Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2659-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 01-02/13-27-сонли «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2659-3, 22.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 4 февралдаги 01-02/3-07-сон қарори (рўйхат рақами 2659, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 июль,
01-02/13-55-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 4 июлдаги 01-02/13-55-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 38-банддаги «июнь ойида» деган сўзлар «25 июнга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 48-банддаги «30 июнига қадар» деган сўзлар «25 июнига қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 53-банддаги «15 июлда» деган сўзлар «10 июлда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 332-модда)