Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикасида спорт турлари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2354-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2012 йил 21 март 270-сон «Ўзбекистон Республикасида спорт турлари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2354, 2012 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 197-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,
34-сон
Келишилди:
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХОБОВ
2016 йил 9 сентябрь
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2016 йил 9 сентябрь
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
2016 йил 9 сентябрь
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2016 йил 9 сентябрь
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
2016 йил 9 сентябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2016 йил 9 сентябрь
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2016 йил 9 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 480-модда)