Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Нефть ва Газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2277-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 24, 2010-47-сон қарори (рўйхат рақами 2277, 2011 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Нефть ва Газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби, Инвестор ёки Оператор солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 5-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 6 июнь,
42-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 6 июнь,
2016-23-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 300-модда)