27.01.2016 йилдаги 19-1407/24799-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 27.01.2016 йилдаги 19-1407/24799-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — Палата) МЧЖ шаклидаги «Surhonteks» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда — Қўшма корхона) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Oʼzagrosugʼurta» ДАСКнинг Термиз шаҳар бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) ҳамда «Oʼzagrosugʼurta» ДАСКдан (кейинги ўринларда — Жамият) 780 855 896 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, Палата судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат этиб, Бўлим ҳамда Жамиятдан 735 080 310 сўм суғурта пули ва 81 318 031 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2014 йил 25 декабрдаги ажрими билан ишга «Oʼzagrosugʼurta» ДАСК жавобгар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 25 майдаги ажрими билан эса ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ДАТ «Асакабанк» жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 28 майдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қисман қаноатлантирилган. Жамиятдан Қўшма корхона фойдасига 703 080 310 сўм суғурта пули ва 50 000 000 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қўшма корхона, Бўлим ва ДАТ «Асакабанк» Термиз шаҳар филиали ўртасида 2013 йил 27 мартда 201875-сонли гаровга қўйилган мулкни суғурта қилиш шартномаси тузилган. Шартнома бўйича суғурта пули 27 163 499 207 сўм, кўрсатилган мулкнинг ҳақиқий қийматидан 54,73 фоиз ҳисобида, жавобгарлик даражаси мазкур шартнома бўйича зарарни қоплаш мажбуриятини юқори даражаси 14 868 521 604 сўм этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхона ҳудудида 2013 йил 31 декабрь куни ёнғин содир бўлиши натижасида йигирув ишлаб чиқариш цехидаги АВТОКОНЕР 338 РМ русумли 2 дона йигирув ускунаси ва ЕКОМАКЕКО 75 русумли бир дона компрессор ёниб, яроқсиз ҳолатга келган. Мазкур ҳолат юзасидан яъни, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида Қўшма корхона, Бўлим ва Банк ўртасида 2014 йил 3 январда маълумотнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, Бўлим томонидан 2014 йил 27 февралда содир бўлган ёнғин натижасида қўшма корхона мулкларига етказилган ҳақиқий зарарни аниқлаш учун эксперт хулосасини тақдим этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга асосан Қўшма корхона томонидан Бўлимга «ART ECTEMATE» МЧЖ баҳоловчи ташкилотининг хулосаси тақдим этилган. Ушбу хулосага кўра АВТОКОНЕР 338 РМ русумли 2 дона йигирув ускунасига етказилган ҳақиқий зарар 759 703 140 сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʼzagrosugʼurta» ДАСК Сурхондарё вилоят дирекцияси суғурта тўловлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 сентябрдаги 91-сонли баённомасига асосан Бўлим томонидан суғурта ҳодисаси юзасидан 2014 йил 23 октябрда далолатнома тузилиб, унда суғурта пули 300 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган ва ушбу далолатнома имзолаш учун Қўшма корхонага юборилган. Далолатномада кўрсатилган суғурта пули асослантирилмаганлиги асос қилиниб, Қўшма корхона томонидан далолатнома имзоланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгра «Oʼzagrosugʼurta» ДАСК Сурхондарё вилоят дирекциясининг 2014 йил 18 ноябрдаги 109-сонли баённомасига асосан суғурта товони 415 788 528 сўм этиб белгиланган ва 2014 йил 29 сентябрдаги 91-сонли баённома бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхона Бўлим томонидан таклиф этилаётган суғурта суммаларига эътироз билдириб, хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этган ва Бўлимдан 735 080 310 сўм суғурта пули ва 81 318 031 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 915-моддасининг биринчи қисмига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Жамиятдан Қўшма корхона фойдасига 703 080 310 сўм суғурта пули ва 50 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида қонуний хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида ёнғин суғурта ҳодисаси сифатида қайд этилган. Шартноманинг 4.1-бандида суғурта мукофоти бир йилга суғурта пулидан 0,1 фоиз яъни, 11 898 818 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра мазкур шартнома бўйича суғурта пули 27 163 499 207 сўм, 1-иловада кўрсатилган мулкнинг ҳақиқий қийматидан 54,73 фоиз этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ҳодисаси оқибатида яроқсиз бўлган мол-мулкларнинг, яъни АВТОКОНЕР 338 РМ русумли 2 дона йигирув ускунасининг ҳақиқий қиймати 1 426 742 000 сўмни, ЕКОМАКЕКО 75 русумли бир дона компрессорнинг қиймати эса 59 061 600 сўмни жами 1 485 803 600 сўмни, ушбу сумманинг 54,73 фоизи 813 180 310 сўмни ташкил этган. Бўлим томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар ихтиёрий равишда Қўшма корхонага 110 100 000 сўм тўлаб берилган. Тўланмай қолган қарздорлик 703 080 310 сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Қўшма корхона шартноманинг 10.1-бандига асосан 81 318 031 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган пеняни 50 000 000 сўмгача камайтириб, асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, «Oʼzagrosugʼurta» ДАСКдан Қўшма корхона фойдасига 703 080 310 сўм суғурта пули, 50 000 000 сўм пеня ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ва Бўлимга нисбатан иш юритишни тугатиш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 000 сўм почта харажати ҳамда 4 081 991,50 сўм давлат божи олдиндан тўланганлигини инобатга олишни ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини «Oʼzagrosugʼurta» ДАСКдан ундиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-1407/24799-сон