Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини аниқ мулкдорларга сотишни жадаллаштириш, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 1-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
2. Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвесторларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича ҳудудий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган ҳар бир корхона ва объект бўйича улар танлов савдоларига қўйилгунга қадар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналар ва объектлар бўйича аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда уларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва эгаллаб турган ер майдонлари таркибини ўзгартиришнинг мақбул режасини ишлаб чиқсинлар;
зарурат бўлганда ушбу режаларда катта ишлаб чиқариш майдонларига ва ёрдамчи майдонларга, бир нечта бино ва иншоотларда жойлашган, шунингдек катта майдондаги ер участкаларига эга бўлган йирик корхоналар ва объектларни сотиладиган бир нечта мулкий комплекс ва ер участкаларига олдиндан бўлишни назарда тутсинлар;
корхоналар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришнинг тендер шартларини келишиш учун Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясига юборсинлар.
3. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг, паст ликвидли объектлар ва давлат активларининг инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул берилиши, шунингдек инвесторлар томонидан зиммасига олинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар;
паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвесторларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича ҳудудий комиссиялар ҳамда Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан тендер савдолари ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадио компанияси паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини паст ликвидли активлар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига ватанимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг боришини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришнинг аниқ натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича тизимли ишларни ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 5 май,
209-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотиш тартибида:
6.4-банддаги иккинчи гап чиқариб ташлансин;
10.2-банддаги «5 банк куни» сўзлари «30 банк куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибининг 17-бандидаги «5 банк куни» сўзлари «30 банк куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
51-банднинг биринчи хатбошидаги «усулини қўлланишда» сўзларидан олдин «харажат» сўзи қўшилсин;
53-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг банклараро валюта бозорида белгиланадиган биржадан ташқари валюта бозори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«54. Баҳолашнинг икки ва ундан ортиқ усули қўлланилган тақдирда Комиссия Давлат мулки қўмитасига мол-мулк қийматини баҳолаш бўйича барча олинган натижаларни тақдим этади, улар асосида Давлат мулки қўмитаси (республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бошқаруви органлари тизимига кирадиган корхоналар бўйича) ёки унинг ҳудудий органи (бошқа корхоналар бўйича) буйруғига биноан корхонанинг қиймати, устав фонди миқдори белгиланади. Корхона қиймати, устав фондининг белгиланадиган миқдори ушбу Низомнинг 51—53-бандларида назарда тутилган тартибда аниқланган баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:
4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«хорижий инвесторларга эркин муомаладаги валютага сотилиши керак бўлган давлат мулки (корхона, объект, хўжалик жамиятлари акциялари ва улушлари пакети) савдога қўйилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида биржа савдоларида сотилмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишган ҳолда ушбу мулкни миллий валютага сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):
4-банддаги ва 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш бўйича махсус Комиссия» сўзлари «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги, 16-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 18-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия» сўзлари «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 27 июлдаги 325-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 67-модда):
а) 4-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 5-илова 8-бандининг ўн иккинчи ва ўн тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги махсус комиссия» сўзлари «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-иловада:
Кейинги таҳрирга қаранг.
илова номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси таркиби»;
«Султонов Ў.Т. — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири» сўзлари «Азимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда):
қарор 3-бандининг иккинчи хатбоши «бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга даромад (фойда) солиғи солинмайди» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи илованинг 5-бандидаги «уч ой» сўзлари «бир ой» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 206-модда; 26-сон, 298-модда; 2005 й., 10-11-сон, 73-модда; 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда; 30-сон, 292-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)