30.07.2016 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.08.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг даволаш-диагностика корпусини қуриш ва жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, республика даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таянч-ҳаракатланиш тизими касалликларига чалинган болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «SYNECTA a.s.» (Словакия) компаниясининг «Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг даволаш-диагностика корпусини қуриш ва жиҳозлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар посёлкаси, Бобур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг 200 ўринли даволаш-диагностика корпусини ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, жиҳозлаш (кейинги ўринларда объект деб аталади) режалаштирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа 2017 йил 1 январгача бажарилади ва «SYNECTA a.s.» (Словакия) компанияси томонидан бериладиган беғараз ёрдам маблағлари ҳисобига амалга оширилади, келгусида объект Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ объектни қуриш қиймати 55,0 млрд сўмни, уни жиҳозлаш қиймати эса — 7 млн АҚШ долларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SYNECTA a.s.» (Словакия) компанияси номидан Ўзбекистон Республикасида норезидентнинг доимий муассасаси функцияси Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган «SYNECTA Central Asia» МЧЖга юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа буюртмачиси этиб «SYNECTA a.s.» (Словакия) компанияси белгиланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг бош пудратчиси этиб «SYNECTA Central Asia» МЧЖ белгиланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳачи ва лойиҳа бўйича муаллифлик назорати функциясини бажарувчи этиб «Golden Project» ХК белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар лойиҳани амалга ошириш доирасида 2017 йил 1 январгача бўлган муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича, шу жумладан «вақтинчалик олиб кириш» режимида олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи томонидан буюртмачига, субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари) томонидан бош пудратчига сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SYNECTA Central Asia» МЧЖ бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган, ҳам тўлов манбаидан, ҳам доимий муассаса орқали солиққа тортиладиган даромадлар бўйича «SYNECTA a.s.» (Словакия) компанияси, шунингдек субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) юридик шахсларнинг фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларни ваколатли давлат органларида сертификатлаштириш бўйича хизматлар тўловидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий транспорт ва экспедиторлик компаниялари автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши ва транзити учун йиғимлар тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида «SYNECTA a.s.» (Словакия) компаниясининг доимий муассасасига қуйидагилар юзасидан рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, бажариладиган ишлар, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари, кўрсатиладиган хизматлар учун «SYNECTA a.s.» (Словакия) компанияси, етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) фойдасига тўловни хорижий валютада амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари) томонидан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун тўловни, шу жумладан бош пудрат шартномаси бўйича тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи, субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари) томонидан асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳақини тўлаш мақсадида доимий муассаса ҳисоб рақамига «SYNECTA a.s.» (Словакия) компаниясидан фойдаланувчининг индивидуал тартиб рақамидан «Республика универсал агросаноат биржаси» АЖ ҳисоб-китоб-клиринг палатасига пул маблағларини ўтказиш йўли билан маблағларни миллий валютада жамлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга тегишли рухсатномаларнинг ўз вақтида, белгиланган тартибда берилишини, шунингдек олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар сертификатланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида бош лойиҳа ташкилоти томонидан берилган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича объект қурилиши учун металл прокати, цемент ва қурилиш ойнасининг тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти лойиҳани амалга ошириш доирасида келтириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни юклаш, тушириш ва тахлаш ишларини, кўрсатиб ўтилган юкларни республиканинг аэропортларида ва темир йўл станцияларида сақлашнинг бутун даври мобайнида юкларга ишлов бериш ва уларни сақлаш учун тўлов ундирмасдан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга ошириш даврида жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларининг консуллик ва бошқа тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳа амалга ошириладиган даврда жалб этиладиган хорижий мутахассисларга яшаш жойи бўйича кўп марталик визаларнинг берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик прописка қилинишини ва унинг муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга ошириш даврида жалб этиладиган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддати узайтирилишини), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар беришни (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
247-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 376-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон)