Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил юзасидан ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йилги фаолияти якунлари юзасидан ҳисоботини тинглаб, Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитасининг қарорини кўриб чиқиб ҳамда «Делойт энд Туш» халқаро аудиторлик компаниясининг хулосасини маълумот учун қабул қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлси Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
қатъий пул-кредит сиёсати юритишни макроиқтисодий бюджет сиёсати вазифалари билан ўзаро пухта мувофиқлаштира бориб, пул суммаси таркибларини тартибга солиш ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини қисқартириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрган ҳолда давом эттирсин:
тижорат банкларининг ликвидлигини тартибга солиш воситаларидан фойдаланишни кенгайтирсин, банклараро пул бозоринининг янги воситаларини — валюта депозитлари, давлат қимматли қоғозлари ва бошқа биринчи тоифали активлар гарови операцияларни қўллаш чора-тадбирларини кўрсин;
«Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ фуқароларнинг омонатлари ҳимояланишини кафолатлаш механизмини кучайтириш юзасидан фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ва тижорат банклари билан биргаликда комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттирсин;
«Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кредит уюшмаларини ташкил этиш кенгайиб боришига кўмаклашсин;
валюта бозорини янада эркинлаштиришга ҳамда жорий валюта операциялари бўйича миллий валютанинг тўлиқ конвертаcия қилинишига эришишга қаратилган чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга оширсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари манфатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда истеъмол бозорларини зарур товарлар билан тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни, деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш асосида пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтира бориш ҳамда нақд пул тушуми тушишини, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ҳамда аҳолига тўланадиган бошқа тўловлар ўз вақтида берилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 21 май,
497-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 79-модда)