Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2658-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 28 январдаги 47-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2658-4, 03.02.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2015 йил 2 февралдаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 2658, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-бандидаги «15 июлда» деган сўзлар «10 июлда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Қ. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 июль,
670-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 382-модда)