25.08.2016 йилдаги 280-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.09.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир кейинги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 6-уй манзилидаги бинонинг Спорт тиббиёти маркази эгаллаб турган қисмини ижара тўловининг нол ставкаси бўйича, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатлари қиймати эгаллаб турилган майдонга мутаносиб ва/ёки истеъмол қилинган хизматлар миқдорида Спорт тиббиёти маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига қопланган ҳолда 2016 йил 1 сентябрдан бошлаб Марказга ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт тиббиёти марказидан олинган қоплаш суммалари Миллий олимпия қўмитасининг даромади ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинонинг бир қисмини ижара тўловининг нол ставкаси бўйича Спорт тиббиёти марказига ижарага бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди ва тегишли равишда Қўмитада солиқ тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
280-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 августдаги 280-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбошидаги «биркитилган контингентдаги шахсларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи хатбошидаги «хизматлар» сўзи «тўлов асосида хизматлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 1 майдаги 109-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 34-модда) рус тилидаги матни 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «на платной основе» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 35-сон, 410-модда)