Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
ҚарорИ
Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.
«Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция талаблари асосида ишлаб чиқилган ҳуқуқий базада вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқи аниқ белгилаб қўйилган.
Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси нормаларининг тўғри ва аниқ татбиқ этилиши бўйича бир хил суд амалиётни шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори болаларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъуллигига ва улар ўзларининг вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлигига, ушбу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент фақат суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи чиқариш орқали ундирилишига;
алимент тўлаш билан боғлиқ бўлган низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда, қонунларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
2. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси ва Фуқаролик процессуал кодекси (кейинги матнларда ФПК) талабига кўра, вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида судга боланинг ота ёки онаси, васийлик ва ҳомийлик органлари, васий ёки ҳомий шахс, болалар тарбия муассасалари ҳамда прокурор мурожаат қилиши мумкин.
Бундай мурожаатлар ФПКнинг 2382-моддаси 3-банди, 2383-моддаси тартибида суд буйруғи чиқариш тўғрисида ариза кўринишида ёки ФПКнинг 148 — 150-моддаларига риоя этган ҳолда 239-моддаси бўйича даъво ишларини юритиш тартибида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Оила кодексининг 81-моддаси 2-қисмига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, агарда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишида болага алимент ундириш масаласи ҳал қилинмаган бўлса, алимент ундириш юзасидан ваколатли шахс даъво (ариза) билан мурожаат қилиши мумкин.
4. Оила кодексининг 165-моддасида фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини йўқотишлари ҳамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўлишлари белгиланганлиги сабабли фарзандликка олинганларнинг таъминоти учун ота-онасидан алимент ундирилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
5. Алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза ҳам, даъво ариза ҳам судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига кўра, жавобгарнинг яшаш жойи бўйича берилади, шунингдек, ФПКнинг 241-моддаси 3-қисмига мувофиқ аризачи ёки даъвогарнинг ўзи яшаб турган жойда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза, шунингдек, вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида даъво ариза берганлик учун давлат божи Солиқ кодексининг 329-моддаси 3-бандига мувофиқ ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судлар алимент миқдорини камайтириш, алимент тўлашдан озод қилиш ҳақидаги даъво аризаларини қабул қилишда ҳамда алимент ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ёки буйруқ қабул қилишда давлат даромадига ундириладиган давлат божи миқдорини белгилашда ФПКнинг 105-моддаси талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги 14-сонли қарори тушунтиришларига (хусусан, 21-банди тушунтиришларга) асосланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқаришда, агар қарздор шу вақтда ишламаса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, давлат божи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судларнинг эътибори боланинг таъминот олишга бўлган ҳуқуқини суд буйруғи чиқариш орқали таъминлашнинг аҳамияти катта эканлигига, ушбу тартибда, яъни ФПКнинг 2382-моддаси 3-бандига асосан алимент ундириш масаласи ФПКнинг 2387-моддаси талабида 3 кун ичида ҳал этилишини назарда тутиб, мазкур институт ваколатларидан амалда кенг фойдаланишга қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Алимент миқдорини тўғри белгилаш, бунда Оила кодексининг 99-моддасига кўра, ота-оналардан вояга етмаган болаларга алимент ундиришда суд алимент миқдорини ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян қисмида (1/4, 1/3, 1/2) белгилаши лозимлиги, шунингдек, ушбу тўловлар миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Мазкур ҳолатда ҳам камайтирилган ёки кўпайтирилган алимент миқдори фоизда эмас, балки иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисмида белгиланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Оила кодексининг 100-моддасида ота-онанинг вояга етган болаларига алимент тўлаши белгиланган бўлиб, бунда судлар қонун талабига кўра, вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳамда моддий ёрдамга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслигини аниқлашга эътибор қаратишлари лозим.
Судга мурожаат қилган тараф вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида далил (ногиронлик ҳақида ТМЭК ёки бошқа ваколатли орган хулосаси, моддий аҳволи тўғрисида маълумот ва бошқа) тақдим этиши лозим. Ёрдамга муҳтож ёки муҳтож эмаслигига эса тегишли маълумотлар асосида суднинг ўзи баҳо бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судлар алимент ундиришда болаларнинг меҳнатга лаёқатлилигини йўқотилганлик даражаси ва уларнинг ҳақиқатдан муҳтож эканлигини, тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини эътиборга олишлари керак.
10. Оила кодексининг 101-моддаси талабига мувофиқ, ота-онадан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига ундириладиган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Бунда алимент миқдорини аниқлашда, суд алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволидан келиб чиқиши, яъни суд томонидан белгиланган миқдор асослантирилган бўлиши лозим.
11. Судлар алимент миқдорини аниқлашда, Оила кодексининг 102-моддасида белгиланган тартибга қатъий риоя этишлари, суд ҳал қилув қарорида алимент миқдори ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисмида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланганлиги сабабини кўрсатиши лозим.
12. Боланинг таъминоти учун қўшимча харажатларни ундириш масаласини ҳал этишда, судлар Оила кодексининг 103-моддасида қайд этилган қўшимча харажат қандай фавқулодда ҳолатлар (болаларнинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар)да келиб чиққанлигини ҳамда бу бола таъминоти учун зарурлигини кўрсатиши ва уларнинг оилавий ва (ёки) моддий аҳволини ҳисобга олиб, қисман пул билан тўланадиган қўшимча харажатларнинг қатъий миқдорини аниқлаши лозим.
13. Оила кодексининг 142-моддаси 2-қисмида, суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлаши белгиланган.
Мазкур нормадан келиб чиққан ҳолда судлар, неустойка тўлаш мажбурияти, агарда алимент суднинг қарори (буйруғи)га кўра ундирилган бўлса, юзага келиши, алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган тақдирда эса жавобгарлик Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра юзага келишини инобатга олишлари лозим.
Алиментни ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса юзага келиши, агарда шу шахснинг айби бўлмаса (масалан, ўз вақтида иш ҳақи олмаганлиги, алимент суммалари нотўғри ўтказилганлиги ва ҳ.к.) жавобгарлик юзага келмаслигини судлар эътиборда тутишлари керак.
Алимент ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси жараёнида алимент бўйича қарз вужудга келиши сабабли неустойка миқдорини ҳисоблаш ва ундириш суд ижрочилари томонидан амалга оширилиши судларга тушунтирилсин. Алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган, алимент бўйича қарз вужудга келган тақдирда эса алимент ундирувчи банк фоизларини ундириш юзасидан судга даъво билан мурожаат этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Оила кодексининг 144-моддасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул билан тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган алиментларни индексация қилиш алиментлар ушлаб қолинаётган жойда қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Шунга кўра, қатъий суммада ундирилиши лозим бўлган алимент миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада (энг кам ойлик иш ҳақининг тенг ярми, бир баравари, бир ярим баравари ва ҳоказо) белгиланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Судларнинг эътибори суд қарорига (буйруғига) асосан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян қисмида ундирилаётган алиментни қатъий суммада ёки бир вақтда муайян қисмда ва қатъий суммада ундириш тўғрисидаги манфаатдор тарафнинг талаби ФПКнинг 216-моддаси тартибида эмас, даъво иш юритувида кўрилиши лозимлигига қаратилсин. Чунки бу ҳолатда суд қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш эмас, балки алимент миқдорини ўзгартириш тўғрисида масала ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Судларга тушунтирилсинки, қарздор алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида арз қилинган талабга қарши эътироз билдирса, ФПКнинг 23810-моддаси тартибида суд буйруғи бекор қилиниши лозим.
Суд буйруғи ФПКнинг 23811-моддасига асосан ижрога қаратилганидан ўн кун муддат ўтганидан сўнг билдирилган эътирозлар муддатни тиклаш ҳақида ариза мавжуд бўлмаса, суд томонидан кўрилмайди ва аризачига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар суднинг бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ёки буйруғи ижро этилиши вақтида бола алимент тўлаётган ота(она)нинг тарбияси ва қарамоғига ўтган бўлса, ундирувчи эса, алимент олишдан воз кечмаган бўлса, кейинги тўланадиган алиментдан озод қилиш масаласи ота(она) томонидан тегишли тартибида қўзғатилган даъво асосида суд томонидан ҳал этилишига;
агар ундирувчи юқорида қайд этилган ҳолатларда алиментдан воз кечса, ижро иш юритуви «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси 2-қисмини 1-бандига асосан тугатилиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
18. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш ҳақидаги даъволар ФПКнинг 145-моддасига кўра, жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган болалар таъминоти учун ундирилаётган алимент миқдори суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ўзгарган тақдирда алиментнинг янги миқдорда ундирилиши суднинг бу ҳақдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан амалга оширилади.
19. Оила кодексининг 105, 115-моддаларида белгиланган ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш, алимент тўлашдан озод қилиш ҳамда суднинг бир неча қарорлари бўйича ундириладиган алимент миқдорини белгилаш тўғрисидаги аризаларни ҳал этишда, мазкур ишларни кўришда барча ундирувчилар жалб қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга таъминот бериш мажбуриятлари белгиланган Оила кодексининг 122-моддасига мувофиқ, ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот бериш суд томонидан уларнинг қариндошлари: бобо, буви, невара, ака-ука, опа-сингил, шунингдек, ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз ҳамда доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Бунда, судлар алимент миқдорини, қарздорнинг ҳамда ундирувчи (даъвогар)нинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгилашлари лозим.
21. Вояга етмаган бола ота-она қарамоғидан олиниб, болалар тарбия муассасасига жойлаштирилган ҳар қандай ҳолатда, болаларга таъминот беришда ота-она мажбуриятларининг тенглигидан келиб чиқиб, Оила кодекси 107-моддасига асосан ота-онасининг ҳар биридан алимент боланинг фойдасига ундирилиб, бола номига очилган банк ҳисоб-варағида жамланади.
22. Оила кодексининг 136-моддаси 4-қисмига кўра, агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Алимент тўлашдан бош тортиш деганда, шахснинг алимент тўлаш мажбуриятини айбли равишда бажармаслиги, хусусан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги таклифни рад этиш, турар жойини ва (ёки) иш жойини яшириш тушунилиши судларга кўрсатиб ўтилсин.
23. Судлар, алимент ундириш ҳақидаги ишлар бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши ва тарафларнинг келишув битимини тузиши сабабли иш юритишни тугатишда, бу ҳолат боланинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид ёки зид эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Суднинг ҳал қилув қарорига биноан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахс томонидан жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламаслик ҳолати аниқланса, суд ФПКнинг 19-моддасида белгиланган тартибда жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар учун ўз вақтида моддий таъминот олиш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг эътибори, алиментларнинг қонуний муддатда ва тўғри ундирилиши, ўз вақтида ижрога қаратилишини доимий назорат қилиб, суд амалиётини йилига камида бир маротаба таҳлилий ўрганиб боришга қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ
Пленум котиби, Олий суд судьяси Д. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 июль,
11-сон