Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
Дарё транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2468-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 октябрдаги 27-сонли ««Дарё транспортида юк ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек, унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2468-2, 10.11.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-400-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3(I)-сон, 31-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2013 йил 26 апрелдаги 76-сонли буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2468, 2013 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 320-модда) Дарё транспортида юк ташиш қоидаларининг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Божхона назоратидан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 июнь,
44-сон
Келишилган:
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2016 йил 10 июнь
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2016 йил 10 июнь
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2016 йил 10 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 314-модда)