Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 май,
339-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 5-сон, 246-модда)