04.01.2016 йилдаги 10-1510/18772-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 04.01.2016 йилдаги 10-1510/18772-сон
Кучга кириш санаси
04.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона омбори» режимида сақланаётган товарларни бошқа божхона режимига белгиланган божини тўлаган ҳолда ўтказилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1510/2994-сонли хўжалик иши бўйича 2015 йил 9 мартда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан «Grand point invest» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Қарздор деб юритилади) банкрот деб топилган ва тугатишга оид иш юритиш очилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёнида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида (бундан буён матнда Божхона деб юритилади) Қарздорга тегишли 3.836,00 АҚШ доллари қийматида бўлган товарлар мавжуд бўлиб, улар «Арк блок» ҳамда «Чуқурсой» божхона омборхоналарида сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси божхона омборларида сақланаётган товарларни тугатиш массасига қўшиш мақсадида божхонага ёзган мурожаати бўйича «Божхона омбори» режимида сақланаётган товарларни бошқа божхона режимига белгиланган божини тўлаган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, Қарздор хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, омборларида сақланаётган Қарздор номига келган тегишли товарларни «Божхона омбори» режимидан «Эркин омбор» режимига расмийлаштириш ва расмийлаштириш билан боғлиқ божхона тўловларини кредиторлар реестрига киритиш мажбуриятини божхонага юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан Қарздорнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Божхона бошқармаси омборларида сақланаётган товарларни бир режимидан бошқасига расмийлаштириш билан боғлиқ божхона тўловларини кредиторлар реестрига киритиш талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳал қилув қарори устидан Қарздор томонидан берилган кассация шикоятида, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида Қарздор тугатиш бошқарувчиси кассация шикоятида келтирилган важларини қувватлади, судлов ҳайъатидан божхона омборларида сақланаётган товарларни бож тўловини Қарздорнинг кредиторлар реестрига киритган ҳолда олиб чиқиб, сотишга ёрдам беришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона вакиллари низоли товарлар фақатгина белгиланган божхона бож тўловлари тўланган тақдирдагина эркин савдо учун чиқарилиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини кассация шикоятида келтирилган важлар билан биргаликда муҳокама қилиб, судлов ҳайъати қуйидаги асосларга ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)нинг 135-моддасига биноан, хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарздорга нисбатан очилган тугатиш жараёнида қиймати 3.836,0 АҚШ долларига тенг бўлган Қарздорнинг номига расмийлаштирилган товарлар «Арк блок» ва «Чуқурсой» божхона постлари омборхоналарида сақланаётганлиги ҳолати аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (бундан буён матнда БК деб юритилади) 7-моддаси мувофиқ, Ўзбекистон товарлари — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган товарлар деб кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда, 26003/16.03.2013/0006431, 26003/24.01.2013/0001878, 26004/28.05.2013/0010325, 26004/24.06.2013/0012616-рақамли божхона юк декларациялари асосида Қарздор номига импорт қилинган товарлар «Божхона омбори» божхона режимига расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, товарлар «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг товарлари ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКнинг 25-моддасида, божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланиши, товарлар божхона омбори режимида уч йил мобайнида туриши мумкинлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига тегишли расмийлаштирувдан ўтказилмаган товарлар муомалада бўлиши чекланган товарлар бўлиб ҳисобланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2004 йил 27 февралда 1318-рақам билан рўйхатга олинган Низомнинг 18-бандида, божхона омбори режимига жойлаштирилган товарлар тегишли божхона режимига расмийлаштирилмасдан бошқа шахсга бериб юборилган ёки йўқотилган холларда ҳамда агарда товарлар фақат ҳалокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган, қайтариб бўлмайдиган ҳолда қўлдан кетган ёхуд камомад, табиий эскириш ёки нормал сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган бўлмаса, омбор эгаси товарлар эркин муомалага чиқарилган ҳолда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай товарларга нисбатан божхона омбори режимига кўра, божхона декларацияси қабул қилинган куни амалда бўлган божлар, солиқлар ставкалари қўлланилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда, Қарздор томонидан товарларни эркин муомалага чиқариш учун белгиланган бож тўланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, биринчи инстанция суди Қарздорнинг божхона омборларида сақланаётган товарларни олдиндан бож ҳамда бошқа божхона тўловларини тўламаган ҳолда «Божхона омбори» режимидан «Эркин омбор» режимига расмийлаштириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабини рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, божхонада сақланаётган Қарздорга тегишли товарларни бир режимдан бошқа режимга расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган божхона тўловларини Қарздорнинг кредиторлари реестрига киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаб бўйича ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда иш юритишни тугатиш тўғрисида суд асосли хулоса қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, шунингдек иш ҳужжатлари ҳамда суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 188-моддасининг биринчи қисмида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг иш учун аҳамиятли ҳолатларга тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қарор қабул қилганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатларини ХПКнинг 95-моддасига кўра, қарздор зиммасига юклашни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1510/18772-сон