01.02.2016 йилдаги 15-1507/22519-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 01.02.2016 йилдаги 15-1507/22519-сон
Кучга кириш санаси
01.02.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи ҳизмати инженеринг компаниясидан» (бундан буён матнда — жавобгар) 6 409 380 сўм асосий қарз, 961 407 сўм жарима, 384 563 сўм етказилган зарар жами 7 755 350 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 9 октябрдаги ажрими билан Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 6 409 380 сўм асосий қарз ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъвогар билан шартнома тузилмаганлиги, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтказилиши ва шундан сўнггина молия бошқармаси томонидан маблағ ажратилиши белгиланганидан келиб чиқиб, ушбу даъвода кўрсатилган ишлар учун пул маблағи ажратилмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1641-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил Фарғона шаҳрида қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши режалаштирилаётган объектлар учун Архитектура-режалаштириш топшириқномалари ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам беришни сўраб даъвогарга хат орқали мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар жавобгар вакилига тилхат орқали топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда 11 та, 2014 йилда 5 та ва 2015 йилда 5 та жами 20 та объектларга тайёрланган Архитектура-режалаштириш топшириқномалари ҳужжатлари тайёрлаш хизматлари учун жавобгар томонидан даъвогарга ҳақ тўланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг берган талабномалари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги учун, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарз, жарима, зарар ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан даромадлар ва харажатлар сметаларида назарда тутилган ажратилган маблағлар доирасида ҳисобга олиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида иш юритувчи юридик шахс ҳисобланиб, низо келиб чиққан ишларни бажариш бўйича бюджетдан маблағ билан таъминланиши лозим бўлган. Лекин, юқорида кўрсатиб ўтилган 20 та ташкилотда реконструкция ва қурилиш ишларини олиб бориш Давлат дастурига киритилмаганлиги ва молия органларидан маблағлар ажратилмаганлиги боис, тўловлар амалга оширилмаган. Бундан ташқари ушбу 20 та Архитектура-режалаштириш топшириқномалари ҳужжатлари тайёрлаш хизматлари кўрсатиш юзасидан даъвогар ва жавобгар ўртасида шартномалар тузилмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи қисмига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан даъвогарга ишларни бажариб бериши юзасидан хат билан мурожаат этилган ва даъвогар томонидан бажарилган ишлар жавобгар вакилига тилхат орқали топширилган бўлсада, бироқ, тарафлар ўртасида ёзма шаклдаги шартнома тузилмаганлиги ва унинг Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлигини ва қарздорлик юзага келмаганлигини билдиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 203-сонли қарорининг 8-бандида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилиши, нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида ёзма шаклдаги шартнома тузилганлиги ва лозим даражада рўйхатдан ўтказилганлиги ҳолатлари исботлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда судлов ҳайъати даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун жавобгардан 6 409 380 сўмни қарз сифатида ундиришни талаб этиши асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъво аризада 961 407 сўм жарима, 384 563 сўм етказилган зарар ундириш ҳам сўралган. Бироқ, 6 409 380 сўм асосий қарзни ундириш талаби рад этилганлиги ҳамда 961 407 сўм жарима, 384 563 сўм зарар ундириш талаблари асослантириб берилмаганлиги боис, даъвонинг ушбу талабларини ҳам рад этиш лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиши, олдиндан тўланган 130 240 сўм давлат божи ва 3000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгарга 65 120 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатини, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди фойдасига ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-1507/22519-сон