Ҳужжат кучини йўқотган 05.11.2022 03.07.1992 йилдаги 661-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.11.2022
Ҳужжат 01.08.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГУВОҲЛАР, ЖАБРЛАНУВЧИЛАР, ЭКСПЕРТЛАР, МУТАХАССИСЛАР, ТАРЖИМОНЛАР ВА ХОЛИСЛАРНИНГ ҚИЛГАН ХАРАЖАТЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 5 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суриштирув органига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга чақириладиган гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга ўз турар жойидан шу чақирилган ерга келиш ва бу ердан қайтиб кетиш харажатлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларига хизмат сафарига бориш ва қайтиш харажатларини қоплаш учун белгиланган тартибда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар ўзларининг доимий яшаш жойларидан ташқаридаги суриштирув органига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга чақирилганда ва улар шу чақирилган жойда бир суткадан ортиқ туришлари лозим бўлганда, уларга турар жой биносини ижарага олганлик учун қилинган харажатлар ва суткалик харажатлар, шунингдек хизмат сафари билан боғлиқ қўшимча харажатлар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экспертлар, мутахассислар бажарган иш соатига беш сўмдан ўн сўмгача миқдорда ҳақ тўланади. Алоҳида ҳолларда, экспертизага малакали мутахассислар жалб қилинган тақдирда, экспертиза учун тўланадиган ҳақнинг миқдори эксперт ва мутахассиснинг ўзи билан келишиб туриб юқорида кўрсатилган нормадан ошиқча белгиланиши мумкин, лекин бу миқдор соатига ўн беш сўмдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таржимонлар ёзма таржимага ҳар 1000 босма (қўлёзма) белги учун ўн сўм миқдорда ҳақ оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисларида ёки суриштирув органлари ва дастлабки тергов органлари ўтказадиган сўроқларда таржимон сифатида қатнашганлик учун таржимонлар соатига уч сўмдан ҳақ оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар бажарган ишлари учун суриштирув ёки дастлабки тергов органларининг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ҳақ оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақнинг миқдори эксперт, мутахассис ёки таржимонни чақирган идора томонидан уларнинг малакаси ва ишнинг мураккаблиги, шунингдек бажарилган иш учун сарфланган вақтни ҳисобга олиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қонунда кўрсатилган барча пуллар чақирувчи орган томонидан: жиноий ишлар бўйича — смета бўйича махсус ажратиладиган маблағлар ҳисобидан, фуқаролик ишлари бўйича эса — тарафлар берадиган пуллар ҳисобидан тўланади, тарафлар иш юзасидан қилинадиган харажатларни тўлашдан озод этилган ҳоллар бундан мустаснодир. Бундай ҳолларда пуллар смета бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 86-моддасига мувофиқ гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланадиган маблағлар жиноий ишлар бўйича суд харажатларига қўшилади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 87-моддасида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан ундириб олинган суд харажатлари республика бюджетига тушади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга ҳақ уларни чақирган орган томонидан бу шахслар ўз вазифаларини бажариб бўлганларидан кейин, тегишли пуллар иш юзасидан қилинган харажатлар тарзида ёки ҳукм этилганлардан суд харажатлари тарзида ташқаридан олинган ва ундириб олинган ёки олинмаганлигидан қатъи назар дарҳол тўланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суриштирув органига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар сифатида чақириладиган ҳарбий хизматчиларнинг харажатларини (йўлкира ҳақи, суткалик ҳақ ва квартира ҳақи) суд ҳарбий қисмларнинг талабига биноан ва ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти тўғрисидаги низомда белгиланган нормалар бўйича тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қонун хизмат топшириғи сифатида ўз вазифаларини бажарадиган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
661-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 359-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)