Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 9 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1694-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 29 майдаги 62-сон «Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1694, 2007 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 276-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзпахтасаноат» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 август,
58-сон
Келишилган:
«Ўзпахтасаноат» АЖ бош директори Я. ХИДИРОВ
2016 йил 2 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 393-модда)