Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг вазифалари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинованинг ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Сенат қўмиталари қўмиталар мажлисларида ва жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар корпуси, партия фаоллари, аҳоли орасида қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш учун «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳалари муҳокамасини ташкил қилсин:
а) тавсия этилаётган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳалари моҳиятини тушунтириш;
б) ушбу қонунлар лойиҳаларининг Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва жараёнларни чуқурлаштиришдаги аҳамиятини, ушбу қонунлар лойиҳалари қабул қилиниши ҳамда уларнинг қоидалари амалиётга татбиқ этилиши муносабати билан юзага келадиган натижаларни тушунтириш.
2. Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси олдидан қонунлар лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари – халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раисларининг ахборотлари эшитилсин, умумхалқ муҳокамаси доирасида ўтказилаётган тадбирларга услубий йўналиш берилсин.
3. Сенат Девони сенаторларнинг ва Девон ходимларининг аҳоли билан учрашувлар ва суҳбатлар ўтказишда фойдаланишлари учун маърузалар тезисларини ишлаб чиқсин, сенаторлар ва маҳаллий Кенгаш депутатларига тарқатиш учун қонунлар лойиҳаларини, маърузалар ва суҳбатлар тезисларини рисола тарзида нашр этсин, қонунлар лойиҳаларининг муҳокамасини ташкил этиш учун Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ва Сенат Девони ходимларининг минтақаларга чиқишларини уюштирсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 ноябрь,
241-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 11-сон, 640-модда)