Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонунига асосан 2025 йил 12 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, уларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний даромадни (фойдани) кооператив (ширкат) аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарувнинг демократик хусусияти, қарорлар қабул қилишда ҳуқуқлар тенглиги (кооперативнинг (ширкатнинг) бир аъзоси — бир овозга эга бўлиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган тартибда унинг иши устидан кооператив (ширкат) аъзоларининг назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш, ерларнинг муҳофаза қилинишини ва тупроқ унумдорлигининг оширилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фаолият турлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиқариш-техника аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) унинг муассислари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив (ширкат) фаолияти ихтисослашувидан келиб чиқиб унинг уставида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман ҳокимлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларга, номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) устави муассислар томонидан таъсис йиғилишида қабул қилинади, унга ўзгартишлар кооператив (ширкат) аъзоларининг умумий мажлисида киритилади. Уставга киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги ахборот кооперативни (ширкатни) давлат рўйхатидан ўтказган органга бир ҳафталик муддат ичида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзо бўлиб кириш ва унга аъзолик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёши 16 га тўлган, кооператив (ширкат) уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, кооператив (ширкат) фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоси бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ҳам қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) жамоа аъзолари бўлишлари мумкин. Кооперативлар (ширкатлар) ва уларнинг жамоа тарзидаги аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзо бўлиб кириш берилган ариза асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг (раисининг) кооперативга (ширкатга) қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооперативнинг (ширкатнинг) умумий мажлисида ариза берган шахснинг иштирокида тасдиқланиши лозим. Бундай қарорни қабул қилиш ва уни тасдиқлаш тартиби кооператив (ширкат) уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат органларига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), хўжаликлараро ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви томонидан белгиланган муддатга ишга йўлланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) аъзолари қарилик ёки ногиронлик бўйича ишни тўхтатса, унинг умумий мажлиси қарори билан белгиланган асос ва шартларда ўзларининг кооперативга (ширкатга) аъзоликларини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) бошқариш ўзини ўзи бошқариш, ошкоралик, кооператив (ширкат) фаолияти масалаларини ҳал этишда унинг аъзолари иштирок этиши асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) юқори бошқарув органи умумий мажлис бўлиб, у раисни, бошқарувни, тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди, кооперативни (ширкатни) жорий бошқариш бўйича ўз ваколатларини уларга бериб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Умумий мажлис
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий мажлиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг (ширкатнинг) уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартишлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг (ширкатнинг) раисини, кооперативнинг (ширкатнинг) бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларни чақириб олади, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ва фаолиятига баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив (ширкат) аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек кооператив (ширкат) аъзолигидан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг (ширкатнинг) ички меҳнат тартиби қоидаларини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив (ширкат) фаолиятининг бизнес-режаларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадни (фойдани) тақсимлаш тартибини, кооперативнинг (ширкатнинг) бўлинмас, пай ва бошқа жамғармалари турларини, миқдорини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш масалалари бўйича қарор қабул қилади, унинг асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативни (ширкатни) қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг мутлақ ваколатига киради. Унинг мутлақ ваколати жумласига кооперативнинг (ширкатнинг) уставига ёки умумий мажлисининг қарорига мувофиқ кооператив (ширкат) фаолиятининг бошқа масалалари ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ҳар бир аъзоси, шу жумладан жамоа аъзоси ўзининг мулкий улуши миқдоридан қатъи назар овоз беришда битта овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар умумий мажлисда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий мажлис ҳар йили молия йили тугаганидан кейин ўтказилади. У қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг (раисининг) қарорига биноан ёки кооператив (ширкат) аъзолари камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аъзоларининг сони беш юз кишидан ортиқ бўлган йирик қишлоқ хўжалиги кооперативларида (ширкат хўжаликларида) умумий мажлис ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун, уставда назарда тутилган ҳолларда, вакиллар мажлиси чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқаруви ва раиси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(12-модданинг биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув аъзоларининг сони қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг аъзолари ўз таркибидан кооперативнинг (ширкатнинг) уставига мувофиқ кооператив (ширкат) раисининг ўринбосарини ва бошқарув котибини сайлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси бошқарувга раҳбарлик қилади. Кооператив (ширкат) раисини сайлаш ва чақириб олиш тартиби, шунингдек унинг ваколатлари кооператив (ширкат) уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Тафтиш комиссияси (тафтишчи)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссияси (тафтишчи) қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг), бошқарувнинг молиявий ҳамда хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий мажлисга ҳисобдордир. Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони кооперативнинг (ширкатнинг) уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий мажлис қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ва унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) ер участкалари бериш. Ердан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) белгиланган мақсадда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қўшимча равишда ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун ер участкалари олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан, шунингдек фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун бериб қўйилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) бериб қўйилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объектлари бўлиши мумкин эмас. Бу ер участкалари фермер ва деҳқон хўжаликлари юритиш учун белгиланган тартибда берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалик кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фойдаланилмаётган ерлари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга иккиламчи ижарага ёки вақтинча фойдаланишга уч йилгача бўлган муддатга ердан фойдаланишни янги муддатга узайтириш ҳуқуқи билан берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53, 55-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрда 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ходимларига деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаларини ажратиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўлчамлар ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ер участкасига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмалар таркибига кирганида ҳам сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) берилган ер участкаларини олиб қўйиш белгиланган кафолатларга риоя этилган ҳолда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлиснинг қарорига асосан ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга (жамоаларга) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида вақтинча фойдаланишга камида беш йил муддатга берилади. Ер участкасидан фойдаланиш муддати тугаганидан кейин оилалар (жамоалар) оила (жамоа) пудрати шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эгадир.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ерлар майдони ўлчамларининг камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари тарафларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат шартномаси шартлари асосида олинган ер участкасини ижарага ёки ёрдамчи пудратга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчидан оила (жамоа) пудрати шартлари асосида берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмайди.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда пудратчи зарар (шу жумладан бой берилган фойда) ва бошқа харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мустақил балансида акс эттириладиган асосий жамғармалар, айланма маблағлар ҳамда бошқа бойликлар шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мол-мулки асосий жамғармалар қиймати, етиштирган маҳсулоти, уни сотишдан тушган даромадлар (фойда), аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари, банк кредитлари, қимматли қоғозлар ҳисобидан ҳамда кооперативнинг (ширкатнинг) уставида назарда тутилган бошқа фаолият натижасида ва қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳосил бўлади. Кооператив (ширкат) мол-мулкини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида пул ва моддий бадаллар киритиш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки уларнинг улушли иштирокига мувофиқ шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибига қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), мулкчиликнинг турли шаклидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар кирган уюшмаларнинг мол-мулки уларнинг умумий (улушли) мулки ҳисобланади. Таркибига фақат кооперативлар (ширкатлар) кирган уюшмаларнинг мол-мулки, агар уюшмаларнинг таъсис ҳужжатларида ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шу кооперативларга (ширкатларга) умумий (улушли) мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) юридик ва жисмоний шахслардан мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай ва бўлинмас жамғармалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлис қарори билан қуйидагилардан таркиб топадиган устав жамғармаси (капитали) шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пай жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, ирригация иншоотларини сақлаш, янги ирригация-мелиорация тармоқларини лойиҳалаш ва қуриш, техника олиш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, бошқа умумий ижтимоий ва хўжалик вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган бўлинмас жамғарма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай жамғармаси унинг асосий жамғармалари қийматини ҳамда мажбуриятларидан ҳоли бошқа активлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакллантиришга йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пай ва бўлинмас жамғармаларнинг миқдорлари қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) уставида белгилаб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларига умумий улушли мулк асосида, бўлинмас жамғарма эса — умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари ўртасида мулкий пайларга тақсимланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий пай қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзосининг кооператив (ширкат) пай жамғармаси қийматидаги улушини белгилайди ва кооператив (ширкат) аъзосига кооперативнинг (ширкатнинг) якуний даромадидан (фойдасидан) дивидендлар тариқасида тегишли улушни олиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий пай миқдорини аниқлаш, пайлар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби, шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзоси мулкий пайининг аниқ миқдори кооперативнинг (ширкатнинг) аъзосига мол-мулкнинг муайян улушига ҳамда хўжалик оладиган умумий даромаднинг (фойданинг) тегишли қисмига бўлган унинг ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўювчи, номи ёзилган гувоҳнома берилган ҳолда кооперативнинг (ширкатнинг) юқори бошқарув органи қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) даромадининг (фойдасининг) пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун мўлжалланган қисми йил якунларига кўра тақсимланади ва мулкий пайнинг миқдорига мутаносиб равишда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолигидан чиқиш фермер хўжалиги ёки янги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда мулкий пайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзосининг мулкий пайини мерос қилиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат унинг қийматидаги ифодасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ишлаб чиқариш фаолияти
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқаришнинг тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзи етиштираётган маҳсулот сифатига оид амалдаги нормативлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) хўжалик фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси орқали мазкур кооператив (ширкат) ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) ўртасида тузилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила (жамоа) пудрати шартномаси бўйича оила (ходимлар гуруҳи) пудратчи сифатида муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни буюртмачига — қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) келишилган муддатларда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса, мазкур маҳсулотни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг ўлчами, жойлашган манзили ва ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасидан фойдаланиш шартлари, тарафларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ва ер сифатини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг миқдори ва турлари, унинг сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни реализация қилиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи, агар оила (жамоа) пудрати шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ишларни бажариш усулларини мустақил равишда белгилайди, уларни ўз кучи ва воситалари билан амалга оширади. Буюртмачи пудратчига оила (жамоа) пудрати шартномасида назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ишларни бажаришда кўмаклашиши шарт. Кўрсатилган ишларнинг бажарилишини моддий-техникавий таъминлаш, агар оила (жамоа) пудрати шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи томонидан амалга оширилади. Ишлар тугаганидан кейин пудратчи буюртмачи томонидан берилган моддий-техника ресурсларидан фойдаланилганлик тўғрисида буюртмачига ҳисобот тақдим этиши, шунингдек уларнинг қолдиғини буюртмачига қайтариши ёхуд пудратчидаги фойдаланилмай қолган моддий-техника ресурслари қийматини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланиши лозим бўлган ишлар қийматини буюртмачининг розилиги билан камайтириши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила (жамоа) пудратида меҳнатга ҳақ тўлаш якуний натижаларга кўра — етиштирилган маҳсулотнинг шартномада назарда тутилган миқдори, сифати ва баҳосига қараб амалга оширилади. Шу билан бирга оила аъзолари (пудратчилар) — пай эгалари хўжаликнинг йил давомидаги фаолияти якуний натижаларига кўра аниқланадиган дивидендлар оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат муносабатлари ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, кооперативнинг (ширкатнинг) устави ва ички иш тартиби билан тартибга солинади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун кооператив (ширкат) аъзоси бўлмаган шахсларни меҳнат шартномаси бўйича ишга жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзолари ва ёлланган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизими ва шартларини қонун ҳужжатларига ҳамда оила (жамоа) пудратига мувофиқ мустақил равишда белгилайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича белгиланган нормалар ва қоидаларга, ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларини ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларни ижтимоий таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган маҳсулотни реализация қилиш учун, шу жумладан давлат эҳтиёжларини кўзлаб реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-бобига («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»), Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг V-бўлимига («Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган маҳсулотни экспортга чиқариш, шунингдек чет эллик шериклар билан ҳисоб-китоб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) моддий-техникавий таъминлаш, унга агротехник ва бошқа хил хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) моддий-техникавий таъминлаш, унга агротехник ва бошқа хил хизмат кўрсатиш товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзига зарур бўлган мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан, аҳолидан олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) кредитлаш ва суғурталаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномалари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ташкил этилган пайтда унга қарзлар ва кредитлар беришда тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек кооперативларнинг (ширкатларнинг) ўзлари ўз мол-мулкини гаровга қўйиб кафил бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалик экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган ёки қайта ишланган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) уни иқтисодий ночорликка олиб борадиган даражада зарар кўрган ва тўловга қобилиятсиз бўлган ҳолларда қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) санация қилиш ўтказилиши ёки унинг банкротлиги тўғрисидаги масала қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) қишлоқ аҳоли пунктлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги фаолияти
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ аҳоли пунктлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, кооператив (ширкат) аъзолари ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг, шунингдек улар оилаларининг маданий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Бу мақсадларда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилма объектларини қуради ва жиҳозлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳудудидаги аҳоли пунктларини ободонлаштириш, электрлаштириш, газлаштириш ва ичимлик сув билан таъминлашни амалга оширади, кооператив (ширкат) аъзолари ва ходимларига хизмат кўрсатувчи кичик корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аъзоларининг деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга уларга уруғлик, кўчат, ёш қорамоллар ва паррандалар реализация қилиш, агротехника ва ветеринария хизмати кўрсатиш, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини реализация қилишда кўмаклашиш йўли билан ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улуш (пай) асосида маҳсулотни етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва уни сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, хизмат кўрсатишнинг техникавий, сув хўжалигига, ветеринария, агрокимё, маслаҳат беришга оид ва бошқа турлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашиш, уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида ва кооператив (ширкат) уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мажлис қарорига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) кредиторлар даъволари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қиймати унинг аъзолари ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.14.00 Ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мажбуриятлари бўйича, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) эса давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этилган ҳолларда, мазкур суммалар қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор ёки йўқлигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ тўланади.
(Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига мувофиқ 33-модда учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ва унинг аъзоларининг, шунингдек унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ердан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.