25.07.2007 йилдаги 363-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар, иқтисодиёт ва маданиятнинг барқарор ривожланиши шароитида жамиятни янгилашнинг асосий бўғини сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб олинган мақсадларга муваффақиятли тарзда эришиш учун таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асоси бўлмиш «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, шунингдек умумтаълим мактабларидаги умумий тўққиз йиллик ўрта таълимнинг академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларидаги уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узлуксизлиги ҳамда ворислигини таъмин этиш, халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини мустаҳкамлаш, умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ажралмас ва мантиқий давоми бўлган Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умумиллий дастури ишлаб чиқилди ва ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу дастурий ҳужжатда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли бажаришнинг энг муҳим шарти сифатида мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ягона узлуксиз таълим тизимини шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш асосий мақсад қилиб белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга мувофиқ ўқитувчи шахсига, уни ижтимоий ҳимоялашга, унга қулай шароитлар яратишга, касб маҳоратини, ижтимоий фаоллигини оширишга эътибор кучайтирилмоқда. Мактабларни, айниқса қишлоқ мактабларини малакали ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш масалалари долзарблигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда мамлакатнинг умумтаълим мактабларида 450 мингдан ортиқ, шу жумладан қишлоқ мактабларида 340 мингдан ортиқ ўқитувчи педагоглик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилди, 2007 йилда касб маҳорати ва самарали тарбиявий ишлари учун 187 мингдан ортиқ ўқитувчи (43,2 фоиз) ва 3,8 минг кутубхоначи (34,6 фоиз) устамалар олмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш минтақавий институтлари (14 та) ҳамда Халқ таълими раҳбар кадрларининг малакасини ошириш марказий институтида педагогларни масофадан туриб ўқитиш бўйича 85 та ресурс маркази ташкил этилди. 2006 йилдан бошлаб малака ошириш институтларининг режалари биринчи марта жойлардаги таълим муассасаларининг буюртмалари асосида, манзиллилик принципини ҳамда ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабларнинг такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари ҳамда модернизацияланган ўқув дастурлари талабларига жавоб берадиган замонавий ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси 95,7 фоизни ташкил этмоқда. 2007 йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун 248 номда 19,5 миллион нусхада 20,9 миллиард сўмлик дарсликлар нашр этиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат таълим стандартларини ва ўқув дастурларини такомиллаштириш мақсадида 112 та таянч мактабда 165 йўналиш бўйича дарслар ўтилиши тилини ва синфларни ҳисобга олган ҳолда тажриба ишлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2006-2007 ўқув йили охирида ўтказилган мониторинг ўқувчиларнинг билим даражаси ўтган ўқув йили якунларига нисбатан 2,7 фоиз ошганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўтказган мониторинг натижалари, шунингдек республика ва халқаро олимпиадаларнинг натижалари ҳам ўқувчиларнинг билим даражаси изчил ўсишда эканлигини тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурининг тасдиқланган кўрсаткичлари бўйича, хусусан янги мактаблар қуриш, ишлаб турган мактабларни тубдан реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирдан чиқариш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 — 2006 йиллар ва 2007 йилнинг биринчи ярми мобайнида 4669 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларни бажаришга 600,7 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди. 205 та янги мактаб фойдаланишга топширилди, 1174 та мактаб тубдан реконструкция қилинди, 2074 та мактаб капитал таъмирланди ва 1216 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига қўшимча равишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳомийлар томонидан 2004 — 2006 йиллар ва 2007 йилнинг биринчи ярмида 1195 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Шу жумладан 46 та янги мактаб биноси қурилди, 30 та мактаб реконструкция қилинди, 94 та мактабда капитал ва 1025 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
437 та спорт иншооти, шу жумладан қишлоқ жойларда 352 та спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Умумтаълим мактабларининг спорт заллари билан таъминланганлик даражаси 59 фоизни, спорт инвентари билан таъминланганлик даражаси 46 фоизни ташкил этди. Спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчилар 40 фоизга яқинлашиб қолди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга мувофиқ таълим муассасаларини замонавий мебель, ўқув-лаборатория ускуналари, спорт инвентари, компьютер техникаси ва дарсликлар билан таъминлаш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер савдоларининг ғолиблари томонидан 197,7 миллиард сўмлик мактаб мебели, ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва спорт инвентари етказиб берилди. Умумтаълим мактабларининг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланиш даражаси 2004 йилдагига нисбатан физика кабинетларида 29 фоиздан 61 фоизга, кимё кабинетларида 29,5 фоиздан 42,5 фоизга, биология кабинетларида 29,5 фоиздан 42 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда умумтаълим мактабларининг замонавий ўқув-компьютер синфхоналари билан таъминланганлик даражаси 38,7 фоизга етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги ишида камчилик ва фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда мактабларнинг педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси 98,7 фоизни ташкил этади, бироқ бу кўрсаткич Фарғона вилоятида 98,2 ва Сирдарё вилоятида 97,6 фоиз даражасида қолмоқда. Айрим умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш чоғида уларнинг фаолиятини баҳолашга холисона ёндашиш баъзида таъмин этилмаётир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамма жойда ҳам ўқитувчилар таълим беришнинг замонавий усул ва шаклларини, янги педагогика технологияларини ўзлаштириб олганлар деб бўлмайди, айрим педагоглар ва педагогика жамоаларининг ижодий салоҳияти яхши намоён бўлмаётир. Айрим ўқитувчиларнинг компьютердан хабардор эмаслиги дарс бериш даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўқувчиларнинг билим даражасини назорат қилиш шакл ва услуб жиҳатидан ҳозирги талаблардан орқада қолмоқда. Мактаб кутубхоналари фондида ижтимоий-сиёсий, услубиятга оид ва бадиий китоблар жуда оз. Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида мамлакатнинг илмий салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаётир. Энг янги педагогика технологияларини тарғиб қилиш долзарб вазифалигича қолмоқда. Педагогларнинг малака ошириш курсларида олган билимларини қўллаш самарадорлиги етарлича ўрганилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баъзи умумтаълим мактабларида замонавий ўқув ва ўқув-лаборатория ускуналарини, компьютер техникаси ва спорт инвентарини сақлаш, асраш ҳамда улардан самарали фойдаланишга етарли эътибор берилмаётир. Айниқса қишлоқ мактабларида электр таъминотидаги узилишлар, сифатли алоқанинг йўқлиги туфайли ўқув жараёнида компьютерлар ва Интернет тизимидан фойдаланиш замон талабларига жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда 2007 йилнинг биринчи ярмида тугалланган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажми йиллик режанинг 89 фоизини ташкил қилди, бироқ бу кўрсаткич Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мамлакат миқёсида эришилган даражадан паст. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятларидаги таълим объектларида қурилиш ишларини бажариш сифати устидан назорат бўшаштириб юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида ишчи гуруҳ раҳбари ҳамда вазирнинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш юзасидан муайян ишлар олиб борилаётганлиги қайд этиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунувидан ва мулк шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларига услубий раҳбарликни такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига таълим беришнинг замонавий шаклларини, янги педагогика ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги яратилаётган, давлат таълим стандартлари талабларига мос ўқув-кўргазма ва дидактик материалларни такомиллаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошириш, уларни педагогика олий ўқув юртларини битириб чиқаётган ёш мутахассислар билан таъминлашга қаратилган аниқ мақсадли ишни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишга топширилган таълим муассасаларининг бинолари асраб-авайланиши ва сақланишини, ўқув-лаборатория ускуналаридан, компьютер техникаси ва спорт инвентаридан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқарилаётган дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётларнинг сифатига, мактаб кутубхоналари дарслик, ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётлар билан мунтазам равишда тўлдириб борилишига алоҳида эътибор бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, бундай мактаблардаги таълим жараёнини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналишлари билан мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бўлғуси педагогларнинг касб маҳорати даражасини ҳамда амалий кўникмаларини ошириш талабларидан келиб чиқиб, педагогика йўналишидаги олий ўқув юртлари талабаларининг узлуксиз фаол педагогик амалиёти муддатларини биринчи курсдан бошлаб узайтириш масаласини ҳал этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларни қайта тиклаш ишларини амалга ошириш чоғида намунавий лойиҳаларга, тасдиқланган норма ва қоидаларга риоя этилиши, мактабларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати, уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши ҳамда моддий-техникавий жиҳозланиши устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларини қайта тиклашнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган манзилли дастурига кирмаган мактабларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмини аниқлаш ва уларни молиялаш манбаларини белгилаш ҳамда бундай мактабларни ҳар тарафлама мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2008-2009 ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билимларини баҳолашнинг мамлакат ўрта махсус ва олий ўқув юртларида билимларни баҳолаш тизимига мос бўлган ягона тизимини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда халқ таълими муассасаларида бюджет маблағларидан ўз ўрнида ва самарали фойдаланилишини ҳамда бюджет интизомига риоя этилишини, шу жумладан халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Мактаб таълими жамғармаси маблағларидан ўз ўрнида ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг юксак сифатини таъминлаш мақсадида синфларнинг тўлдирилиши масаласини уларда ўқувчилар сони мақбул даражада бўлишини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб кутубхоналарига лотин алифбосидаги ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётлар олиш учун маблағлар ажратиш масаласини ҳал қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уларни замонавий мебель, энг янги дарсликлар, компьютерлар, ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлашга йўналтириладиган имтиёзли кредитлар ва грантлар шаклидаги чет эл инвестицияларини жалб этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига умумтаълим мактабларининг ўқув ускуналари учун бутловчи қисмлар етказиб берадиган хорижий шерикларга молиявий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда айниқса қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларини телефон алоқаси билан таъминлаш ва уларнинг Интернет тармоғидан фойдаланишини таъмин этиш юзасидан чоралар кўриш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарслар ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумтаълим мактабларининг ўқувчилари учун нашр этилаётган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари таржимаси ҳамда дизайни сифатини такомиллаштириш чораларини белгилаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа нашриётлар билан биргаликда чиқарилаётган ижтимоий-сиёсий ҳамда бадиий адабиётларнинг рўйхатини кенгайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси билан ҳамкорликда ижтимоий-сиёсий, услубиятга оид ва бадиий адабиётлар сотиладиган китоб савдоси дўконлари тармоғини кенгайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга оширишга ҳар тарафлама кўмаклашсин ва бунда умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқ депутатлари Андижон, Навоий, Хоразм ва Фарғона вилоят Кенгашлари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш минтақавий институтларининг ётоқхоналари учун бинолар қуриш масаласини, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш минтақавий институтининг ётоқхонасини капитал таъмирлаш масаласини ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқ депутатлари Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий бўлинмалари билан ҳамкорликда болалар спорти объектлари, умумтаълим мактабларининг спорт заллари ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу қарорнинг бажарилиши жараёни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига 2008 йил 1 январга қадар ахборот тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 25 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 365-модда)