Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2021 13.09.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2823
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 13.09.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2823
Кучга кириш санаси
19.09.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2021
Ҳужжат 10.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2823]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 февралдаги 01-02/12-08-сонли «Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2823-2, 04.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-58-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 19 августдаги 01-02/12-58-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ДБҚ ЯААТ деб юритилади) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатувчи божхона пости — товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш бошланган божхона пости;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манзил божхона пости — товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш тугалланадиган божхона пости;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат — божхона ҳудудида божхона назорати остида олиб ўтиладиган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, гаров тўғрисидаги шартнома, банк кафолати, суғурта полиси ёхуд кафиллик ҳужжати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахс — чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга ҳамда божхона тўловларини тўланишига жавобгар бўлган юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, ташувчи ёхуд бошқа манфаатдор шахс.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 31 августдаги 01-02/12-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2823-1, 08.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2823-1/2009-сон — 2019 йил 10 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ДБҚ ЯААТ орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиниши учун ваколатли шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминлангандан сўнг Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий бошқарма ўн кунлик муддат ичида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. Зарур ҳолларда ҳудудий бошқарма божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга алоқадор бошқа ҳужжат ва маълумотларни тегишли ташкилотлардан мустақил равишда сўраб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлганда ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўн кунлик муддат мобайнида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ДБҚ ЯААТга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДБҚ ЯААТда ваколатли шахсга автоматик равишда идентификацион рақам бириктирилади ва Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўн кунлик муддат мобайнида ваколатли шахсга Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали сабабларини кўрсатган ҳолда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш рад этилганлигини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли шахс ҳудудий бошқарманинг чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарори устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташишни бошлашдан олдин, ваколатли шахс Ягона давлат интерактив хизматлари порталидаги «Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш» интерактив хизмати орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган, қуйидаги маълумотларни киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ бириктирилган идентификацион рақам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона давлат интерактив хизматлари порталидаги «Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш» интерактив хизмати орқали киритилган маълумотлар ДБҚ ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ваколатли шахсга ҳар бир автотранспорт воситаси бўйича идентификацион код берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Идентификацион код чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш мақсадида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида жўнатувчи божхона постига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идентификацион код Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 307-сон «Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилинишини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ДБҚ ЯААТда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни бажаришнинг ҳар бир босқичида форматли-мантиқий назорат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форматли-мантиқий назоратни амалга ошириш натижасида хатоликлар аниқланган тақдирда автоматик тарзда ваколатли шахсга тегишли маълумотлар уларни тўғрилаш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида ёки электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда тақдим қилинган идентификацион код орқали божхона пости ходими товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан ДБҚ ЯААТдаги маълумотларни солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиштириш натижаси бўйича маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланмаган тақдирда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилинган ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Идентификацион код ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта автотранспорт воситасига қўлланилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасидан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан товарларни ташиш мажбуриятлари бажарилгунга қадар бошқа автотранспорт воситасига нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-боб. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ва ўзгармас ҳолатда етказилмаганда божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказилмаганлиги ҳолати аниқланганда манзил божхона пости мазкур ҳолатлар аниқланган санадан бошлаб 3 иш куни ичида ҳудудий бошқарма раҳбариятига ёзма ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича манзил божхона пости томонидан ахборот келганда ҳудудий бошқарма раҳбарияти 2 иш куни ичида товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилинган ҳамда ДБҚ ЯААТдан олинган маълумотлар асосида 3 иш куни ичида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда далолатнома тўлдирилади, ушбу далолатнома божхона тўловлари ва пеняларни сўзсиз ундириб олиш ҳақидаги талабнома билан бирга ДБҚ ЯААТ ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўл билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахсга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафилга (кафиллик билан таъминланганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка (банк кафолати билан таъминланганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи ташкилотга (суғурта билан таъминланганда) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Божхона назорати остида ташилаётган товарларни тўлиқ манзил божхона постига етказиш чоралари кўрилиши ёки далолатнома асосида божхона тўловлари тўлаш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Ваколатли шахс, кафил, кафолат берувчи банк ёки суғурталовчи ташкилот томонидан талабномадаги талаблар бажарилмаганда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ чоралар кўрилади, шу жумладан талабнома юборган ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида даъво аризаси киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва пенялар тўлиқ ундирилгунга қадар ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код берилиши тўхтатилади. Бу тўғрисида божхона органи томонидан ДБҚ ЯААТга тегишли форматли-мантиқий назорат ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Товарларни божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, йўқотиш ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда етказмаслик оқибатида ҳисобланган божхона тўловлари ундириб олинганидан сўнг товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилади.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 31 августдаги 01-02/12-59-сонли қарорига (рўйхат рақами 2823-1, 08.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2823-1/2009-сон — 2019 йил 10 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 август
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Божхона тўловлари ва пеняларни ваколатли шахсдан сўзсиз ундириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎20___ йил «_____» _____________ рўйхатдан ўтган давлат рақами __________________________________________

‎‎(рақами)

‎‎бўлган автотранспорт воситасини расмийлаштириш ______________/_______________/_________________ рақамли
‎‎(пост коди)

‎‎(санаси)

‎‎(рақами)

‎‎Юкни етказиб бериш назорат ҳужжати асосида божхона назорати остида

‎‎_____________________________________________________________________________________________дан
‎(божхона органи номи)
‎_____________________________________________________________________________________________гача
‎(божхона органи номи)
‎________________________________________________________________________________томонидан берилган
‎(ваколатли шахс номи, жойлашуви (почта манзили)

‎‎чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш асосида __________сонли идентификацион код

‎‎_____________________________________________________________________________ томонидан ташилаётган
‎(ташувчи номи, жойлашуви (почта манзили)

‎‎божхона қиймати _______________________________________ га тенг, вазни ________________ кг бўлган товарлар

‎‎(АҚШ долларида)

‎‎(нетто вазни)

‎‎божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) ҳолати аниқланган ва 20____й. «____» ___________________________________куни қайд этилган.
‎________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________товарини
‎‎божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) учун идентификацион код эгаси ______________________________________________ томонидан

‎‎(ваколатли шахс номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, қуйидаги божхона тўловлари ва пенялар тўланиши лозим:
‎Божхона божи ______________________________________________________________________________/сумма/
‎ҚҚС______________________________________________________________________________________/сумма/
‎Акциз солиғи_______________________________________________________________________________/сумма/
‎Бошқа божхона тўловлари_____________________________________________________________________/сумма/
‎Тўловлар тўланиши кечиктирилганлиги учун пеня _________________________________________________/сумма/
‎Жами:тўланиши лозим бўлган _________________________________________________________________/сумма/
‎20__ й. «___» ___________даги _____________________________-сонли сўзсиз ундирилган тўлов ҳужжати умумий суммаси_________________________________________________________________________________________
‎божхона органлари_______________________________________________________________сонли ҳисоб рақамига

‎‎‎(божхона органи ҳисоб рақами, банк номи, КТУТ рақами)

‎‎____ йил «____»____________________куни келиб тушган сумма
‎Ваколатли шахсдан талаб қилинган суммани ____________________________________________________________
‎_____________________________________________________________сабабли ундириш имконияти мавжуд эмас.
‎Божхона органи ходими имзоси_______________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О., имзо)

М.Ў.‎
(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 31 августдаги 01-02/12-59-сонли қарорига (рўйхат рақами 2823-1, 08.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2823-1/2009-сон — 2019 йил 10 январдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 436-модд; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2823-1/2009-сон)