Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2011 йил 15 июнь куни Остона шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 июнь,
ПҚ-2550-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 304-модда)