил этиш: «Ораста қизлар давраси» танлови ғолиблари орасида «Кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият» шиори остида «Маҳалланинг энг ораста қизлари» вилоят танловини; ҳурматга сазовор кексалар, фахрийлар, фаол иқтидорли ёшлар иштирокида «Кексалари эъзозланган юрт» шиори остида вилоят анжуманини; «Ёш авлодни миллий қадриятларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш руҳида тарбиялашда таълим тизимининг ўрни» мавзусида семинарни; умумтаълим муассасалари ўқувчилари орасида «Кексаларни эъзозлаш йили»га бағишланган «энг яхши иншо» танловини ташкил этиш. |
2015 йил II-III чораклар 2015 йил август 2015 йил III чорак 2015 йил |
Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси (Бобомуродова), Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши,«Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, НДКИ, НДПИ, Ўрта махсус, касб ҳунар таълими, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
2,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Ёш авлодда ота-оналар ва ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш, оила ва жамиятда кексаларнинг ўрни ва обрўсини ошириш. |
|
41. |
Ўзбекистонда яшаётган, ўзларининг фидокорона меҳнати ва муносиб ҳаёт йўли билан халқнинг ҳурмати ва эҳтиромига сазовор бўлган 100 ёшдан ошган кексалар тўғрисида нашр этилган «Мингта ибратли ҳаёт йўли» тўпламини вилоятдаги барча таълим муассасаларига етказилишини таъминлаш. Вилоят ёзувчилари ва шоирларининг жойларда, туман ва шаҳарларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда, кенг жамоатчилик ва ёшлар ўртасида ота-оналарни ҳурмат қилиш ва кексаларни эъзозлаш мавзусидаги адабий учрашувларини, саҳна кўринишларини, турли кечаларини ташкил этиш. |
2015 йил III чорак 2015 йил III чорак 2015 йил III чорак |
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Матбуот ва ахборот бошқармаси, «А.Навоий» номли нашриёт давлат корхонаси, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, НДПИ, НДКИ, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари |
- |
- |
Бажарувчиларнинг ҳамкорликдаги чора-тадбир дастури. 100 ёшдан ошган фидойи ва Ватанга содиқ кекса кишиларнинг ҳаёт йўли ва тажрибасини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш. |
|
42. |
100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш бўйича «Аср билан юзма-юз» тадбирини ташкил этиш. Тадбир қуйидагиларни ўз ичига олади: 100 ёш ва ундан катта ёшдаги ҳар бир кекса кишини бориб кўриш ҳамда у билан суҳбат ташкил этиш; 100 ёшдан ошган шахсларни ҳудудларда ташкил этиладиган турли тадбирларга таклиф этиш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси (Бобомуродова), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Соғлом авлод учун» хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали, вилоят телевидениеси, «Қизил Ярим Ой» жамияти вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
Харажатлар сметасига мувофиқ |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлар режаси. 100 ёш ва ундан катта ёшдаги одамларни маънавий қўллаб-қувватлаш кўламларини кенгай-тириш ва кучайтириш. |
|
V. Ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение,оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш | ||||||
|
43. |
Кексаларнинг ҳаёти ва дам олишини ташкил этишга йўналтирилган қуйидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш: 4 та маданият ва истироҳат боғларини реконструкция қилиш, жумладан: Зарафшон шаҳрида 1 та, Кармана туманида 1 та, Навбаҳор туманида 1 та, Нурота туманида 1 та. Энг аввало, қишлоқ жойларда аҳолининг 4 та маданият ва дам олиш марказларини қуриш-таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш ишларини амалга ошириш, жумладан: Нурота туманида 1 та, Хатирчи туманида 1 та, Учқудуқ туманида 1 та, Навбаҳор туманида 1 та. |
йил мобайнида йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Эшонқулов), Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
3950,0 2 400,0 |
Инвесторлар, корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари Маҳаллий бюджетнинг маблағлари |
Кексаларнинг ҳаёт фаолиятини ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
44. |
Кекса ёшдаги кишилар учун вилоятдаги барча 10 та маданият ва истироҳат боғларида ҳордиқ масканларини босқичма-босқич ташкил этиш, уларни газета ва журналларнинг (шу жумладан стол устига мўлжалланган ўйинлар комплекти (3 тадан шахмат, шашка ва шу кабилар) билан таъминлаш, ҳар ойда камида 2 марта соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, турли касалликлар профилактикаси тўғрисида лекциялар ташкил этиш. |
2015-2016 йиллар |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
- |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Ҳар қайси дам олиш марказида кексаларнинг тўла-қонли ҳордиғини ташкил этиш. Дам олиш марказларида санъаткорлар ва хонандалар иштирокида маданий тадбирлар, шунингдек кексалар ва ёшларнинг учрашувларини ўтказиш. |
|
45. |
Асосан катта ёшдаги кишилардан иборат бўлган, вилоятдаги фольклор-этнография ансамбллари ва бошқа ижодий жамоаларнинг фаолиятини, уларнинг гастроль-концерт сафарларини уюштириш, мусиқа асбоблари, жиҳозлар, саҳна кийимлари харид қилишини ташкил этиш, репетиция ва тадбирлар учун хоналар билан таъминлаш йўли билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
7,0 |
Бажарувчилар ва бюджет маблағлари |
Ҳудудларда халқ фольклорларини янада ривожлантириш, ижодий жамоаларни давлат томонидан уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш йўли билан қўллаб-қувватлаш. Кексаларнинг ижодий салоҳиятини янада ривожлан-тириш учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
46. |
Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қуйидаги йўллар билан қулай шарт-шароитлар яратиш: маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида махсус тўгараклар, шунингдек улар учун оммабоп фильмлар намойиш қилиш ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клублари ташкил этиш; ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-физкультура кабинетлари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этиш, имконияти мавжуд бўлганда гузарларда ва маҳаллалардаги маиший хизмат кўрсатиш марказларида махсус спорт хоналарини жиҳозлаш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов, Мусурманов),«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, НДКИ, НДПИ, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
Харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
47. |
Спортнинг пиёда юриш, шахмат, шашка, волейбол, минифутбол, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича катта ёшдаги кишилар ўртасида (60 — 70 ёшдагилар, 70 ёшдагилар ва ундан катта ёшдагилар учун алоҳида) «Кексалар завқи» спорт мусобақаларини туман (шаҳар) ва вилоят даражасида ташкил этиш ва ҳар йили ўтказиш, уларнинг ғолибларини қимматбаҳо совринлар билан мукофотлаш ҳамда ушбу тадбирларни телевидениеда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
Доимо |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими,шаҳар ва туман ҳокимликлари |
Харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари. Кексаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ва рағбатлантириш. |
|
48. |
Вилоят телеканалларида кексалар ҳаётига бағишланган қуйидагиларни назарда тутувчи махсус рукнлар, мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришлар ташкил этиш: кексаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этишга, фаол турмуш тарзини юритишга йўналтирилган дастурларни («Кексалар учун гимнастика», «Мен кексалигимга қарамай ҳаракатчан ва соғломман» ток-шоуси ва бошқалар) яратиш ва трансляция қилиш; «Ўлмас наволар» рукнини ташкил этиш, унда ўзбек мумтоз мусиқаси дурдоналарини, мақомларини, шунингдек ўзбек кинематографиясининг олтин фондидаги оммабоп мусиқий асарларни эшиттириш; «Ибрат мактаби», «Хонадон файзи», «Кексалари эъзозланган юрт», «Қариси бор уй», «Бири ой, бири қуёш», «Донишмандлик фасли» теледастурлари ва радиоэшиттиришларини ташкил этиш; маҳаллий телерадиоканалларда кексалигига қарамай фаол меҳнат билан шуғулланаётганлар тўғрисида ҳикоя қилувчи «Ғайратли кексалар» («Тиниб-тинчимас кексалар») рукнида телекўрсатувлар яратиш ва намойиш қилиш, уларнинг ҳар ойда камида2 марта намойиш этилишини таъминлаш. |
йил мобайнида |
Вилоят телерадиокомпанияси, НКМК ДК телеканаллари, Нурота ва Хатирчи телевидениелари, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси вилоят бўлими |
Харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади |
Бюджет ва ВТРКнинг ўз маблағлари, ҳомийлар маблағлари Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчининг қарорлари. Кексаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга, соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишни кенгайтириш. Кексаларнинг қизиқишларига жавоб берадиган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳажмини кўпайтириш, янги махсус мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришлар ва фильмлар яратиш. Кексаларнинг сермазмун, фойдали ва мароқли ҳордиғини ташкил этиш. |
|
49. |
Маҳаллий телерадиоканалларда қуйидаги масалаларга бағишланган 10 та махсус реклама роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш: кексаларга зарур даражада эътибор бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилада ва жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, ёшларда кексаларни ҳурмат қилиш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғуларини тарбиялаш; кексаларни жисмоний тарбия билан шуғулланишга ҳамда фаол турмуш тарзини юритишга жалб этиш. |
йил мобайнида |
Вилоят телерадиокомпанияси, НКМК ДК телеканаллари, Нурота ва Хатирчи телевидениелари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш бошқармалари,«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими |
Харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчилар қарори. Кексаларга эътиборни кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларнинг оила ва жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш. Кексалар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш ва батартиб овқатланишни ташкил этиш йўли билан соғлом турмуш тарзи нормаларини оммалаштириш. |
|
50. |
Кексаларга эътибор ва ғамхўрликни ошириш бўйича чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини кенгайтириш, шу жумладан нодавлат босма нашрлари, ОАВлар расмий веб-сайтлари, вилоят телерадиокомпанияси,вилоят радиоси ва бошқа нодавлат телеканалларида репортажлар, ахборот сюжетлари, ижтимоий роликлар, телекўрсатувлар, радио эшиттиришларни ва шу каби материаллар тайёрлашни кенгайтириш. |
йил мобайнида |
Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, НКМК ДК телеканаллари, Нурота ва Хатирчи телевидениелари, Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими,«Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари газеталари, нодавлат оммавий ахборот воситалари |
Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчилар қарори. Болалар ва ёшларда ота-оналарини, ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш туйғусини тарбиялаш. Жамиятнинг кексаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида хабардорлиги даражасини ошириш. |
|
51. |
Қуйидаги мавзуларда яратиладиган бадиий ва ҳужжатли фильмларни вилоят ҳудудида намойишини ташкил этиш: ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини акс эттирадиган тўлиқ метражли бадиий фильм; ўзбек халқ эртаклари мотивлари бўйича «Қари билганни пари билмас» мультипликацион фильмлари туркуми; ҳар йили бош қаҳрамонлари кексалар бўлган битта бадиий фильм; кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Умрбоқий сиймолар» ҳужжатли фильмлари. |
Доимо |
«Ўзбеккино» МА вилоят бўлими, Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, НДКИ, НДПИ, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар |
10,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Амалга ошириладиган тадбирлар режаси. Машҳур ватандошларимиз билан фахрланиш туйғусини уйғотадиган ҳамда кексаларни янги ҳаётий мақсадларга эришиш, ёшларни эса ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун рағбатлантиришга йўналтирилган кино асарларини намойишини ташкил этиш. |
|
52. |
Кексаларнинг қизиқишларига, интеллектуал ва маданий эҳтиёжларига мос келадиган, шу жумладан саломатлигини сақлаш ва соғлом турмуш тарзини юритишга бағишланган, шунингдек поэзияга, тарихий, маданий ва бошқа мавзулар бўйича брошюралар, рисолалар, буклетлар тайёрлаш ва нашр этиш. |
йил мобайнида |
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Матбуот ва ахборот бошқармаси, «А.Навоий» номли нашриёт давлат корхонаси |
5,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчилар тадбирлари. Кексаларнинг қизиқарли китобларга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг фан ва маданият, шунингдек ўз саломатлигини сақлаш ва бошқа соҳалардаги билимларини кенгайтириш. |
|
53. |
Кексалар учун «Электрон ҳукумат» ахборот тизимига уйғунлаштирилган «Nuroniy.Net» ихтисослаштирилган интернет-портали Республикада тўлиқ ташкил этилгандан кейин, вилоятда қуйидагиларни таъминлаш: ушбу порталга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Нурота «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи ҳамда кексалар учун санаторийлар, аҳолининг маданият ва дам олиш марказлари, ахборот-ресурс марказлари уланишини; ҳудуд бўйича юқоридаги ташкилотларнинг тегишли маълумотларни ўз вақтида бериб боришини таъминлаш. |
Доимий |
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси |
- |
- |
Вилоятда мазкур хизматларни тарғиботини ташкил этиш, кексаларни ўргатиш, ташкилотлар тегишли маълумотларини ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этиш. Кексаларнинг интерактив хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш. |
|
54. |
Қуйидаги йўллар билан кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш: боғларда, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маҳалла гузарларида Ўзбекистон ёзувчилари, шоирлари, санъаткорлари ва бошқа атоқли фан, маданият ва санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар ташкил этиш; кексаларни соғломлаштириш назарда тутилган санаторийларда ижодий учрашувларни ва кинофильмлар намойишини ташкил этиш; «Умрбоқий наволар» мавзусида қадимий чолғу асбобларида ижро этувчиларнинг вилоят кўрик-танловини ташкил этиш; расмлар, миллий либослар, совғалар, ошпазлик ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаларини, фото кўргазмаларни вилоятда истиқомат қиладиган барча миллатлар кексалари иштирокида ташкил этиш. |
йил мобайнида |
Вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзбеккино» МА вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Тасвирий ойина» уюшмаси |
2,5 4,5 2,5 2,5 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари. Кексалар ҳаёт фаолиятини ва дам олиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш. Ёлғиз қариялар учун уйларда яшаётган кексаларнинг дам олишини таъминлаш. |
|
55. |
«Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан нашр этилган брошюрани марказлаштирилган ҳолда олиб келиш ва уни жойларга ўз вақтида етказилишини таъминлаш. |
2015йил I чорак |
Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Матбуот ва ахборот бошқармаси |
Харажатлар сметасига мувофиқ |
Бюджет маблағлари |
Режа-тақсимот. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тўлиқ етказиш. |
|
56. |
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифаларини аҳолининг барча қатламлари ўртасида қуйидаги йўллар билан кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш: оммавий ахборот воситаларида «2015 йил - Кексаларни эъзозлаш йили»махсус рукнларини ташкил этиш; «Кексаларни эъзозлаш йили»га ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзларига бағишланган ташқи тарғибот воситалари ва баннерлар сериясини чоп этиш; Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) расмий веб-сайтида ташкил этилган фотогалереяга вилоят ҳаётидан фотосуратларни тақдим этиб бориш; «Кексаси бор уйнинг файзи бор» мавзусида фото кўргазмалар ташкил этиш. |
Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш Йил давомида Режа асосида Йил давомида 2015 йил II чорак |
Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот бошқармаси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вилоят оммавий ахборот воситалари, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) вилоят мухбирлари (Н. Раҳимов ва С.Аслонов) Вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Навоий маданият ва санъат коллежи |
Харажатлар сметасига мувофиқ |
Бажарувчилар маблағлари |
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг мақсади, вазифалари, моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга йўналтирилган катта кўламли ахборот-тарғибот ишларини ташкил қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Оммавий ахборот воситаларида жамиятда кексаларни ҳурмат қилишни тарғиб этиш ва шакллантиришга йўналтирилган махсус рукнлар ташкил этиш. Аҳоли ўртасида маънавий қадриятларни, камолга етаётган авлодда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини тарбиялашни кенг тарғиб қилиш. |
|
57. |
Ҳар бир катта ёшдаги кишига зарур даражада эътибор кўрсатиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Кексаларга эҳтиром» вилоят кўрик-танловини ташкил этиш ва унда «Энг яхши мақола», «Энг яхши теледастур», «Энг яхши эшиттириш»,«Энг яхши ижтимоий ролик», «Энг яхши интернет-сайт», «Энг яхши шеър» номинацияларда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш. |
2015йил IV чорак |
Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, «Компьютерлаштириш маркази» ДУК, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Миллий қадриятларни ва анъаналарни тарғиб қилиш ишлари самарадорлигини, кексаларнинг жамиятдаги роли ва аҳамиятини ошириш. Ёшларда кексаларга муҳаббат, ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шакллан-тириш. | |
|
58. |
Қишлоқ оилаларини, шу жумладан кексалари бор оилаларни намунавий лойиҳалар бўйича 745 та якка тартибдаги уй-жойлар қуриш йўли билан шинам уйлар билан таъминлаш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш. Қишлоқ жойларда яшайдиган кексаларнинг ва бошқа аҳоли тоифаларининг мазмунли дам олиши ва вақтини фойдали ўтказишини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар массивларида 8 та ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектлари (мактаб, гузарлар, савдо, маиший хизмат комплекслари ва шу кабилар) қуриш. |
Йил давомида |
Вилоят ҳокимлиги (Эшонқулов), «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ вилоят филиали, ОАТБ Қишлоққурилиш банк вилоят минтақавий филиали, Молия бошқармаси, Иқтисодиёт, Архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, туман ҳокимликлари |
139172,2 улардан: 87910,0 6,5 млн АҚШ доллари 4072,2 30190,0 1000,0 |
Банклар кредитлари ОТБ маблағлари Бюджет маблағлари Аҳоли маблағлари, тадбиркорлик субъектлари (ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қуришга) маблағлари |
Замонавий ижтимоий ва коммунал инфратузилма билан таъминланган шинам уй-жойлар қуриш йўли билан қишлоқ жойлардаги кексаларнинг яшаши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш. |
|
VI. Маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш | ||||||
|
59. |
Ҳар бир маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмасида кексаларга ва ногиронларга доимий эътибор бериш масалалари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида пенсия, ижтимоий ва тиббий хизмат юзасидан жамоатчилик назорати масалалари бўйича комиссиялар тузиш, уларнинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш: кексаларга ва ногиронларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларга ижтимоий, пенсия ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатиш; кексаларга ва ногиронларга, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун маслаҳатлар бериш ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш (анкеталар тўлдириш, маълумотномалар ёзиш, мурожаатлар тайёрлаш ва шу кабилар). |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Мусурманов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Молия бошқармалари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
Бажарувчилар маблағлари |
Кексалар ва ногиронларга доимий эътибор бериш, бунда идоралар ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматларини мувофиқлаштириш ва зарур назоратни ўрнатишни назарда тутиш. | |
|
60. |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашига, шунингдек туманлар ва шаҳарлар ҳудудий кенгашларига, кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича масъул идоралар ва хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича вазифалар ва ваколатлар бериш юзасидан таклифлар тайёрлаш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: давлат бошқаруви, ижтимоий, пенсия ва тиббий таъминот органларига ва бошқа идораларга тегишли сўровлар юбориш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар ҳуқуқларини қонуний мустаҳкамлаш; мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг кексаларга ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш масалаларини амалий ҳал этишдаги иштирокини кучайтириш механизми ва ишларини такомиллаш-тириш. |
2015 йил 1 июнгача |
Вилоят ҳокимлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимлари,Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Молия бошқармалари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
- |
- |
Кексалар ва ногиронларга, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш тизимини яратиш. |
|
61. |
Маҳаллалардаги ёлғиз кексаларга ва аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларига бюджетда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган моддий ёрдам кўрсатиш, бунда кўрсатиладиган қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини таъминлашга, ҳақиқатда муҳтож бўлган кексаларни, ёлғиз пенсионерларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш. |
йил мобайнида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Молия бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими |
2500,0 |
Бюджет маблағлари |
Маҳаллаларда яшайдиган ёлғиз кексаларга ва аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларига моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш. |
|
62. |
Маҳаллаларда 500 нафар ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар учун «Кексалар дуосини олайлик» тадбирини ўтказиш. Ушбу тадбирда қуйидагиларни назарда тутиш: уларни зарур мебеллар ва уй-рўзғор буюмлари (столлар, стуллар, палос, кўрпа-ёстиқлар, зарур идиш-товоқлар), шунингдек, кийим-кечаклар, биринчи навбатда, қишки кийим-кечаклар билан таъминлаш; куз-қиш мавсумида сабзавотлар ғамлашга кўмаклашиш, шунингдек, уларни 25 килограммдан ун ва гуруч, |
йил мобайнида Ҳар йили октябрь ойига қадар |
Вилоят ҳокимлиги «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шаҳар, туман ҳокимликлари, бошқа нодавлат ва хайрия ташкилотлари |
2 60,0 шундан: 100,0 100,0 60,0 |
Касаба уюшмалари маблағлари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари «Нуроний» жамғармаси, ҳомийлар шунингдек, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари |
Бажарувчиларнинг ҳамкорликдаги тадбирлари. Маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ёлғиз кексаларни ҳамда ногиронларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш. |
|
63. |
Энг аввало, маҳаллаларнинг тадбир-корлари, ҳар бир маҳалла гузарини республика ва маҳаллий даврий нашрлар, бадиий адабиётлар, шунингдек шахмат ва шашка комплектлари билан таъминлаш. |
Йил давомида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
60,0 50,0 |
Ҳомийлар маблағлари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари |
Маҳалла гузарларида кекса ёшдаги кишиларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун зарур қулай шароитлар яратиш. |
|
64. |
«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида тадбирларни амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш: вилоятнинг ҳар бир ҳудудидан кекса ёшдаги 80 кишини тарихий жойлар билан таништириш учун сайёҳлик сафарлари ташкил этиш; уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ўқувчилар учун бепул экскурсия ташкил қилиш; ҳар бир туман ва шаҳардан ёрдамга муҳтож 500 нафар кекса, пенсионер ва ногиронларни уй-рўзғор буюмлари билан таъминлаш. |
Йил давомида |
Вилоят ҳокимлиги (Раззоқов, Мусурманов), «Ўзбектуризм» МК вилоят вакили, Навоий темир йўл бекати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят телерадиокомпанияси, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси |
120,0 шундан: 40,0 8,0 |
Бажарувчилар маблағлари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари |
Пенсионерлар ва ногиронларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг мазмунли ҳаётини ташкил этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш. |
|
65. |
«Энг яхши маҳалла гузари», «Кекса авлод- оила таянчи» ҳудудий кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш. |
Йил давомида |
Вилоят ҳокимлиги (Мусурманов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
35,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Кекса авлод вакилларига эътибор ва ҳурмат кўрсатишни кучайтириш. Кўрик-танловлар ўтказиш орқали маҳаллаларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш. |
|
66. |
Маҳаллаларда қуйидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш: 50 йилдан ортиқ биргаликда аҳил-иноқ яшаб келаётган, ўзининг фидокорона меҳнати билан мустақиллигимизни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли улуш қўшган ва муносиб фарзандларни тарбиялаган ота-оналар оилаларига бағишланган «Меҳр-муҳаббат ва тотувликда кечаётган узоқ умр» мавзусидаги тадбирлар; «Қариси бор уйнинг париси бор», «Қариялар – хонадонларимиз файзи» мавзуларида миллий маънавий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб этиш мақсадида уч авлод вакиллари учрашувлари. |
йил мобайнида |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши |
16,0 шундан: 14,0 2,0 |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари Ҳамкорлар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг тадбирлар режаси. Ўсиб келаётган авлод ўртасида оила қадриятлари, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш муҳитини шакллантиришни тарғиб этиш. |
|
2015 йилда Дастур тадбирларини амалга оширишга харажатларнинг жами: 136,0 млрд. сўм ва эквивалентда 13,9 млн доллар. | ||||||
|
Улардан: |
сўмда |
Долларда | ||||
|
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари |
8815,7 млн сўм |
|||||
|
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
39355,0 млн сўм |
150,0 минг доллар | ||||
|
Тижорат банклари кредитлари |
87910,0 млн сўм |
6500,0 минг доллар | ||||
|
Халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари ва грантлар |
7250,0 минг доллар | |||||
2-ИЛОВА
|
1. |
Э. Турдимов |
— |
вилоят ҳокими, комиссия раҳбари |
|
2. |
А. Эшонқулов |
— |
вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раҳбари ўринбосари |
|
3. |
У. Раззоқов |
— |
вилоят ҳокими ўринбосари, комиссия раҳбари ўринбосари |
|
4. |
Ғ. Мусурманов |
— |
вилоят ҳокими ўринбосари, комиссия раҳбари ўринбосари |
|
5. |
А. Бобомуродова |
— |
вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси |
|
6. |
М. Назаров |
— |
вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиги в.б |
|
7. |
Ҳ. Жумаев |
— |
вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи |
|
8. |
А. Рўзиев |
— |
вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи |
|
9. |
Ф. Усмонов |
— |
вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи |
|
10. |
Х. Ибрагимов |
— |
Навоий давлат педагогика институти ректори |
|
11. |
Қ. Санақулов |
— |
Навоий давлат кончилик институти ректори |
|
12. |
Г. Шерматова |
— |
вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б. |
|
13. |
Н. Очилов |
— |
вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи |
|
14. |
А. Сайфуллаев |
— |
Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси бошлиғи |
|
15. |
Ф. Тешаев |
— |
вилоят Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи |
|
16. |
Ҳ. Тилавов |
— |
вилоят Молия бошқармаси бошлиғи |
|
17. |
Т. Адизов |
— |
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи |
|
18. |
К. Эшдавлатов |
— |
вилоят Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи |
|
19. |
Н. Тоғаева |
— |
вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси |
|
20. |
У. Сафаров |
— |
вилоят Маънавият тарғибот бўлими бошлиғи |
|
21. |
Н. Исоқов |
— |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси |
|
22. |
Ж. Норов |
— |
«Нуроний» хайрия жамғармаси вилоят бўлими раиси |
|
23. |
А. Аслонов |
— |
«Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси в.б |
|
24. |
Ҳ. Қарчиғаев |
— |
вилоят Телерадиокомпанияси директори |
3-ИЛОВА
|
Ф.И.Ш. |
Лавозими |
Шаҳар ва туманлар номи |
|
А. Рўзиев |
вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи |
Навоий шаҳри |
|
А. Аслонов |
«Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси в.б. |
Зарафшон шаҳри |
|
Ҳ. Жумаев |
вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи |
Кармана тумани |
|
Н. Очилов |
вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи |
Конимех тумани |
|
Ф. Усмонов |
вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи |
Қизилтепа тумани |
|
Ҳ. Тилавов |
вилоят Молия бошқармаси бошлиғи |
Навбаҳор тумани |
|
Г. Шерматова |
вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б. |
Нурота тумани |
|
Ф. Тешаев |
вилоят Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи |
Томди тумани |
|
Т. Адизов |
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи |
Учқудуқ тумани |
|
Н. Исоқов |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси |
Хатирчи тумани |
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Бириктирилган масъул |
Дастурнинг бўлимлари номи |
|
1. |
А. Рўзиев — вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи |
I бўлим — Кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш |
|
2. |
Ҳ. Жумаев — вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи |
II бўлим — Кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган Ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш |
|
3. |
Ф. Усмонов — вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи |
III бўлим — Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш |
|
4. |
А. Бобомуродова — вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси |
IV бўлим — Мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш |
|
5. |
У. Раззоқов — вилоят ҳокимининг ўринбосари |
V бўлим — Ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение, оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш |
|
6. |
Н. Исоқов — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси |
VI бўлим — Маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш |
5-ИЛОВА
|
У. Сафаров |
— |
вилоят Маънавият тарғибот бўлими бошлиғи, гуруҳ раҳбари | |
|
2. |
А. Ярқулов |
— |
вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи |
|
3. |
О. Сафаров |
— |
вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи |
|
4. |
Н. Рўзиев |
— |
вилоят Наркология диспансери бош врачи |
|
5. |
Д. Ғаффорова |
— |
вилоят ҳокимлиги Оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти бош мутахассиси |
|
6. |
Ғ. Ражабов |
— |
вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармаси бўлим бошлиғи |
|
7. |
С. Туробов |
— |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими масъул котиби |
|
8. |
М. Иноятов |
— |
вилоят Маънавият тарғибот бўлими мутахассиси |