23.12.2015 йилдаги 15-1506/9299-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 23.12.2015 йилдаги 15-1506/9299-сон
Кучга кириш санаси
23.12.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наманган йўловчи ташиш» давлат унитар корхонаси тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда — унитар корхона) «Fergana Sam Avto Tex Servis» масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда — МЧЖ) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖнинг ҳисоб рақами ва мол-мулки ҳисобидан 4 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида судлар томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд далилларга эътибор берилмаганлиги, унитар корхона банкрот деб топилишига қарамасдан, тўлов топшириқномаларига асосан унитар корхонада пул маблағлари чиқиб кетганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, адолатли қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, унитар корхона Наманган вилоят хўжалик судининг 16-1407/3371-сонли иши бўйича қабул қилинган 2014 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унитар корхона тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида унитар корхона МЧЖнинг ҳисоб-рақамига 2014 йил 4 июндаги 517-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм, 2014 йил 9 июндаги 531-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм, 2014 йил 10 июндаги 529-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм, 2014 йил 19 июндаги 580-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм, жами 4 000 000 сўм пул маблағлари эҳтиёт қисмлар учун ўтказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унитар корхона тугатиш бошқарувчиси ушбу пул маблағлари унитар корхона раҳбари томонидан асоссиз равишда МЧЖга ўтказиб берилганлиги сабабли, уни ихтиёрий қайтариш тўғрисида МЧЖга талабнома юборган. Аммо, талабнома МЧЖ томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, унитар корхона хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖнинг ҳисоб рақами ва мол-мулки ҳисобидан 4 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди унитар корхона томонидан даъво талаблари исботлаб берилмаган деган асос билан даъвони қаноатлантиришни рад қилиб нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича унитар корхона ва МЧЖ ўртасида 2014 йил 19 февралда автомобиль эҳтиёт қисмларини олди-сотдиси ҳақида F-001 шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларида МЧЖ унитар корхонага ISUZU маркали автомашинанинг эҳтиёт қисмлари етказиб бериш, унитар корхона эса уни қабул қилиб, тегишли пул маблағларини тўлаб бериши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилоят хўжалик судининг 16-1407/3371-сонли иши бўйича қабул қилинган 2014 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан унитар корхона банкрот деб топилган ва тугатишга доир ишлар бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, унитар корхона банкрот деб топилиши ва уни тугатишга доир ишлар бошланганлигига қарамасдан, юқорида қайд этилган тўлов топшириқномалари билан МЧЖнинг ҳисоб рақамига унитар корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан жами 4 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 124-моддасига кўра, хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан пул мажбуриятлари, мажбурий тўловлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин. Қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишига фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларида юқорида қайд этилган тўлов топшириқномалари ва унитар корхона ва МЧЖ ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган қонун нормаларига кўра, қарздор раҳбарининг корхона банкрот деб топилганидан сўнг пул маблағларини ўтказиш ваколати бўлмаган ва у ўз ваколатидан четга чиқиб, 4 000 000 сўм пул маблағини МЧЖга ўтказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, судлов ҳайъати мазкур ҳолатда унитар корхона банкрот деб топилгандан кейин тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилган банк операциялари ноқонуний деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати унитар корхонасининг даъвосидаги 4 000 000 сўмни МЧЖнинг мол-мулкидан ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, амалдаги қонунчиликда бундай даъволар бўйича қарздорликни суд қарори асосида мол-мулкидан ундириш назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарори 15-банднинг учинчи хатбошисида, агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилади ва янги қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 236 800 сўм давлат божи ва 13 000 сўм почта харажатларини МЧЖдан ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-1506/9299-сон