LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўтказилган тендерга мувофиқ маблағ билан таъминлашнинг энг мақбул шартларида кредит жалб қилинган ҳолда қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш лойиҳасини самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, «Леуми-Ле-Израил Б.М.» (Исроил) банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида» 1998 йил 10 октябрдаги 434-сон қарорига мувофиқ кичик заводлар сотиб олиш юзасидан контрактни маблағ билан таъминлашни ташкил этиш бўйича хорижий кредитор банк ҳисобланади.