Ҳужжат кучини йўқотган 08.10.2013 15.12.2000 йилдаги 173-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.10.2013
Ҳужжат 27.12.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар томонидан аҳоли пунктларини, бинолар ва иншоотларни режалаш ва қуриш бош режаларининг, лойиҳаларининг бузилиши, давлат стандартлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, техник шартларига, қурилиш ва бинокорлик материаллари саноати соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига бинолар, иморатлар, иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ёки конструкция айрим элементларининг чидамлилиги, мустаҳкамлиги, пухталиги, ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларининг чидамлилик параметрлари пасайиши ва йўқотилишига сабаб бўлган тарзда риоя этилмаслиги, шунингдек объектларни қуриш ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган тартибини бузадиган хатти-ҳаракат қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқарувчи, қурилишда буюртмачи ҳисобланувчи ёки бир йўла буюртмачи ва пудратчи вазифаларини бажарувчи юридик шахсларга қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий тартибда жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг жавобгарликка тортилиши уни ўзи йўл қўйган қоидабузарликларни бартараф этиш ва зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан, шунингдек айбдор мансабдор шахсларни интизомий, маъмурий, фуқаровий-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарликка тортишдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Режалаш ва қуришнинг бош режаларини, лойиҳаларини бузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларини режалаш ва қуришнинг бош режаларини, лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлашган даҳаларни қайта қуриш режаларини, турар жой даҳалари, кичик даҳалар ва шаҳарларнинг саноат зоналари, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг меъморчилик ечимларини бузиш —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини бузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш чоғида қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини бузиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар бу ҳол бинолар, иморатлар, иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ёки конструкция айрим элементларининг чидамлилик ёки мустаҳкамлик параметрлари йўқотилишига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар бу ҳол бинолар, иморатлар, иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ёки конструкция айрим элементларининг чидамлилик ёки мустаҳкамлик параметрлари пасайишига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар бу ҳол бинолар, иморатлар, иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ёки конструкция айрим элементларининг пухталиги пасайишига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда давлат стандартлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, техник шартларининг талабларини бузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда давлат стандартлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, техник шартларининг талабларини бузиш —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Объектларни қуриш ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган тартибини бузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ва давлат идорадан ташқари экспертизасининг ижобий хулосасисиз, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органлари рўйхатидан ўтказмасдан ва уларнинг рухсатномасисиз қуриш —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам иш ҳақининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, лекин сертификатланмаган материаллар, буюмлар ва конструкцияларни қўллаш —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузиш —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи мансабдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва жарима солиш ҳуқуқига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсдан жарима ундириш учун ушбу Қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарори асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс жаримани жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай тўлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс ўзига нисбатан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда, бу қарор устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиши мумкин. Бунда жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиши шикоятни кўриб чиқиш муддатига тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда давлат архитектура-қурилиш назорати органлари мансабдор шахсларининг юридик шахслар зарар кўришига сабаб бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан юридик шахслар судга белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 21-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2005 й., 49-50-сон, 366-модда; 2006 й., 41-сон, 405-модда)