19.01.2016 йилдаги 20-1504/12402-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.01.2016 йилдаги 20-1504/12402-сон
Кучга кириш санаси
19.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда — ДСИ) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ипак йўлидаги карвонсаройлар» Ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали (бундан буён матнда — Ассоциация)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда — Солиқ кодекси)нинг 119-моддаси 1-қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд томонидан асоссиз равишда ариза талабларини қаноатлантириш рад этилганлиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги ва аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ДСИнинг 2015 йил 25 майдаги 370-ХС-сонли буйруғига асосан Ассоциациянинг Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги, ҳукумат қарорлари ва фармонларининг ижроси юзасидан солиқ текширувчи ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш юзасидан 2015 йил 15 июнда тузилган далолатномада Ассоциациянинг 2010 — 2014 йиллар ҳамда 2015 йилнинг ўтган даврида 11.023.000 сўмлик хизмат кўрсатишдан келиб тушган тушумни НКМга кирим қилмасдан банк муассасасига топширганлиги аниқланганлиги қайд этилган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги «Фискал хотирага эга бўлган Назорат касса машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 280-сонли Қарорининг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув ҳужжатлари ДСИ бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши натижасида 2015 йил 7 июлдаги қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда молиявий жарима суммаси кўрсатилиб, Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 3.552.000 сўмдан 5.920.000 сўмгача бўлган молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаш Ассоциациядан сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассоциация эса 2015 йил 27 августдаги 27-сонли тўлов топшириқномаси билан 3.552.000 сўм молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида, текширишларни ўтказиш учун асос кўрсатилган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисми биринчи сўз бошига кўра, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма, иккинчи сўз бошига кўра, назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи — Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан, молия-хўжалик фаолиятини текширишлар учун, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган (қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлганда) ҳолларни истисно этганда, асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли худудий бўлинмаси»нинг Ассоциация фаолиятини текшириш учун мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассоциация фаолиятини текшириш учун ДСИнинг 2015 йил 25 майдаги 370-ХС-сонли буйруғини қабул қилинишига Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 22 майдаги 20-9/387-сонли хати асос бўлиб хизмат қилган. Ваҳоланки, Бухоро вилоят адлия бошқармаси «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли худудий бўлинмаси» ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 15 майдаги 58-с-сонли буйруғида текширувга икки нафар ходими хизмат сафарига юборилиб, уларга Ассоциация фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва уставда белгиланган мақсадларга мувофиқлигини ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш белгиланган. Текширишда иштирок этиш учун давлат солиқ хизмати органидан ходимлар жалб этиш чораларини кўриш вазифаси белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 15 майдаги 58-с-сонли буйруғи ДСИнинг 2015 йил 25 майдаги 370-ХС-сонли буйруғини қабул қилинишига асос сифатида бевосита буйруқда кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДСИ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 15 майдаги 58-с-сонли буйруғини нотўғри талқин қилган. Буйруқ вазирликнинг икки нафар ходимлари учун бўлиб, унда солиқ ҳисобини юритиш, тўлаш каби масалалар юзасидан мутахассис сифатида солиқ органини жалб этиш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши»нинг 3-сонли мажлис баёнининг 11-бандида Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2014 йил 23 июндаги 06-2382-сонли мурожаати бўйича назорат қилувчи органлар, шу жумладан давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирмайдиган субъектлар, хусусан бюджет ва жамоат ташкилотларида ўтказиладиган назорат тадбирлари Кенгаш томонидан мувофиқлаштирилмаслиги маълум қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мажлис баёнида эса солиқ органининг ваколат доирасига кирувчи назорат тадбирларини ўтказиш Кенгаш томонидан мувофиқлаштирилмаслиги қайд қилинган бўлиб, унда солиқ текширувларини ўтказиш назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, солиқ органи ушбу ҳолатда адлия вазирлиги ходимлари учун белгилаб берилган текширишни ҳамкорликда эмас, балки улардан мустақил равишда солиқ органи текширувини амалга ошириб бу ҳақда алоҳида далолатнома тузишган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодексининг 88-моддаси иккинчи қисмига кўра, учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, режадан ташқари солиқ текширувини ўтказиш учун назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текшириладиган давр (тафтиш учун), текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори, давлат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори асосида чиқарган текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр кўрсатилган ҳолдаги буйруғи асос бўлиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган прокурорнинг «Ипак йўлидаги карвонсаройлар» Ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали бўлганлиги сабаби даъво ариза бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги фикри асоссиздир. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасини тўртинчи қисмига асосан хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхонаси ва филиаллари юридик шахс ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандига кўра қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг молиявий жаримани Ассоциация томонидан ихтиёрий равишда тўлаганлиги учун арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этганлиги сабабли эмас, балки текшириш асослари нотўғри ўтказилганлиги туфайли арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ДСИдан Олий хўжалик судига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-1504/12402-сон