Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Республикамизнинг ёш олимлари ва талабалари жаҳон амалиёти ва халқаро андозаларга мувофиқ илмий тадқиқотлар олиб боришнинг замонавий, илғор усул ва технологияларини эгаллашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республика иқтисодиётининг базавий тармоқлари учун Япония илмий ва таълим муассасаларининг олимлари ҳамда етакчи мутахассислари иштирокида юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2015 йилнинг 25 октябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандум имзоланди;
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Япония томонидан Цукуба, Нагоя, Кейо университетлари, Тойохаши Технология университети ва Токио технология институти Марказнинг ҳамкорлари ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:
ёш мутахассислар ва талабаларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг илмий ва техникавий ғояларини саноат намуналари, ускуналар, технологик жараёнлар ва ечимларда мужассамлаштириш;
энергияни юқори даражада тежаш ва импорт ўрнини босиш вазифасини ҳал этиш хусусиятига эга бўлган, атроф муҳитга минимал таъсир ўтказадиган замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш;
ёш олимларнинг илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишлари учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни шакллантириш, улар томонидан ўтказиладиган тадқиқот ишларининг юқори даражада сифатли бўлишини таъминлаш;
маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан, илмий ва таълим муассасаларидан келиб тушадиган буюртмалар асосида Марказ фаолиятининг тегишли илмий йўналишлари бўйича қўшма экспериментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ давлат корхонаси шаклида ташкил қилинади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварағига, банк ҳисобварағи, шу жумладан валюта ҳисобварақларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар:
Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг ходимлари умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бу ҳисобга кирмайди) 27 нафар, шу жумладан Япониянинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидан таклиф қилинадиган 4 нафар мутахассис (кейинги ўринларда — Марказнинг чет эллик ходимларидан иборат тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Васийлик кенгашига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Марказнинг чет эллик ходимлари таркибини япон томони белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг жорий таъминот учун ажратиладиган маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган маблағлар, шунингдек халқаро молия ва бошқа ташкилотларнинг, чет эл ҳукумат ташкилотларининг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
илмий-технологик лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва илмий- амалий тадқиқотларни ўтказиш учун Марказнинг чет эллик ходимларига иш ҳақи ҳамда бошқа тўловлар миқдори Марказнинг Васийлик кенгаши томонидан Япония илмий ва олий таълим муассасалари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда эркин айирбошланадиган валютада тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг маҳаллий илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновация ишларининг давлат илмий-техникавий дастурларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса — республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг илғор технологияларни татбиқ этишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг маблағларини жалб этиш ҳисобига шакллантириладиган Марказни ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Марказни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда — ТДТУ) билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Марказнинг устави тасдиқланиши ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказга илмий кадрларни танлаб олиш бўйича конкурс ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва унинг асосида Марказни раҳбар, илмий ва педагог ходимлар билан тўлдириш учун чет тилларни биладиган ёш ва истиқболли илмий кадрларни танлаб олиш бўйича конкурс ўтказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ТДТУ:
Марказнинг Тошкент шаҳар, Университет кўчаси, 2 («Б» блоки) манзилида жойлашган (кейинги ўринларда — Марказ биноси) ТДТУ биносида ижара ҳақи олинмасдан жойлаштирилишини;
2016 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказ биносининг 2-қавати офис хоналари жойлаштирилган ҳолда мукаммал таъмирланишини, шунингдек уларнинг зарур мебель, компьютерлар, ташкилий техника ва инвентарлар билан жиҳозланишини;
Марказнинг чет эллик ходимларини улар Марказда ишлаб турган даврда ТДТУнинг профилакторийсида истиқомат жойлари билан таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2016 йилда ва кейинги йилларда Марказ биносини реконструкция қилиш, унга туташ янги лаборатория корпуси қуриш, шунингдек уларни зарур мебель, ташкилий техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг капитал маблағлари лимитлари доирасида маблағ ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги белгиланган тартибда Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уни зарур илмий-лаборатория ускуналари ва приборлар билан жиҳозлаш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) грантларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2016 йилда ва 2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрида Марказни таъминлаш ва унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларга «Фан» тармоғи бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин;
2 та автотранспорт воситасининг, шу жумладан битта шахсий хизмат кўрсатадиган ва битта махсус автотранспортнинг таъминотига лимит ажратсин.
12. 2022 йилнинг 1 январига қадар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ барча солиқларни, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;
Марказнинг чет эллик ходимлари Марказдаги фаолият доирасида олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ тўлашдан;
Марказ — Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Марказ фаолияти учун олиб кириладиган илмий-лаборатория ускуналари, экспериментал тадқиқотларда фойдаланиладиган кимёвий реагентлар ва сарфланадиган материаллар, маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, адабиётлар, приборлар, компьютерлар ва ташкилий техника, мультимедиа маҳсулотлари, автотранспорт воситалари божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказнинг чет эллик ходимларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказнинг чет эллик ходимларига белгиланган тартибда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг талабномаларига биноан Марказнинг чет эллик ходимларини жамлаш учун белгиланган тартибда хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек мазкур шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 майдаги ПҚ-2524-сонли қарори билан тасдиқланган Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетининг ташкилий тузилмаси «Илмий лойиҳалар ва инновациялар маркази» блокидан кейин «Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази» блоки билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 19 сентябрь,
ПҚ-2602-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 446-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон; 14.12.2019 й., 07/19/4550/4163-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)