22.02.2016 йилдаги 20-1507/11624-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 22.02.2016 йилдаги 20-1507/11624-сон
Кучга кириш санаси
22.02.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонун ҳужжатларида бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Buxoro Mashal Plyus» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Темир-бетон Бухороқурилиш» унитар корхонасидан (кейинги матнларда — жавобгар) 5 002 500 сўм зарар, 13 950 000 сўм пеня жами 18 952 500 сўм ундиришни, жавобгар зиммасига 114 дона 59 х 12 ўлчамдаги плита, 100 дона 47 х 12 ўлчамдаги плита, 50 дона ФС-4 блокларни тайёрлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 3 487 500 сўм пеня ундирилган ва жавобгар зиммасига 114 дона 59 х 12 ўлчамдаги плита, 100 дона 47 х 12 ўлчамдаги плита, 50 дона ФС-4 блокларни тайёрлаб бериш мажбурияти юклатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида тарафлар ўртасида битта шартнома тузилиб, унга кўра плита тайёрлаб берилганлиги, даъвогар талабига асос қилиб кўрсатган иккинчи шартнома ҳамда материалларни бериш ҳақидаги юк хатлари сохта эканлиги, ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилмаганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида темир-бетон плиталарини тайёрлаб бериш ҳақида 2012 йилда санасини аниқлаш мумкин бўлмаган икки пудрат шартномаси имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномалар шартларига мувофиқ жавобгар, даъвогарнинг маҳсулотни тайёрлаши учун арматура, цемент материаллари билан таъминлаши ва бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаши, даъвогар эса маҳсулотларни тайёрлаб бериши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг даъво важларига кўра, даъвогар томонидан шартномаларни бажариш учун жавобгарга 193 тонна цемент, 26 тонна арматура топширилган, бажарилган ишлар учун 32 200 000 сўм тўланган, жавобгар томонидан эса маҳсулотлар тўлиқ тайёрлаб берилмаган. Шу важлар асосида даъвогар жавобгардан, бажарилмаган деб ҳисоблаган 27 900 000 сўмлик ишларни бажариш кечиктирилганлиги учун 0,5 фоиздан 13 950 000 сўм пеня ундиришни ва бажарилмаган ишларни бажариш мажбуриятини юклашни ҳамда 5 002 500 сўм пеня тўлаганлигини кўрсатиб, уни кўрилган зарар сифатида ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг 5 002 500 сўм зарар ундириш талаби исботланмаслигини асос қилиб, зарар ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг пеня ундириш талабини пеня суммасини камайтириб ундириш орқали қаноатлантириш ва мажбурият юклаш ҳақидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда — ФК) 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 632-моддасига асосан пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 364-моддасига асосан агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонун ҳужжатларида бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида имзоланган шартнома шартларидан кўринишича, жавобгар томонидан бажарилган ишларни даъвогарга топширишнинг муддатини белгиловчи шарт мавжуд эмас. Бажарилган ишларни буюртмачига топшириш муддатини белгиловчи шарт эса, тарафлар ўртасида имзоланган пудрат шартномалари учун шартноманинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, бу ҳолатда пудрат шартномалари тузилмаган деб эътироф этилиши ва бундай шартномалар юзасидан мажбурият вужудга келмаслиги сабабли, даъвогарнинг шартномадан келиб чиққан мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш учун асос йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бу ҳолатларни аниқламаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони қаноатлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 22-бандига кўра ишни апелляция, кассация инстанциялари судларида ёки назорат тартибида кўришда суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳолда, хўжалик суди қарорда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан олдиндан тўланган давлат божи бўйича харажатларни ҳисобга олиб қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, судлов ҳайъати, давлат божи ставкаларига кўра даъво аризаси учун 686 763 (189 525 + 1 184 000 х 50%) сўм давлат божи тўланиши лозимлигини эътиборга олиб, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 686 763 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун 329 987 сўм тўланган давлат божини даъвогардан жавобгар фойдасига ундириб, даъвогардан бюджетга 13 395 (343 382 — 329 987) сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб эса, жавобгар томонидан кассация шикояти учун тўлаган 329 987 сўм давлат божини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни, даъвогардан 13 395 (343 382 — 329 987) сўм давлат божи ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-1507/11624-сон