Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шаклини тўлдириш бўйича Қоидаларнинг 6-бандига қўшимча киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1860-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сон қарори (рўйхат рақами 1860, 2008 йил, 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда) билан тасдиқланган «Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шаклини тўлдириш бўйича Қоидаларнинг 6-банди «ташкилот муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 май,
01/27-26/33-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 254-модда)