25.02.2006 йилдаги 149-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида ҳамда Сенат Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари иши таъсирчанлигини кучайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисида қилган «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» маърузасидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда парламент ислоҳотлари амалга оширилиб, икки палатали парламент тизимига ўтилганлиги миллий давлатчилигимизни қарор топтиришнинг янги босқичини бошлаб берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган, жамиятни янада демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашга қаратилган йўл изчиллик билан амалга оширилаётганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз парламентининг юқори палатаси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунлар ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга қатъий мувофиқ ҳолда бошлаб, масалаларни биргаликда ва эркин муҳокама қилиш, ошкоралик, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш принципларига амал қилиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат, унинг Кенгаши ва қўмиталари ўз зиммаларига қонунларга мувофиқ юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан муайян ишларни амалга оширдилар. Шу билан бирга Сенат фаолиятида муайян камчиликлар ҳам бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти юқори палатанинг бешинчи ялпи мажлисидаги ўз маърузасида таъкидлаганидек, минтақавий ривожланиш масалаларига етарлича эътибор берилмаган. Сенат қўмиталарининг Қонунчилик палатаси қўмиталари билан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилмаган. Минтақаларда сайловчилар билан ишлар суст олиб борилган, назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш ҳамда амалдаги қонунлар устидан мониторинг олиб бориш юзасидан қонун билан берилган ваколатлардан тўла ҳажмда фойдаланилмаган. Айрим режалаштирилган масалалар Сенат томонидан кўриб чиқилмаган ёки юзаки кўриб чиқилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботлари юқори палата томонидан чуқур таҳлилсиз ва минтақавий муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш зарурлигини инобатга олмасдан кўриб чиқилган. Ушбу давлат органлари раҳбарларининг фаолиятига аниқ баҳо берилмаган. Бундан ташқари ўтган йилда режага киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи тингланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат қўмиталари ўтказган семинарлар, конференциялар, тренинглар, давра суҳбатлари кам самара берди. Зеро социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тараққиётга, жумладан минтақалар тараққиётига оид аниқ муаммолар муҳокамасига етарлича эътибор қаратилмади, мазкур тадбирларни ўтказишга етакчи мутахассислар етарли даражада жалб этилмади, семинар, конференцияларда кўтарилган муаммоларни ҳал этишга доир аниқ ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилмади, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва сенаторлар томонидан бешинчи ялпи мажлис давомида билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда Сенат Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари иши таъсирчанлигини кучайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги ҳисоботни қараб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳамда Сенат Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари иши таъсирчанлигини кучайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати келгуси фаолиятининг устувор йўналишлари деб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигини ошириш, қабул қилинаётган қонунлар сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, умумдавлат ва минтақавий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг, унинг Кенгаши ва қўмиталарининг назорат қилиш соҳасидаги ваколатлари барча шаклларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, қонунларнинг ижро этилиши устидан мониторинг олиб борилишини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат қўмиталари ва комиссиялари назорат фаолиятини амалга ошириш масалаларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари билан минтақаларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалаларини ҳал этишдаги биргаликдаги ишлар мувофиқлаштирилишини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органлари депутати бўлмиш сенаторларнинг сайловчилар билан алоқаларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сенаторларнинг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш, Сенат, унинг қўмиталари ва комиссиялари ишида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари доирасида парламентлараро алоқаларни икки томонлама ва кўп томонлама асосларда ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сенат Кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат тармоқ бўлинмаларининг ўтган даврдаги фаолиятини танқидий таҳлил этсин, улар фаолиятидаги мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширсин, сенаторлар қонун ижодкорлиги асосларини, мамлакатда содир бўлаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни, мавжуд давлат-ҳуқуқ, сиёсий тизимни ислоҳ этиш муаммоларини чуқур ўрганиши учун шароитлар яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ривожланиш масалаларини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан Сенатнинг ўзаро ҳамкорликда иштирок этиши механизми самарадорлигини кучайтиришга доир чора-тадбирлар қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда ўтказиладиган, минтақаларни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш бўйича билдирилган танқидий мулоҳазаларни кўриб чиқишга бағишланган «Бирлашган сессия» сайёр мажлислари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг Сенат Кенгаши ва қўмиталари иши таъсирчанлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳақидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан эшитиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда назорат-таҳлил ишларида такрорийликка йўл қўймаслик мақсадида Олий Мажлиснинг қуйи палатаси билан ўзаро ҳамкорлик ҳаракатлари мувофиқлаштирилиши самарадорлигини кучайтиришга доир чора-тадбирлар қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сенаторларнинг Сенат электрон ҳужжатлар базасидан доим эркин фойдалана олишини таъминлашга доир чораларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сенат қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз иш режаларида мамлакат социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тараққиёти, уни модернизациялашнинг устувор йўналишларини, Президентнинг бешинчи ялпи мажлисда қилган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ривожланиш масалаларини ўрганиш ҳамда минтақавий муаммоларни муҳокама этишга алоҳида эътибор қаратсин, қўмиталарнинг сайёр мажлисларини ўтказиш амалиётини кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмиталари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин, улар изчиллик билан амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, қонунларнинг, шунингдек қўмиталар томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиши устидан мониторинг олиб бориш ишларини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширсин, қўмита қарорларининг ижро этилиши учун давлат ва бошқа органлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларнинг ижро этилишида йўл қўйилган, қўмиталар назорат қилиш соҳасидаги ваколатларини амалга ошираётганда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ишлаётган сенаторларнинг Сенат қўмиталари ишида иштирок этишга фаол жалб этишни муҳим вазифа деб ҳисобласин, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари ишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилиш соҳасидаги ўз вазифаларини амалга ошираётганда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари иштирок этишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
семинарлар, конференциялар ва давра суҳбатлари давомида кўтарилган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини чуқурроқ ўрганиб чиқиб, мазкур тадбирлар якунига мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталарига Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш юзасидан ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш, дастур ижро этилишига доир чора-тадбирларни бажариш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 2-сон, 83-модда)