Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 15.06.2016 йилдаги 206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 20.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ва бажаришнинг самарали механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда келгуси йил учун давлат буюртмасига биноан асосий турлари бўйича янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишга эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ўн кун муддатда — давлат буюртмаси доирасида янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишга доир намунавий контрактация шартномалари, уларда харид қилинадиган маҳсулотлар ҳажмларини ва турларини, етказиб бериш жадвалларини, нархларни шакллантиришнинг бозор шартларини, ҳисоб-китоблар тизимини, томонларнинг жавобгарлиги чораларини ва низоларни ҳал қилиш тартибини назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тугаган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда — янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган барча материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тугаган кундан бошлаб 20 кундан кечикмай келгуси йил учун янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштиришда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси баланси параметрларини ҳисобга олсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари зиммасига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлат буюртмаси бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорига мувофиқ янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз маҳсулотлари ва узум (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб аталади) харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ҳамда бажариш тартиби ва механизмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси (кейинги ўринларда давлат буюртмаси деб аталади) — кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, қиш-баҳор даврига ғамлаш, шунингдек экспорт қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчилар — фермер ва деҳқон хўжаликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар — «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХКнинг қайта ишлаш корхоналари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш бўйича корхоналари, «Ўзагроэкспорт» АЖнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияларининг ташкилотлари — экспорт қилувчилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат буюртмасининг мазмуни, таркиби, уни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат буюртмаси кейинчалик фойдаланиш мақсадларига қараб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуввати давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида ҳисобга олинадиган ишлаб чиқаришнинг технологик цикли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноатхолдинг» ХКнинг қайта ишлаш корхоналари қувватларидан тўлиқ фойдаланишни назарда тутган ҳолда кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, шу жумладан қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) минтақалардаги аҳоли сонини ва сақлаш учун мавжуд сиғимларни ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини қиш-баҳор даврига ғамлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини, республика бўйича экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда экспорт қилиш учун эҳтиёж ҳажмларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат буюртмаси календарь йилга шакллантирилади ва етказиб берувчилар томонидан етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмларининг бир қисмини ташкил этади ҳамда маҳсулотларни етиштириш ва давлат буюртмасидан ортиқча ички ва ташқи бозорларда сотишда уларни чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини ўз вақтида шакллантириш ва бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш юзасидан — «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиш-баҳор даврига ғамлаш юзасидан — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга етказиб бериш юзасидан — «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси масъул ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Буюртмачилар давлат буюртмаси бўйича маҳсулотларга эҳтиёжнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари юзасидан ишончли ва тўлақонли ахборот тақдим этилиши учун жавоб берадилар. Давлат буюртмаси ҳажмлари ҳисоб-китобларини тайёрлашда буюртмачилар давлат статистика органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фойдаланиш мумкин бўлган барча маълумотларидан, ташқи бозорларнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ахборотдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан олинган ахборотдан, шунингдек ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотларидан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши мониторингини олиб бориш иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тасдиқланадиган балансга киритиш учун давлат буюртмаси кўрсаткичлари ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг натижаларига кўра аниқланади ва кейинчалик вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича давлат буюртмаси юзасидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртмасини бажариш учун минтақада ва (ёки) туманда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми етарли бўлмаган тақдирда бошқа минтақалардан ва (ёки) туманлардан ортиқча етиштирилган ҳажмни жалб этишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Контрактация шартномалари тузиш ва маҳсулот ҳажмларини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш, шу жумладан Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш даврида, шунингдек ярмаркалар оралиғидаги даврда етказиб берувчилар билан тузиладиган контрактация шартномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат буюртмаси доирасида маҳсулотларни харид қилишга контрактация шартномаларини тузиш намунавий шакл бўйича амалга оширилади ҳамда харид қилинадиган маҳсулотларнинг ҳажмлари ва турларини, етказиб бериш жадвалларини, нарх белгилашнинг бозор шарт-шароитларини, ҳисоб-китоблар тизимини, тарафларнинг жавобгарлиги чораларини ва низоларни ҳал этиш тартибини мажбурий тартибда назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро келишувга кўра, контрактация шартномасининг ўзига хослигини ҳисобга олиб тарафлар унга намунавий контрактация шартномасида назарда тутилмаган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бозор шароитларида кафолатланган контрактацияга эга бўлиши ва контрактация шартномаси қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўлови билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан ҳақ тўлаш ва етказиб берувчилар билан буюртмачилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар контрактация шартномасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Буюртмачилар тузилган контрактация шартномалари бўйича давлат буюртмасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз айланма маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставкалар бўйича тижорат банкларининг кредитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига фьючерс контрактларидан олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобига аванс тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК ва «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тамом бўлган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқишни таъминлаш учун барча зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар, давлат буюртмаси баланси кейинчалик белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат буюртмаси бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қилиш, дастлабки қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича зарур логистика инфратузилмасини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини ўраб-жойлаш учун пластик, картон ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқарилишини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қиладилар, транспортда ташийдилар, навларга ажратадилар, калибрлайдилар, ўраб-жойлайдилар, сақлайдилар, қайта ишлайдилар ва ички ва ташқи бозорларга етказиб берадилар. Мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчилар томонидан ташилганда транспортда ташиш харажатлари буюртмачилар томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси билан биргаликда контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини олиб борадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига мониторинг натижалари бўйича ахборот киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 291-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон; 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)