Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Тожикистон алюминий заводи салбий таъсир кўрсатаётган минтақадаги экологик вазият ҳақидаги масалани ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг комиссияси ишининг бориши тўғрисида
Тожикистон алюминий заводи салбий таъсир кўрсатаётган минтақадаги экологик вазият ҳақидаги масалани ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг комиссияси ишининг бориши тўғрисидаги ахборотни эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Тожикистон алюминий заводи салбий таъсир кўрсатаётган минтақадаги экологик вазият ҳақидаги масалани ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг комиссияси ишининг бориши тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари М. САФАЕВА
Тошкент ш.,
2006 йил 14 декабрь,
422-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 12-сон, 662-модда)