Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2094-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 22 мартдаги 81-сон «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2094, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 118-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 июнь,
59-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 342-модда)