Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 06.05.1999 йилдаги 224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 01.09.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ислом университетини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 7 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан, ислом динига оид бой ва ноёб маънавий-маданий меросни чуқур ўрганиш, уни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш ва ушбу соҳада аҳолининг билим даражасини ошириш, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг тузилмаси ва Низоми 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент ислом университетининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув жараёни учун зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жаҳоннинг илғор ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1999/2000 ўқув йилига Тошкент ислом университетининг иккала факультетининг ҳар бирига талабалар қабул режаси 25 тадан давлат гранти ва 25 тадан тўлов-контракт асосида (жами 100 та) белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарорига асосан кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 515-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Университетга моддий ва маънавий ёрдам берувчи Ҳомийлар кенгаши таркиби ҳамда университет қошидаги Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази тузилмаси 3* ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий аттестация комиссияси Университет тақдимномасига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва ихтисосликлари классификаторига ва илмий ходимлар мутахассисликлари номенклатурасига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент ислом университети, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда университет қошидаги исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази Низомини ва Университетни ривожлантириш жамғармаси Низомини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом таълимотига оид манбалар рўйхатини тузиш, уларни жамлаш ҳамда ташкил этилган Манбалар хазинаси фаолиятини амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва уларнинг бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси университет илмий-тадқиқот йўналишларини давлатнинг илмий-техника дастурлари рўйхатига киритсин ва устувор йўналишлар бўйича грантлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мустақил Ватанга ва миллий истиқлол ғояларига садоқатли ҳамда исломшунослик, дин тарихи, ҳуқуқи ва фалсафаси бўйича ушбу университетнинг учинчи ва ундан юқори курс иқтидорли талабалари учун учта Имом ал-Бухорий давлат стипендияси жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур стипендиянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ—555-сон Фармонида ўрнатилган давлат стипендиялари миқдорида белгилансин ва уларни тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш тартиби» асосида амалга оширилсин. Ушбу тартибга 5-иловага мувофиқ тўлдиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етук мутахассисларни ишга таклиф этиш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий давлатларда малака оширишлари, халқаро илмий конференцияларда қатнашишлари, талабаларнинг йирик ўқув марказларида таълим олишлари, шунингдек, чет элда чоп этиладиган даврий нашрларга обуна бўлиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини харид қилиш, Манбалар хазинасини тўлдириб бориш учун ҳар йили университет буюртмалари бўйича эркин алмаштириладиган валютадаги харажатларни қоплаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет, унинг қошида ташкил этилган исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази ва академик лицей, шунингдек, Манбалар хазинаси фаолиятини молиявий таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетнинг ўз матбаа ва таҳририят-нашриёт базасини барпо этиш учун тақдим этиладиган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ қисқартирилаётган енгил автомобиллардан иккитаcини Тошкент ислом университети балансига бепул ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинадиган қонунлар ва қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ва йўриқнома ҳужжатлари мажбурий тартибда тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетни унинг кутубхонасини тўлдириш учун махфий бўлмаган босма асарлар ва китоб маҳсулотининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, табиий) назорат нусхаларини (2 нусхада) бепул олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет буюртмалари бўйича ўқув-услубий ва илмий маҳсулотларининг ўз вақтида нашр этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетнинг ўз матбаа ва таҳририят-нашриёт базасини барпо этишга ва унинг фаолиятини ташкил этишга ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси давлат ва нодавлат ҳамда жамоат ташкилотларининг Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлари сифатида Жамғармага молиявий ва моддий-техникавий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин (6-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг барча юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, хорижий ташкилотлар, уюшмалар, жамғармалар ва фуқаролар учун очиқ эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма барча турдаги солиқлардан ва божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувлари учун тўловлардан ташқари) 5 йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ва унинг таркибий тузилмалари ҳамда ётоқхонаси Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 55-уй (5-сон касб-ҳунар мактаби бинолари комплекси) га жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1999 йил 1 июлга қадар университет биноси хоналарини ўқиш жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширсин ва бинони университет балансига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет, исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази ва академик лицейни жойлаштиришга ажратилган бинони реконструкция қилиш, уни зарур асбоб-ускуна ва мебеллар, замонавий компьютер техникаси ва телекоммуникация воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ҳақиқий харажатлар доирасида маблағ билан таъмин этилсин ҳамда 2000 йилдан бошлаб инвестиция дастурига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент ислом университетини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун университетнинг тегишли ҳисоб рақамларини очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда университетни замонавий алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси ва бошқа алоқа турлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 майдаги 175-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
6 майдаги 224-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
6 майдаги 224-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 7 апрелдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент ислом университети давлат олий ўқув юрти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва ушбу Низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув-услубий, илмий ва бошқа фаолиятларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент ислом университети юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, миллий ва хорижий валюталарда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университети жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 55-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тошкент ислом университетининг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент ислом университетининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диншунослик асослари, йўналишлари, илмий-тадқиқот тамойиллари, ислом дини тарихи, фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий фанларни чуқур ўзлаштирган, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний муассасалар олдидаги назарий ва амалий вазифаларни ҳал этишга қодир, юксак маданий савия, касбий билимдонлик ва ахлоқий-эстетик баркамолликни ўзида мужассамлаштирган ватанпарвар, фидокор, юқори малакали мутахассис — бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш ҳамда мавжуд кадрларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динига оид таълим йўналишлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш борасида жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ва Тошкент ислом университети ўқув-тарбия жараёни сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш, уларда бурчга садоқат ва ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аждодларимизнинг бой диний илмий-назарий меросларини тиклаш, чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ривожлантириш, тадқиқотлар натижаларини жамлаш ва умумлаштириш асосида кенг жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон цивилизацияси тарихида ислом динининг тутган ўрнини тадқиқ этиш асосида ҳозирги кўп динлик шароитида дунёда, минтақада ва мамлакатимиздаги исломнинг роли ва аҳамиятини аниқлаш, ривожланиш йўналишлари, ғоялари ва қонуниятларини назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз таълим тизими ва кенг жамоатчилик учун диншунослик, хусусан, ислом таълимоти ва фалсафаси бўйича илмий-оммабоп асарлар, дарсликлар, ўқув дастури ва қўлланмалар яратиш ҳамда уларни нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хориждан соҳанинг етук мутахассис-ўқитувчиларини жалб қилиш, манфаатдор давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, тижорат тузилмалари ҳамда жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва шахслар билан шартнома асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар томонлама ривожланган ва содиқ шахсни, мустақил давлат фуқаросини Ватан фидойиси, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда халқ анъаналарини эъзозловчи, эл-юрт келажаги учун ҳалол меҳнат қилувчи, диний бағрикенглик руҳида тарбияланган баркамол авлодни шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Таълим олувчилар, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент ислом университетига умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар тест синовлари натижаларига кўра давлат грантлари ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларидан муваффақиятли ўтганлар Тошкент ислом университети ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади ва уларга талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг-синов дафтарчаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университети исломшунослик, диншунослик, ислом тарихи ва фалсафаси, фиқҳ, иқтисодиёт, табиий фанлар йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича қуйидаги таълим турлари асосида ўқитишни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бакалавриат — таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълими бўлиб, уни тугатганларга давлат аттестацияси якунларига кўра «бакалавр» даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура — бакалавриат негизида муайян мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 2 йилдан кам бўлмаган олий таълим бўлиб, уни тугатганларга давлат аттестацияси якунларига кўра «магистр» даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент ислом университети талабаларининг ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет Манбалар хазинаси, кутубхонаси, ахборот тизими, ўқув, илмий, тиббий ва бошқа бўғинларининг хизматидан бепул фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларининг барча турларида, конференциялар, симпозиумларда иштирок этиш, ўз ишларини нашрга тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланган таълим йўналиши ва ихтисослиги бўйича ўтиладиган фанларга қўшимча равишда бошқа фанларни ҳам шартнома асосида ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий ихтисослик бўйича таълим олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетда ўқиш даврида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартиб ва миқдорда стипендиялар, шунингдек, Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиясини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий маълумотномалар асосида ва бошқа истисно ҳолларда белгиланган тартибда академик таътил олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетнинг талабалар уйларидан жой билан таъминланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқишдан бўш вақтларида меҳнат шартномаси бўйича ишлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабалар ўқишини бир олий ўқув юртидан бошқасига кўчириш, ўқишга тиклаш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетининг талабалари таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари ҳамда университет Низомига, ички тартиб қоидаларига ва қонунчиликда белгиланган барча ахлоқий-меъёрий тартибларга риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низом ва олий ўқув юртининг ички тартиб қоидаларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган талабаларга қуйидаги интизомий жазолар қўлланилади: ҳайфсан, қатъи ҳайфсан, олий ўқув юрти талабалари сафидан чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) тингловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент ислом университети ҳузурида малака ошираётган шахслар тингловчилар ҳисобланиб, уларнинг мақоми университет талабаси мақомига тенглаштирилади ва ўқиш натижаларига кўра давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби, тингловчиларни ўқитиш шартлари ва ҳуқуқлари тегишли низомлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аспирантлар, докторантлар, изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий маълумотга эга, олий ўқув юртининг аспирантурасида ўқиётган ва фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаётган шахс аспирант ҳисобланади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кундузги шаклдаги аспирантурада ўқиш уч йилдан, сиртқи шаклда эса тўрт йилдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан номзоди илмий даражасига эга бўлган ва фан доктори илмий даражасини олиш мақсадида диссертация тайёрлаш учун олий ўқув юртининг докторантурасига қабул қилинган шахслар докторант ҳисобланади ва ўқиш муддати уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга бириктирилган ва фан номзоди ёки доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаётган шахс изланувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг юқори малакали олимлари раҳбарлигида илмий фаолиятга тайёрланувчи қобилиятли шахс стажёр-тадқиқотчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий фаолият турлари билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқаролари учун имтиёзлар бериш тегишли Низомга асосан, чет эллик фуқаролар учун эса хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари ва илмий муассасаларига қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент ислом университетида фан номзоди ҳамда фан доктори илмий даражасини бериш юзасидан ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўқув жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент ислом университетида ўқув жараёни йиллик ўқув ҳамда машғулотлар жадваллари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент ислом университетида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, консультация, семинар, амалий машғулот, лаборатория иши; назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс иши, бакалаврлик битирув иши ҳамда магистрлик диссертацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ўзбек ва хорижий (араб, инглиз, форс ва бошқа) тилларда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув йили икки семестрга бўлинади ва ҳар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати (ёки имтиҳон сессияси) шаклида якунланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабаларга ўқув йили давомида камида икки марта жами 10 ҳафтагача таътил берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсиясига биноан ректор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Университетнинг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент ислом университети таркибига ректорат, факультетлар, кафедралар, университет қошидаги Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази, Маънавият ва маърифат бўлими, Манбалар хазинаси, Университетни ривожлантириш жамғармаси, академик лицей, кутубхона ва бошқа ўқув, илмий ҳамда ёрдамчи бўлимлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тошкент ислом университетида амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан белгиланган тартибда таркибий тузилмалар ташкил қилиниши, қайта ташкил қилиниши, қўшиб юборилиши ёки тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Университет профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик ходимларининг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тошкент ислом университетининг илмий-педагогик кадрлари таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент ва илмий ходимлар киради. Улар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган юқори савияли ўқитувчи ва ходимлардан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетида профессор-ўқитувчилар таркиби талабаларга 1:4,5 нисбатда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессор-ўқитувчилар лавозимини эгаллаш «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби ҳақида»ги Низомга мувофиқ танлов асосида, меҳнат шартномаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тошкент ислом университетининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда университетнинг Илмий кенгашига сайлаш ва сайланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетнинг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетнинг Манбалар хазинаси, кутубхонаси, ахборот тизими, ўқув, илмий ва маиший бўғинларининг хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олий ўқув юрти томонидан белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент ислом университети профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг бурчлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курслари мазмунини олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик ва илмий жараённинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларда, шу жумладан, дарсдан ташқари вақтда ҳам бевосита иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олувчиларда ватанпарварлик, фидойилик, мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз малакасини муттасил равишда ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тошкент ислом университетининг профессор-ўқитувчиларига беш йилда камида бир марта малакасини ошириш кафолати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тошкент ислом университетининг маъмурий-хўжалик, муҳандис-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари олий ўқув юртининг ички тартиб қоидалари ва лавозимга оид йўриқномалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Университетни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тошкент ислом университетини бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ректор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ректор олий ўқув юрти фаолиятига тўлиқ масъулдир. У, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, олий ўқув юрти номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда университет номидан вакиллик ва университетнинг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банкда университетнинг ҳисоб рақамларини очади, кредитлардан фойдаланиш бўйича буйруқлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ректор олий ўқув юртининг ваколати доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетни ривожлантириш жамғармасига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
проректорларнинг муайян вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош бухгалтерни ишга тайинлайди ва ишдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет илмий-педагогик ходимлари ва хизматчиларини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ишга олади ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университетнинг барча ходимлари ва таълим олувчилари учун ижроси мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет таркибига кирган Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази, Манбалар хазинаси, Университетни ривожлантириш жамғармаси ҳамда бошқа бўлинмаларнинг ваколатини белгилайди ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет ходимларининг штатлар сони, лимити ва лавозим маошлари тариф сеткаси доирасида университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг сонини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет ходимларининг лавозим маошларига устама ва қўшимчаларни белгилайди, Зарур ҳолларда университет тузилмасига ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш фонди ставкаларини амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи доирасида белгилайди ҳамда жаҳон тажрибасини назарда тутган ҳолда университетда ишлаш учун мутахассисларни, жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
университет Илмий кенгашнинг тавсиясига биноан кафедраларни ташкил этиш ёки тугатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ректорига ўзи ишлаётган олий ўқув юртида ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий-услубий раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилмайди. Ректор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ректор Тошкент ислом университети фаолияти юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси олдида масъулдир ва унга мунтазам равишда ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Олий таълим тўғрисидаги Низомга мувофиқ Тошкент ислом университетида унинг фаолиятини йўналтириш ва таъминлаш учун Илмий кенгаш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш аъзоларининг сони университет ректори буйруғи билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш таркибига ректор (кенгаш раиси), проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳамда талабалар киради. Илмий кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тошкент ислом университетини бошқарувчи жамоат органи — Ҳомийлар кенгаши ташкил этилади. Унинг таркибига давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлар кенгашининг таркиби, ваколатлари, уни шакллантириш тартиби ва фаолияти Ҳомийлар кенгаши тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тошкент ислом университетининг проректорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тошкент ислом университети факультетини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Факультет декани ўз фаолиятида олий ўқув юртининг факультети тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Факультет тўғрисидаги Низомга мувофиқ факультетда Илмий кенгаш ташкил этилади. Унинг таркиби, ваколатлари ва фаолияти факультет Илмий кенгаши тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кафедра фаолиятини танлов асосида университетнинг Илмий кенгаши сайлайдиган мудир бошқаради. Унинг ваколатлари ва кафедра фаолияти тегишли Низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Университет мол-мулки ва маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тошкент ислом университетига оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулк комплекслари, олий ўқув юртининг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек, истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетига ажратилган ер участкалари олий ўқув юртига доимий бепул фойдаланиш учун бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тошкент ислом университетининг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайёрлаш учун ажратилган маблағлар, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан, талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинадиган тўлов-шартнома асосидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тошкент ислом университетига жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошқа мулкий объектларга, олий ўқув юрти фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек, ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва ушбу даромадлар ҳисобига сотиб олинган мулкий объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тошкент ислом университети мол-мулкни ижарага олувчи ва ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Университет ўзига бириктирилган мулкий объектларни Илмий кенгашнинг розилиги билан, сотиб олиш ҳуқуқисиз, жойлардаги ҳокимият органлари томонидан белгиланган нархлардан паст бўлмаган нархда ижарага беришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тошкент ислом университети олий ўқув юртининг асосий фаолиятига зарар етказмайдиган тартибда таълим ва бошқа соҳаларда пулли хизмат кўрсатиши ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда ушбу Низомга зид бўлмаган шартномалар тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тошкент ислом университети халқаро ҳамкорлик ишларида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий Кенгашнинг қарорига биноан хорижий давлатларнинг тегишли ўқув юрти билан бевосита алоқалар ўрнатиш, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамкорликда кафедралар, марказлар, лабораториялар ва бошқа бўлинмалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар, аспирантлар, докторантлар, педагогик ва илмий ходимлар билан икки томонлама алмашиш дастурида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, конгресслар, симпозиумлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимни такомиллаштириш ва ривожлантириш халқаро дастурларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетида чет эл фуқароларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда университет илмий-педагогик ходимларининг хорижда ўқитувчилик ва илмий-тадқиқотчилик ишлари давлатлараро шартномалар, таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари ўртасидаги шартномалар асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро нодавлат ташкилотларга белгиланган тартибда аъзо бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган ва «Таълим тўғрисида» ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонунларда белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек, халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Университетни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тошкент ислом университетини қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш ва қайта ўзгартириш, шунингдек, уни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 6 майдаги 224-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университети қошидаги Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жами: - 20 штат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Университет ректорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (проректор) — Исломшунослик илмий тадқиқот маркази директори ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
6 майдаги 224-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш тартиби»га тўлдиришлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш тартиби»нинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банди «Улуғбек» сўзидан кейин «Имом ал-Бухорий» сўзлари билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-бандининг 6-қатори «Улуғбек давлат стипендияси совриндори» сўзларидан сўнг «Имом ал-Бухорий давлат стипендияси совриндори» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 6 майдаги 224-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ таълими вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фанлар академияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фан ва техника давлат қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат мулк қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон банклар уюшмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбектуризм миллий компанияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент шарқшунослик институти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Қаноат» мувофиқлаштириш маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу рўйхат, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Жамғармага ҳомий бўлиш истагини билдирган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, жумладан, хорижий ва халқаро ташкилотлар учун очиқдир.