19.01.2016 йилдаги 10-1510/19432-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.01.2016 йилдаги 10-1510/19432-сон
Кучга кириш санаси
19.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ARXITEKTURA — DIZAYN PROEKT» ШК (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Tashgiprogor»акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда — жавобгар) 112 380 000 сўм асосий қарз, 56 190 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 714 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган, ҳал қилув қарорининг «33 714 000 сўм пеня ундириш» қисми «16 857 000 сўм пеня ундириш» қисмига ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд қарорлари ноқонунийлиги, хўжалик иши бир томонлама қўриб чиқилганлиги, бажарилган ишларни қабул қилиш — топшириш далолатномалари расмийлаштирилиши билан даъвогарга тўловлар амалга оширилганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2013 йил 27 ноябрь куни даъвогар ва жавобгар ўртасида № 16/11-2013-сонли шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар «Минор» маҳалласида мачит қурилиши» объекти лойиҳасининг архитектура ва технологик қисмини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 2.3-бандида лойиҳа ишлари учун тўловни олдиндан шартнома умумий баҳосининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши, қолган 85 % тўловни бажарилган ишларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси асосида амалга оширилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномага келишмовчиликлар баённомаси расмийлаштирилиб, унда тарафлар шартноманинг 4.1-бандини қуйидаги таҳрирда «бажарилган лойиҳа ишлари учун олдиндан тўлов ва тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса «буюртмачи» «лойиҳа ташкилотига» ҳар бир кун учун тўлаб берилмаган сумманинг 0,5 % миқдорида, бироқ тўлаб берилмаган сумманинг 50 % дан ошмаган ҳолда пеня тўлаши» ҳамда шартноманинг 5.1-бандини қуйидаги таҳрирда «асосий шартнома бўйича маблағ (пул) келиб тушган санадан 5 кун ичида аванс ва кейинги тўловни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши» баён қилиниши тўғрисида келишишган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан 370 000 000 сўмлик лойиҳа ишлари бажарилган, бироқ даъвогар томонидан ушбу бажарилган ишлар учун жавобгарга 257 620 000 сўм тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 112 380 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, судга даъво ариза киритилгандан сўнг, жавобгар даъвогарга 2014 йил 26 сентябрда 84 566 784, 61 сўм, 2014 йил 27 сентябрда 1 551 882 сўм, 2014 йил 30 сентябрда 26 261 333,39 сўм жами 112 380 000 сўм қарзни тўлаб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар даъвогарга 112 380 000 сўм қарзни ўз вақтида тўлаб бериши лозим бўлсада, лекин шартнома шартларида назарда тутилган муддатларда тўлаб бермаган, даъвогар томонидан судга даъво билан мурожаат қилингандан кейин, 112 380 000 сўм қарзни даъвогарга тўлаб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда, биринчи инстанция суди даъвонинг 112 380 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли равишда қарз суммаси тўлаб берилганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар даъвосида жавобгардан шартноманинг 4.1-бандига асосланиб, 56 190 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 4.1-бандида бажарилган лойиҳа ишлари учун олдиндан тўлов ва тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса «буюртмачи» «лойиҳа ташкилотига» ҳар бир кун учун тўлаб берилмаган сумманинг 0,5 % миқдорида, бироқ тўлаб берилмаган сумманинг 50 % дан ошмаган ҳолда пеня тўланиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сон Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пленум қарорида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, апелляция инстанция суди асосли равишда ундирилиши сўралган 56 190 000 сўм пеня миқдорини 16 857 000 сўм миқдорига қадар камайтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди, чунки даъвогар жавобгарга 112 380 000 сўмлик ишларни қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида бир неча марта мурожаат қилган, бироқ жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришни пайсалга солган, бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 112 380 000 сўм қарзни тўлаб бериш кечиктирилганлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 26 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судида ишни кўриш билан боғлиқ тўлаб берилган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1510/19432-сон