21.12.2015 йилдаги 10-1209/7831-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 21.12.2015 йилдаги 10-1209/7831-сон
Кучга кириш санаси
21.12.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси (бундан буён матнда — Адлия бошқармаси) даъвогар «Fazliddin ota» хусусий корхонаси (бундан буён матнда — хусусий корхона) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (бундан буён матнда – Кадастр бошқармаси), Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармасидан (бундан буён матнда — Архитектура бошқармаси) 70 228 190 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2012 йил 15 майдаги ажрими билан ишга Тошкент шаҳар Ҳокимлиги қўшимча даъвогар сифатида, 2012 йил 12 июндаги ажрими билан Тошкент шаҳар Ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш Департаменти (бундан буён матнда — Департамент) ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2012 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар Ҳокимлигидан хусусий корхона фойдасига 70 228 190 сўм етказилган зарар ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 7 майдаги ажрими билан Адлия бошқармасининг хусусий корхона манфаатида Тошкент шаҳар Ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш Департаменти, Тошкент шаҳар Ҳокимлигига нисбатан 2012 йил 22 июндаги ҳал қилув қарорини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суднинг ажримида ариза нима сабабдан қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги асослаб берилмаганлиги, бугунги кунда хусусий корхона тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун бузилган бино ўрнига унга тенг бўлган бино ололмасдан келаётганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ажримни бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2012 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан Адлия бошқармасининг хусусий корхона манфаатида киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар Ҳокимлигидан хусусий корхонаси фойдасига 70 228 190 сўм етказилган зарар ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, Адлия бошқармаси хусусий корхонаси манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2012 йил 22 июндаги ҳал қилув қарорининг ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришни, Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ҳисобидан хусусий корхона фойдасига 70 228 190 сўм ундириш ўрнига, 6 йиллик инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, Департаментга хусусий корхонага тегишли бўлган бузилган бино ўрнига-ўрин, бузилган дўконнинг умумий ер майдони ва ҳолатини ҳисобга олган ҳолда бошқа бино бериш вазифасини юклатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд 2015 йил 7 майдаги ажрим билан мазкур аризани қаноатлантиришни рад этиб тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 217-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия бошқармаси томонидан ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришни сўралган ҳал қилув қарорида Тошкент шаҳар Ҳокимлигидан хусусий корхонаси фойдасига 70 228 190 сўм етказилган зарар ундириш белгиланган бўлиб, унда хусусий корхонага ер майдони ва бино бериш вазифасини Тошкент шаҳар Ҳокимлигига ва Департаметга юклаш масаласи қўйилмаган ва кўрилмаган. Яъни, аризада билдирилган талаб мазкур низо предмети бўлмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, Адлия бошқармаси ҳал қилув қарорининг ижроси ва усулини ўзгартириш учун асос бўлувчи ҳолатларни исботлаб бермаган. Ваҳоланки, ХПКнинг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларини исботлаб бериши керак. Суд ҳужжатини ижро этиш учун шаҳар ҳокимлигининг ҳисоб рақамида пул маблағи мавжуд бўлмаганлиги аризани қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, қонун ҳужжатларида суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш жараёнида қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаган тақдирда, ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш ёки бошқача тарзда ижро этиш тартиблари ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, судлов ҳайъати Адлия бошқармасининг кассация шикоятида келтирилган важлари билан келиша олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, суд моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида қонуний тўхтамга келганлиги сабабли, кассация шикоятида келтирилган важлар асосида суд ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 7 200 сўм почта харажатларини Адлия бошқармасининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1209/7831-сон